5 мавзу. Психологик маслаҳатнинг ташкил этиш босқичлари


Психологик маслаҳатни ўтказиш босқичлари


Download 281.79 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana30.04.2023
Hajmi281.79 Kb.
#1417379
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5-мавзу Психологик маслаҳатнинг ташкил этиш босқичлари

 


5.3.Психологик маслаҳатни ўтказиш босқичлари 
Психологик маслаҳатни бошдан охиригача бўлган жараёни кўриниши 
маслаҳатни асосий босқичларини кетма-кетлик тарзида тасаввур қилиш 
мумкин ва уларни хар бири маслаҳат жараёнида ўзига хос ўрни бўлиб, 
қандайдир маълум бир вазифани бажаради ва ўзига хос махсус хусусиятга 
эга.
Психологик маслаҳатни ўтказишнинг асосий босқичлари қуйидагилар: 
1. Тайёргарлик босқичи. Бу босқичда психолог-маслаҳатчи қайд 
қилиш журналидаги ёзувлар, шу билан бирга психологик маслаҳат ўтказиш 
учун талабнома қабул қилган ходимдан олган маълумот асосида мижоз билан 
танишади. Ишнинг бу босқичида психолог-маслаҳатчининг ўзи ҳам 
психологик маслаҳатни ўтказишга тайёргарлик кўради. Бу босқичда 
психолог-маслаҳатчининг иш вақти асосан 20-30 минутни ташкил қилади. 
2. Мослашиш босқичи. Бу босқичда психолог-маслаҳатчи шахсан 
мижозни кутиб олади, у билан танишади ва мижоз билан ҳамкорликда 
ишлашга тайёрланади. Мижоз ҳам ўз навбатида худди шу жараённи 
бажаради. Агар маслаҳат ўтказиш учун ҳамма нарса тайёрланган бўлса, бу 
босқич ўртача 5-7 дақиқа вақтни олиши мумкин. 
3. Ташхис қўйиш босқичи. Бу босқичда психолог-маслаҳатчи 
мижозни муаммосини эшитади ва уни таҳлили асосида мижозни 
муаммосини аниқлайди. Ушбу босқичнинг асосий мазмуни мижоз ўзи ва 
муаммоси ҳақида, шу билан бирга мижозни психодиагностика текширувдан 
ўтказиш (агар бунга зарурат бўлиб, мижозни муаммосини аниқлаш ва уни 
оптимал ечимини топиш учун). Бу босқичда психологик маслаҳатни ўтказиш 
учун зарур вақтни ва муддатни аниқ белгилаш имкони бўлмайди, чунки уни 
аниқлаш мизожнинг муаммосини ўзига хослиги ва унинг индивидуал 
хусусиятларига боғлиқ. Бу вақт амалий жиҳатдан психологик тест ўтказиш 
вақтни ҳисобга олмаган ҳолда кам деганда бир соатни ташкил қилади. Баъзан 
бу психологик маслаҳатнинг бу босқичи 4 соатдан 6-8 соат вақтни олиши 
мумкин. 
4. Тавсия бериш босқичи. Психолог-маслаҳатчи олдинги босқичларда
мижоз ва унинг муаммолари тўғрисида зарур маълумотларни тўплаб, бу 
босқичда мижоз билан биргаликда унинг муаммоси бўйича амалий тавсиялар 
ишлаб чиқади. Бунда бу тавсиялар аниқлаштирилади, барча майда-чуйда 
вазиятлар конкретлаштирилади. Психологик маслаҳатнинг бу босқичини 
ўтказишда асосан ўртача вақт 40 дақиқадан 1 соатни ташкил қилади. 
5. Назорат босқичи. Бу босқичда психолог-маслаҳатчи ва мижоз 
олинган амалий маслаҳат ва тавсиялар мижоз томонидан амалий жиҳатдан 
амалга оширилаётгани ва уни баҳоланиши қандай назорат қилиниши 
борасида ўзаро келишиб оладилар. Шу ерда психолог-маслаҳатчи ва мижоз 
тавсияларни бажариш жараёнида юзага келадиган саволларни қачон, қаерда 
ва қандай хал қилиш масаласини келишиб оладилар. Бу босқични якунида 
агар зарурат туғилса, психолог-маслаҳатчи ва мижоз кейинги сафар қачон ва 
қаерда учрашишни ҳам келишиб оладилар. Психологик маслаҳатнинг ушбу 
якуний босқичи ўртача 20-30 дақиқа вақт ичида ўтказилади.


Агарда юқоридагиларни жамлаганда айтиш мумкинки, психологик 
маслаҳатни ўтказишнинг беш босқичига ўртача 2-3 соатдан 10-12 соатгача 
вақт кэтиши мумкин (психологик тестга ажратилган соатдан ташқари). 
Психологик ёрдамнинг асосий хусусиятларидан бири психолог-масла-
ҳатчи мижоз билан режалаштирилган учрашувга олдиндан тайёргарлик 
кўриш имкониятига эга бўлишидир. 
Мижоз учун учрашувни тайёрлаш бир неча босқичлардан иборат: 
1. Мижоз ва унинг муаммоси ҳақида дастлабки маълумотларни 
тўплаш. 
Ушбу маълумотлар маслаҳатчига маслаҳатни кейинги босқичларига 
тайёргарлик кўришида зарур аҳамиятга эга. 
Маълумотларни эса қуйидаги манбалардан олиш мумкин:
- Қайд қилиш китоби; 
- Бошқа маслаҳатчи томонидан қайд этилган мижоз ҳақидаги 
таассурот (ташқи кўриниши ва ҳоказо); 
- Ҳисобда турган варақа орқали мижоз ҳақидаги маълумот. 
Қайд қилиш китобининг намунавий жадвали қуйидаги шаклда бўлиши 
мумкин. 

Download 281.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling