5-Мавзу: Ўрта асрларда сурхон вохаси режа


Чағонруд паҳлавонлар юрти


Download 219.43 Kb.
bet4/11
Sana16.06.2023
Hajmi219.43 Kb.
#1510724
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5-mavzu org

Чағонруд паҳлавонлар юрти. «Алпомиш» достони Сурхон воҳаси замини ила боғлиқ ва у шу ўлка бағрида йўғрилган, достонда таърифланган Бойсун қўнғирот эли ва Бобохон тоғи атамаларининг ўзи бунга аниқ далил. Юнон муаррихларидан Аристобул, Клитарх, Птолемей Лаг ва қисман Каллисфен солномаларида (уларнинг барчаси Искандар ҳарбий юришларининг иштирокчилари ва лашкарбошилари) қадим Бақтриянинг саховатли, серунум, гўзал гўшаларидан саналмиш Парейтакен сингари вилоятлари ҳақида хабарлар берилади. ПарейтакенШеробод воҳаси, Габоз, Бойсун воҳаси, Бубакен эса Боботоғ (Бобохон, Бобокон, Бобокен) этакларида жойлашган сўлим воҳа эканлиги аллақачон ўз исботини топган. Парейтакен тоғли ўлка маъносига эга, боиси поурата, парвата кўҳна санскритчада тоғ демакдир. Чунончи, Кўҳитанг этакларидаги қишлокдарнинг бир туркум номда яқиняқинларгача Даҳпаркент (гоҳо Даҳпарикент) деб аталиши бунинг жонли гувоҳидир. Зеро, Парейтакен ва Даҳпаркент таркибида «пар» бирикмаси мавжудлиги бунинг тўкис исботи (Паркана, Фарғона ва Паркент ҳам шундан)дир. «Бу юртда мил. авв. VIIIVII асрларда «қадимги Бақтрия подшолиги» ташкил топди. Ўзбекистон ҳудудидаги энг қадимги шаҳар шу юртда шаклланди. Бу юрт зардуштийлик динининг илк маконидир».
Бойсун номли маскан қорақалпоқ заминида ҳам мавжуд, боиси чорвадор эллар тиним ва қўним билмай кўчиб юришган, зеро, чорвадор учун яйлов яшаш манбаи, ҳаётий зарурат. Кўчманчи чорвадорлар қайси масканга келиб қўнмасинлар, одатан, ўзларининг илк масканлари номини табиий равишда янги масканга олиб келишган. Энди Бойсун номининг шимолдан жанубгами ёки жанубдан шимолгами бориб қолишига келсак, айнан шимолдан жанубга кўчиш билан боғлиқ фаразларга ёпишиб олиш масаланинг туб моҳияти ечимини акс эттира олмайди. Чунки кўчманчи чорвадор элат фақат жанубга эмас, балки жанубдан шимолга ҳам силжиб турган ва бу жараён узлуксиз давом этган, яъни акс таъсирлар ҳодисаси ҳам зинҳор эътибордан соқит қилинмаслиги лозим.
Бизнинг воҳа Сурхондарё деб аталади, жой номларининг аксари дарё номи ила аталиши кўҳна тарихдан маълум, чунончи, Сурхондарё, қашқадарё, Мурғоб (Марғиёна) ва ҳоказо. қадимги Сурхондарёни Чағонруд, умумвоҳани эса Чағониён деб юритишган. Ушбу атама, Г.А Пугаченкованинг фикрича, кўчманчи саклар номи ила чамбарчаслик касб этади. Чағонруд асли Саконруд ёки Шаконруднинг, Чағониён бўлса, Сакониён ва Шакониён атамаларининг талаффуздаги ўзгаришлари натижасидир. Инглиз олми И.Маркварт эса Чағон сўзи мўғулча Цаган (оқ) сўзидан келиб чиққан, деган фаразни илгари суради. Чунончи, воҳамизнинг юртсевар ва элпарвар шоири Низомжон Парда Амударёнинг Оқдарё деб аталган манбага дуч келганини ҳикоя қилади. Академик Э.В.Ртвеладзенинг гумонича, Чағон сўзига кўплик «он» қўшимчаси кейинги асрларда илова этилган. Башарти Чағон сўзининг ўзаги Чағ бўлса, у ҳолда Чағониён атамасига биратўла иккита кўплик «он» қўшимчаси тиркалган бўлиб чиқади.
«Авесто»да ана шу саклар Тур деб битилади ва улар кўчманчи бўлгани айтилади, Турнинг Турк сўзига алоқаси борйўклиги ҳозирча баҳсли. Айрим фаразларга кўра Турк сўзидаги «к» товуши, эҳтимол, авесточа ёки бақтарча «лар» кўплик қўшимчасини ифода этган. Бу хил ҳодисани тожик (тази, този, тозик) сўзидаги «к» товуши мисолида ҳам яққол кўрса бўлади. Энг қадимги замонларда сакларни, тарихчи Полибийнинг ёзишича, «Аспасиак» дейишган. Улар Окс (Амударё) ва Танаис (Дон) дарёлари оралиғида яшаган, лекин кўпчилик Танаисни Искандар юришларигача Сирдарё деб тушунган, Сирдарё эса, Аристобул таъкидлаганидек, Яксарт деб аталган. Аспасиак таркибидаги аспа, асп от; саик, саак, сак чавандоз маъносини англатади, худди шу чавандоз турларни, Герадотнинг хабарича, эронийлар сак, юнонлар скиф деб аташар экан. Сак сўзи шу каби қудратли, эпчил, чаққон, жасур, азамат, мард маъноларига эга эканлиги кўплаб манбаларда ўз таъкидини топган. Гоҳо уларни Испака, Спака, Сабака, Сак тарзида шарҳлаб, нечундир ўта ғайриилмий фаразлар ўртага ташланади. Жумладан, «Авесто»да Спаа бирикмаси учрайди. Бу эса аспа отнинг бузилган шакли, чунки кейинги сўзда олд «а» унлисининг тушиши (прокопа ҳодисаси) рўй берган.

Download 219.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling