5-мавзу. Ўсимликларда сув режими. Сувнинг ўсимлик ҳаётидаги аҳамияти


Download 0.88 Mb.
bet5/5
Sana17.06.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1533570
1   2   3   4   5
Bog'liq
5-maruza

ҲУЖАЙРАНИНГ СЎРИШ КУЧИ.
Ташқи муҳитдан ҳужайраларга сувни кириши ҳужайранинг коллоид ва осмотик хусусиятларидан келиб чиқади. Қуруқ уруғ тупроқдан сувни шимиб бўртади ва сувни катта куч билан тортади (1000 атм), натижада уруҳ қобиғи ёрилади. Илдизча ва бошқа эмбрионал қимимларни шакилланиши натижасида вакуолали ҳужайралар пайдо бўла бошлайди, шу пайитдан бошлаб сувни сўришда осмотик босим асосий куч бўлиб ҳисобланади. Ҳужайрага сувни кириш кучига ҳужайранинг сўриш кучи дейилади. Сўриш кучи ҳужайранинг осмотик босмига тўғри пропорционалдир
S = Р-Т
S- ҳужайранинг сўриш кучи; Р-осмотик босим; Т-Тургор босим.
Демак, плазмолиз ҳолатидаги ҳужайра осмотик босмига тенг куч билан сувни сўради, чунки бундай пайитда Т=0 га тенг бўлади.
Айрим ҳолларда S Р дан катта бўлиши мумкин, ўсимлик сўлиганда плазмолиз кузатилмайди, протоплпаст ҳажми кичрайади, бироқ қобиқдан ажралмайди. Ташқаридан бу ҳужайра сиртида тўлқинсимон эгилиш ҳосил бўлади, бундай ҳодисни циторриоз дейилади.
Тургор ва плазмолиз.
Ўсимлик ҳужайрасининг пектоцеллюлозали қобиғи сув унда эриган моддаларни яхши ўтказади. Плазмолемма ва тонопласт ярим ўтказувчи бўлиб, сувни яхши ўтказса, унда эриган моддаларни яхши ўтказмайди. Агар ҳужайра тоз сувга туширилса, ҳужайра ширасининг осмотик босими юқори бўлиши туфайли, ҳужайра сувни тортиб ола бошлайди. Вакуолани ҳажми ортади ва ҳужайра шираси цитоплазмани сиқа бошлайди ва уни ҳужайра қобиғига қисади. Натжада ҳужайра қобиғини ички босим таъсирида чўзилади ва ҳужайра таранг ҳолатга ўтади. Буни тургор дейилади. Ҳужайра пўстининг таранглашишга олиб келувчи ички кучни тургор босим (Т) деб аталади
Ўсимлик ҳужайраларининг тургор ҳолати физиологик жараёнларни нормал ўтишини белгилайди, бунинг учун ҳужайра ширасини осмотик босими тупроқ эритмасини осмотик босимидан катта бўлиши лозим.
Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling