5 мавзу. Психологик маслаҳатнинг ташкил этиш босқичлари


Психологик маслаҳат ташкилий тизим сифатида


Download 281.79 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana30.04.2023
Hajmi281.79 Kb.
#1417379
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5-мавзу Психологик маслаҳатнинг ташкил этиш босқичлари

 
5.2. Психологик маслаҳат ташкилий тизим сифатида 
Маслаҳатчи олий психологик маълумотга ёки психолог-маслаҳатчи 
мутахассислигига эга бўлиши керак. 
Б.Д.Карварский таҳрири остидаги психотерапия энциклопедиясидаги 
психологик маслаҳатга берилган таъриф бўйича психологик ёрдамни нафақат 
психологлар, балки бошқа касбдаги вакиллар ҳам кўрсатиши мумкин. Бундай 
ҳолатда олий маълумотлилик психологик маслаҳат соҳасидаги мутахассис-
ликнинг заруратлиги таъкидланади. 
Психолог-маслаҳатчининг касбий тайёргарлиги бир қатор назарий ком-
понентлардан иборат:
Психологик ривожланишнинг умумий қонуниятларини билиш; шахс 
назарияси ҳақидаги асосий тушунча; шахс турларини билиш; шахс ривожла-


нишининг босқичлари ва ушбу босқичларнинг ҳар бир кризисли ҳолат хусу-
сиятларига боғлиқлиги; мазкур босқичлардаги психологик таянч хусусият-
лари. 
Бундан ташқари, ҳар бир шахс ўзининг мустақил меҳнат фаолияти 
бошланишида маълум бир касбий кўникмаларга эга бўлиши керак. Бунда 
шахс ўзининг шахсий психологик муаммолари ечимини топиш мақсадида 
шахс ривожланишига оид тренинглар орқали “тозаланиш” жараёнидан ўти-
ши фойдадан ҳоли эмас, чунки бошқаларни “даволашдан” олдин ўзи касал-
дан фориғ бўлиши керак.
Шундай қилиб, психолог-маслаҳатчи нафақат назарий билимлар, шу-
нинг билан бир қаторда амалий кўникмаларни эгаллаши зарурдир. 
Келажакдаги мутахасссислигини шаклантиришда психолог-маслаҳатчи юқо-
рида эътироф этилган икки соҳани уйғунлашуви натижасида психологик 
йўналишдаги танлов ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиши керак. Агар йўна-
лиш танлови ҳақида сўз борганида, бу бошқа йўналишлардан воз кечилиши 
эмас, аксинча қўшимча тарзда уларнинг бирлашувини ирмоқларнинг катта 
дарёга қўшилишига қиёслаш мумкин. Бунда йўналишнинг кенг тармоғини 
эгаллаган мутахассиснинг сўзсиз мижозлари ҳам кўп бўлади. 
Психологик маслаҳат марказини ташкил этиш ва унинг фаолиятини 
бошлаш учун учта саволга жавоб бериш керак: 1)Нима учун?; “ 2) Нима 
ҳисобига (ёки кимнинг маблағи ҳисобидан); 3) марказ жойлашадиган бинога 
нисбатан бўлган талаблар. 
Маблағ масаласини атрофлича ўрганиш муҳим бир ўринни эгаллайди. 
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки ушбу марказ шахсий бўлиши мумкин, 
шунингдек тармоқли ва давлат маблағи ҳисобидан ҳам ташкил этилиши 
мумкин. 
Марказ биносига нисбатан иккита асосий талабларни кўрсатиш 
мумкин: бинонинг жойлашуви ва жиҳозланиши. 
Маслаҳат маркази жойлашувини танлашда қўйидаги учта “мумкин 
эмас” га риоя қилиш зарур: 
1) Маслаҳат марказини савдо ташкилотлари ичида ва ёнида жойлаш-
тириш мумкин эмас
2) Йўловчилар серқатнов ва шовқин-суронли бинолар ёнига жойлаш-
тириш мумкин эмас; 
3) Марказга ташриф этилган мижозларга ноқулайлик кайфиятини 
туғдирувчи ташкилотлар ёнида жойлаштириш мумкин эмас (масалан ички 
ишлар, ҳушёрхона ва бошқа ташкилотлар). 
Психологик маслаҳат марказларини қуйидаги жойларда ташкил этиш 
мумкин: 
1) тинч жойларда
2) транспорт йўналиши қўлай бўлган жойлар; 
3) унинг жойлашуви ва ташқи кўриниши мижозларда ёқимли кайфи-
ятни кўтариш керак. 
Агар маслаҳат маркази алоҳида боғ билан ўралган бинода жойлашган 
бўлса мақсадга мувофиқ булар эди.



Download 281.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling