5-mavzu. Yoqilg‘i-energetika kompleksining umumiy ta'rifi


Download 32.75 Kb.
bet1/6
Sana20.10.2023
Hajmi32.75 Kb.
#1710706
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5-mavzu.Yoqilg‘i-energetika kompleksining umumiy ta\'rifi.


5-mavzu.Yoqilg‘i-energetika kompleksining umumiy ta'rifi.
Ёқилғи саноати тоғ-кон ёки қазиб олувчи саноати тоифасига киради ва ёқилғи турлари, қазилма бойликларининг жойланиши табиий, геохимик қонуниятларга асосланади. Сабаби кўмир, нефт, газ, ёнувчи сланест, торф каби табиий бойликларнинг пайдо бўлиши ва ер юзида (остида) тарқалиши ўзига хос хусусиятларга эга.

Элэктр-энергетика сув, иссиқлик ва атом стансияларидан ташкил топади. Сув элэктростансияларини тэкислик жойига кўра тоғ ва тоғолди раёнларда қуриш мақсадга мувофиқ. Чунки, бундай шароитда релъеф шакли-ер тузилишининг қиялиги, табиий ҳолда шаршара ва тоғлар орасидаги чўкмаларнинг мавжудлиги, қулай имкониятлар туғдиради. Бундан, ташқари сув омбори қоплаган ерлар қишлоқ хўжалигида деярли ишлатилмайди: қишлоқ манзилгоҳлари ҳам йўқ ва бинобарин, уларни олиш зоналарини ташкил қилиш, боғдорчилик ва балиқчиликни ривожлантириш, пастги ҳудудларда ерларни суғориш, каналлар қуриш мумкин. Баъзан ГЭСлар билан биргаликда ўрмон ёғочни қайта ишлаш ва селлюлоза-қоғоз саноати ҳам ривожланиб боради (масалан, Сибирда).





  • Кўриниб турибдики тоғли раёнларда қурилган ГЭСлар ҳар томонлама қулай, элэктр энергияси арзон. Агар шу стансиялар тэкисликда жойлаштирилса катта майдон сув остида қолиб кэтади (эҳтимол, бу ерда қимматбахо қазилма бойликлар бордир) ва тўғон қуриш катта маблағ талаб қилади.

  • Иссиқлик элэктр стансиялари (ТЭС) икки турда бўлади: ТЭТС ва ГРЭС. Уларнинг бир-биридан фарқи қайси мақсадда қурилганлигидадир; фойдаланиладиган ёқилғиси эса бир хил бўлиши мумкин. Масалан, ТЭТС – “тепло-элэктро сентрал”, яъни иссиқлик элэктр маркази, одатда ҳам элэктр қуввати, ҳам буғ (пар) талаб қилувчи саноат корхоналари- тўқимачилик, нефтни қайта ишлаш ва ҳоказо ёнида ёки яқинида қурилади. Чунки, буғни 15-18км масофадан узоққа жўнатиб бўлмайди. Демак, бу стансияъни жойлаштиришда ишлаб чиқариш истеъмоли асосий аҳамиятга эга.

Аммо, ТЭТСларнинг бевосита шаҳар ичида қурилиши туфайли улар атроф муҳитни ифлослантиради. Шу сабабдан экологик жиҳатдан бундай стансияларнинг аҳоли зич жойларда қурилиши унча маъқул эмас. ГРЭСлар эса (“Государственная раённая элэктростансия”) асосан элэктр энергиясини беради ва шу боис уларни йирикроқ ва шаҳардан бироз узоқроқ масофада жойлаштирилади.



  • Атом элэктро стансиялари кўпинча бошқа турдаги стансияларни қуриш имконияти йўқ ҳудудларда жойлаштирилади. Бунинг учун албатта экологик хавфсизлик таъминланиши керак. Шунингдэк, АЭСларнинг барпо этилишида илмий –техника омили ҳам ҳисобга олинади.




Download 32.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling