5-Мавзу: Ўрта асрларда сурхон вохаси режа


Download 219.43 Kb.
bet7/11
Sana16.06.2023
Hajmi219.43 Kb.
#1510724
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5-mavzu org

Сағоний (Чағоний) луғатшунос олим, таржимаи ҳоли аниқ эмас, исмишарифи Разиуддин (баъзан Разийиддин) Абул Фазл алҲасан ибн Муҳаммад ибн алҲасан алЧағоний эканлиги маълум. Манбаларда олимнинг 1181 йили Лоҳурда туғилгани ва 1252 йили Маккада вафот этганлиги қайд этилган. У кўп йиллар Лоҳурда Бағдод халифаларининг яловочи сифатида фаолият юритади, умрининг охирги йиллари Бағдодга қайтади, ниҳоят Маккада ҳаж сафарида бўлади ва ўша ерда оламдан ўтади. Тахаллусидан отабоболари асли чағониёнлик экани муқаррар бўлган бу олим форстожик луғатшунослигининг асосчиларидан, у араб лексикогорафияси ривожига муносиб хисса қўшган олимлардан. Кейинги аср форстожик луғатшунослигидаги янги йўналишлар кўп жиҳатлари билан Сағоний илмий фаолияти анъналарига бориб тақалади. Сағонийнинг ўн икки жилдлик «Мажмаъ албаҳрайн» («Икки денгиз мажмуи») ва йигирма жилдлик «Алубоб уззоҳир вал лубоб ул фохир» («Юксак тўлқин ва очиқ ўзаклар») хамда бир неча жилдни ўз ичига олувчи «Аттакмила ваз зайл ва ссила» («Тўлдирувчи, қўшимча ва изоҳлар») номли луғатга доир илмий китоблари мавжуд. Сағоний асарларидан Фирозободий (XIV аср ) ўзининг «Алқомус» луғатини яратишда самаралри истифода этган бўлса, Юсуф Мағрибий ва бошқа қатор мероси таъсирининг натижаси ўлароқ ривож топди.
Абу Али Ҳусайн ибн Аҳмад асСалломий. У тахминан Х асрда яшаб ижод этган, умуман, Х аср алломаси. Чағаниён амирлари саройида мулозимлик қилган шоирлардан бири, у йирик олим ҳамдир. АсСалломий дастлаб фаолиятини Абу Бакр Муҳаммад Чағоний (930 939)га хизмат қилишдан бошлайди, сўнгра хизматни Абу Али Аҳмад Чағоний (939952) қошида давом эттиради. Ҳам шоир, ҳам олим Салломий ҳақида манбаларда битилган мавжуд хабар ва маълумотлар анча узуқюлуқ ва зиддиятли жиҳатларга эга. АсСаолибий (961 1038)нинг ахборотича, асСалломий Нишопурдан бир оз нарида жойлашган Байҳақ вилоятидан. АсСалломий машҳур олим ва истеъдодли шоиргина бўлиб қолмай, балки ўз даврининг етук котиби ҳам эди. Ўтмишда котиблик санъати кенг ривож топган бўлиб, котиблик жуда улкан қадрланарди. Айни замонда котиб ва хаттот даврининг сўз санъаткори ҳам ҳисобланган, чунки шоҳларнинг шоҳларга мактубларини улар амалга оширганлар. Бу ўта масъулиятли иш бўлиб, мактубда эътиборсизлик билан ишлатилған ҳар қандай сўз ёмон оқибатларга олиб келиши муқаррар бўлганидек, ҳар қандай яхши сўз, яхши ибора, яхши ифода муносабатлардаги ғуборларни тарқатишга ёрдам ҳам берар эди.
АсСалломий Чағониён амирлари Абу Бакр (930 939) ва Абу Али (939952) саройида мактублар девонини бошқарган. Абу Али унинг тарихдан яхшигина хабардорлигини сезгач, унга Хуросон тарихини рақам қилишни топширади. Бу асар «Китоб аттарих фиахбор вулот Хуросон» («Хуросон ҳукмронлари тарихи ҳақида китоб») деб аталиб, 955 йилда ёзиб тугалланган, таассуфки, асар бизнинг замонгача етиб келмаган. Аммо асСалломийнинг зикр этилган асари кейинги аср тарихчиларининг кўплари учун муҳим манба сифатида хизмат қилган. Булар ичида асСаолибийнинг «Ятимат аддахр» («Замона ягоналари», 1017), Гардизийнинг «Зайнул ахбор» («Хабарлар зийнати», 1050), Ибн Асирнинг (11601234) «Алкомил фит тарих» («Мукаммал тарих») ва яна кўплаб бошқа тарихий асарлар асСалломий асаридан фойдаланиб яратилган.
Етук билим соҳиби асСалломий яна қатор ажойиб асарларнинг муаллифидир, жумладан, «Китоб ва натф ва аззарф» («Ҳикматли сўзлардан намуналар»), «Китоб алмисбоҳ» («Чироқ ҳақида китоб») ва «Китоб ассор» («Тасдиқ ҳақида китоб») шулар жумласидандир, лекин бу асарлар ҳам бизнинг замонгача етиб келмаган. АсСалломийдек даврининг етук тарихчиси, машҳур хушнависи, иқтидорли шоири Чағониён амирлари саройида тарбия топганлиги муҳим жиҳатларга эга.

Download 219.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling