5-мавзу. Ўсимликларда сув режими. Сувнинг ўсимлик ҳаётидаги аҳамияти


Осмос ходисаси ҳисобига ва коллоид моддаларни бўртиши ҳисобига сув ҳужайрага киради


Download 0.88 Mb.
bet3/5
Sana17.06.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1533570
1   2   3   4   5
Bog'liq
5-maruza

Осмос ходисаси ҳисобига ва коллоид моддаларни бўртиши ҳисобига сув ҳужайрага киради.

Ўсимлик ҳужайрасининг осмотик хусусиятлари. Ҳар бир тирик организм каби, ўсимликлар ҳам ҳаёт даврида ўзинин қуршаб турган муҳит билан узлуксиз моддалар алмашинуви содир бўлиб туради. Ўсимликларга сув ва унда эриган турли хил моддаларни кириши ҳамда организм бўйлаб ҳаракатланиши ҳам муҳим физиологик жараёнлардан биридир. Буни амалга ошириш учун ўсимлик ҳужайрасининг осмотик потенциали муҳим аҳамиятга эга, у ўз навбатида диффузия ва осмос қонунидан келиб чиқади.
Диффузия - бу физик қонунят. Диффузия эритувчи модда молекулаларининг вақт бирлигида ҳужайра ичида бир текис тақсимланиш жараёнидир. Диффузияни йўналиши юқори қонцентрациядан, паст концентрацияга қараб, яъни кам эркин энергияси бўлган тамонга қараб кузатилади.
Эркин энергия - бу тизимнинг ишга айланиши мумкин бўлган ички энергиясининг бир қисмидир.
Эркин энергияни 1 молекула моддага нисбатан олингани кимёвий потенциал дейилади ва у реакция ва ҳаракатланиш учун сарф бўлади. Сув бошқа кўпгина бирикмаларга нисбатан кўп кимёвий потенциалга эга. Сувда моддалрни эриши ўз навбатида сувни фаоллигини, эркин энергиясини, кимёвий потенциалини пасайтиради.
Осмос - Сув ҳам бошқа моддаларга ўхшаб, ҳужайра ва уни органелаларига кириш учун плазмалеммалар орқали, вакуолага ўтиш учун эса, яна тоноплпаст орқали ўтиш керак. Сув молекуласи ёки бошқа эритмаларни ярим ўтказувчи мембраналар орқали бир тамонлама диффузияси осмос дейилади (грекча osmos - босим). Сув ва бошқа эритувчиларнинг ярим ўтаказгич парда орқали диффузияси осмос деб аталади. Осмос сувни концентрацияларини фарқи натижасида пайдо бўлади. Ўсимлик ҳужайрасидаги осмос босимни дастлаб 1826 йилда француз ботаниги Г.Дютрош ўзини жуда содда тажрибалари орқали исботлашга ҳаракат қилган. Шиша най учига пергамент материалли қопчадан боғлаб, уни ичига тузли ёки қандли эритма билан тўлдириб, сувли стаканга туширган. Қопчага сувни ўтшиши натижасида эритма най бўйлаб кўтарилган. Бу жуда ҳам содда ҳужайра модели бўлиб, Дютрош осмометри деб аталди. Умуман тизимда осмотк босим пайдо бўлиши учта нарса зарур; эритма, эритувчи ва ярим ўтказувчи парда бўлганда кузатилади. Оддий стакандаги эритма осмотик босимни намоён қилмайди
1877 йилда немис физиги Пфеффер такомиллашганроқ суъний ярим ўтказувчи парда ясади. Чинни цилиндр ичига СuS04 эритмасида солган ва цилиндрни сариқ қон (K4 [Fe(CN)6]) тузли эритмага туширган. Чинни идишнинг тешикларида эритмалар реакцияга киришиб парда ҳосил қилган.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling