5 мавзу. Психологик маслаҳатнинг ташкил этиш босқичлари


Хонани жиҳозланиши (интерьер)


Download 281.79 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana30.04.2023
Hajmi281.79 Kb.
#1417379
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5-мавзу Психологик маслаҳатнинг ташкил этиш босқичлари

Хонани жиҳозланиши (интерьер) 
Маслаҳатчи ихтиёрида икки хона бўлиши керак – биттаси маслаҳат ва 
суҳбат учун, иккинчиси психодиагностика, ҳужжатларни юритиш ва тадбир-
ларни ўтказишга тайёргарлик кўришга ажратилади. 
Маслаҳат ишлари учун ажратилган хонада ўриндиқлар, журнал столи 
ва мижозларнинг уйда мустақил шуғулланишлари зарурати учун оммавий 
психологик адабиётлар жавони бўлиши керак. 
Икки хона ҳам ёруғ рангда бўлиши шарт. Хонани келажакка ишонч ва 
яхши кайфият таъсирини берувчи кўргазмали расмлар билан безатиш мум-
кин. Мисол тариқасида хонани Зевснинг қизларни ўзига жалб этиши
Гераклнинг ўн учинчи жасорати ҳақидаги расм-асарлар билан безатиш 
мумкин.
Маслаҳатчининг ўзи учун ажратилган иккинчи хонада ёзув столи, 
махсус психологик адабиётлар жавони, психодиагностика бўйича компьютер 
дастурлари, ҳужжатлар сақланадиган сейфдан иборат бўлади. 
Психологик маслаҳат марказини ташкил этиш сабаблари қуйидагилар 
бўлиши мумкин: 
1) Аҳолининг турмуш даражасини ( иш ўринлари қисқаруви, ишдан 
озод этишлар, ойлик маошини ўз вақтида бермаслик) туширишга олиб 
келувчи турғунсизлик; 
2) Бирон-бир алоҳида тармоқ ёки ишлаб чиқариш тизимидаги давомли 
ва даврий асабий ҳолатларнинг ўсиши; 
3) Касбий хусусиятлар таркибини ташкил этилишига қаратилган юқори 
психогенли фактор ( педагоглар, шифокорлар, психологлар); 
Маслаҳатни ташкил этиш мақсади – ишлаб чиқариш, касбий соҳадаги 
вакиллардаги психологик танглик даражасини пасайтириб бориш ва псиҳоло-
гик муаммоларни ечишда ёрдам кўрсатиш орқали психосоматик ҳолатларни 
олдини олиш бўйича профилактик ишларни ташкил этишдан иборат. 
Икки асосий ҳолатда янги маслаҳат маркази таркиб топади: 
1) Психологик ёрдам кўрсатиш заруриятига қаратилган сабаб бор
психологик маслаҳатга эса – йўқ; 
2) Мавжуд психологик маслаҳатларга нисбатан мижозлар сони кўплиги 
даражасининг юқорилиги. 
Албатта, иккинчи ҳолат бўйича янги маслаҳат марказларини яратиш 
шарт эмас, чунки мавжуд ташкилотдаги маслаҳатчининг вазифалари ва мута-
хассислигини такомиллаштиришда қайта тақсимлаш меҳнат самарасини 
имкониятини бериши мумкин. 
Бундай ҳолатда вазифаларнинг қайта тақсимоти мутахассис психолог-
ларнинг икки соҳадаги функционал вазифаларини бўлинишига олиб келади: 
Психодиагностика, психологик маслаҳат. Мутахассисиликни такомиллаш-
тириш-бу психологик ёрдам ( шахсий, интим, оилавий, психологик-педаго-
гик, ишчанлик ) соҳасидаги маслаҳатчилар ўртасидаги тақсимотдир. 

Download 281.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling