5. Ўртача миқдорлар моҳияти ва аҳамияти


Нисбий миқдорлар ва уларни ифодалаш шакллари


Download 0.67 Mb.
bet2/5
Sana16.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1516128
1   2   3   4   5
Bog'liq
3 мавзу статистик курсатгичлар. Уртача курсатгичлар

3. Нисбий миқдорлар ва уларни ифодалаш шакллари.

  • Иккита таққослама мутлоқ миқдорни бўлиш натижасида олинган умумлаштирувчи миқдор статистикада нисбий миқдорлар деб аталади.
  • Масалан, 2015 йили Ўзбекистон Республикаси экспортида пахта толаси, 42,0 %ни, хизматлар 9,0 %ни ташкил қилди, саноат ишлаб чиқарувчиларнинг нархлари 2015 йилда 2010 йилга нисбатан 102.3 %га ошган, аҳоли сони эса 101,5 %га ортган.

Нисбий миқдорлар ҳар хил шаклларда ифодаланади.

  • Уларнинг ифодаланиш шакли базис миқдорнинг қандай бирликка тенглаштириб олинишига боғлиқдир.
  • Агар таққослаш асоси 1 га тенглаштириб олинса, у ҳолда нисбий миқдорлар коэффициентда, асоси 100 га тенг бўлса фоизда (%) ва асоси 1000 га тенглаштириб олинса, нисбий миқдорлар промилледа (%0) ифодаланади.
  • Нисбий миқдорлар мазмунига қараб асосан қуйидаги турларга бўлинади:
  • Режа бажарилиши нисбий миқдорлари ҳақиқий бажарилган даражани режа топшириғи даражаси билан таққослаш орқали аниқланади.
  • 2) Шартнома бажарилиши нисбий миқдорлари шартноманинг бажарилиш даражасини шартнома мажбурияти даражаси билан таққослаш натижаси аниқланади.

Нисбий миқдорларнинг мазмуни, яъни воқеликнинг қандай томонини таърифлаши ва ҳисоблаш усулига қараб уларни қуйидаги тасниф гуруҳларига ажратиш мумкин

  • Биринчи гуруҳ нисбий кўрсаткичлари мураккаб объект ёки тўпламнинг тузилиши ва унинг фарқларини умумлаштириб таърифлайди. Тузилиш нисбий миқдорлари айрим унсур (қисм)ларнинг умумий тўмламдаги (мураккаб объект ҳажмидаги) салмоғи ёки ҳиссаси қандай эканлигини аниқлайди
  • Нисбий кўрсаткичларнинг иккинчи гуруҳи ўрганилаётган ҳодиса ва жараённинг динамикасини, вақт бўйича ўзгаришини таърифлайди. Улар жорий даврдаги ҳодиса кўрсаткичини ўтган даврдаги миқдорига бўлиши йўли билан аниқланади ва одатда фоизда ҳисобланиб, ўсиш суръатлари деб аталади.
  • Нисбий кўрсаткичларни бошқа гуруҳи бир объект (ҳодиса) га тегишли турли белгиларнинг ўзаро нисбатларини таърифлайди. Одатда улар интенсивлик нисбий кўрсаткичлари деб юритилади ва ўрганилаётган объектларнинг иккиламчи белгиларини умумлаштиради.
  • Айрим ҳолларда бу белгиларни сифат белгилари деб ҳам аташади. Меҳнат унумдорлиги даражаси, иқтисодий ўсиш даражаси, аҳоли зичлиги, моддий ва табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги (маҳсулдорлиги) ва ҳоказо сифат белгиларини ўлчаш учун тўғри ва тескари кўрсаткичлардан фойдаланамиз.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling