5-Мавзу: Ўрта асрларда сурхон вохаси режа


Download 219.43 Kb.
bet6/11
Sana16.06.2023
Hajmi219.43 Kb.
#1510724
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5-mavzu org

Адабиёт ва шеърият. Чағониёнда XXI асрларда илмфан анча юксалади, бу даврда етишиб чиққан олиму фозиллар юртимиз илми ривожига ҳамда фан равнақига чексиз улуш қўшганлар. Улар нафақат ўз она заминида, балки дунёнинг турли чеккаларида ҳам илм ривожи йўлида хизмат қиладилар. Абу Бакр асСағоний (IX аср), Аҳмад асСағоний (X аср), Абу Ҳамид асСағоний (X аср) ва бошқалар айни Чағониён илмий муҳитида нашъу намо топган олимлар сирасига киради.
Абу Бакр асСағоний. Бу алломаи замон ҳақида маълумотлар жуда кам, тахаллусидан унинг Чағониёндан эканини биламиз, холос. Манбаларда Абу Бакр асСағоний хусусида билдирилган фикрлар кўпроқ буюк муҳадцис Абу Довуд Сулаймон (817888) билан боғлиқ ҳолда баён этилади. Чунки Абу Бакр асСағоний буюк муҳаддис Абу Довуд Сулаймоннинг «Сунан» китоби ҳақида сўз юритиб, ушбуларни нақл қилган экан: «Довуд алайҳиссалом учун темир Оллоҳ таоло томонидан мумдай юмшатилган бўлса, ҳадис ҳам Абу Довуд Сулаймон учун худди шу хилда қулай ҳолга келтирилган эмиш». Афсуски, бу фикрлар асСағонийнинг қайси асаридан олингани ноаниқ, аммо шунинг ўзи алломанинг IXX асрларда яшаб ўтгани ва етук олим, айниқса, муҳаддисшунос эканини англашга кифоя қилади.
Аҳмад ибн Муҳаммад асСағоний асли чағониёнлик, шу ерда таваллуд топиб, илк билимини ўз она юрти Чағониёнда олади. Сўнгра у ўқишини ўша даврнинг улкан масканлари ҳисобланмиш йирик шаҳарлар Бухоро ва Самарқандда давом эттиради. Аҳмад асСағоний 998 йилдан бошлаб ўз илмий фаолиятини Абу Сахл Куҳий раҳбарлигидаги Бағдод обсерваторияси билан боғлайди. У йирик мунажжим ва жўғрофий олим бўлиши баробарида, Берунийнинг айтишича, ўз устози Абу Сахлдан кейин буюк юлдузшунос сифатида эътироф топган экан.
Абу Ҳамид Устурлобий асСағоний етук мунажжим, фалакиёт илмида бетаққос олим, устурлоб (осмонни кузатадиган) асбоби ихтирочиси. Абу Ҳамид асСағоний 980990 йилларда оламдан ўтган, демак, алломанинг туғилган замони X аср бошлари билан белгиланади. Беруний ўзининг «Ал осор албоқия» асарида Аҳмад Сағоний ва Ҳамид Сағонийлар ҳақида илиқ фикрлар изҳор этади.

Download 219.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling