РЕЖА: - 1. Статистик кўрсаткичларнинг моҳияти ва аҳамияти.
- 2. Мутлақ миқдорлар ва уларнинг турлари.
- 3. Нисбий миқдорлар ва уларни ифодалаш шакллари.
- 4. Нисбий миқдорлар турлари.
- 5. Ўртача миқдорлар моҳияти ва аҳамияти.
- 6. Ўртача арифметик миқдорлар ва уларни қўллаш шарт-шароитлари.
- 7. Ўртача гармоник миқдорлар ва уларнинг
- қўллаш шарт-шароитлари.
- 8. Мода ва медиана
1. Статистик кўрсаткичларнинг моҳияти ва аҳамияти. - Кўрсаткич сўзи қуйидаги луғавий маъноларга эга:
- 1) кўрсатиш учун хизмат қилувчи ёзув, ишора;
- 2) бирор нарсанинг ривожи, даражаси, ишнинг бориши, бажарилиши ва шу кабиларни билдирувчи белги ёки нарса.
- Статистик кўрсаткичлар деб маълум макон ва замон шароитида оммавий ҳодиса ва жараёнларнинг ҳолатини, ривожланишини, тузилишини, ўзаро боғланишларини ифодаловчи меъёрлар юритилади.
- Статистик кўрсаткич ўрганилаётган бирликлар (объектлар) тўплами ёки гуруҳининг хоссаларини умумлаштириб тавсифлайди. Шу жиҳатдан у яккама-якка, белгилардан фарқ қилади.
- Статистик кўрсаткич белгилари (таркибий унсурлари)
- Таърифлана-ётган объект ва унинг унсурлари
- Фазовий чегаралар (ҳудуд, тармоқ ва ҳ.к.)
2. Мутлақ миқдорлар ва уларнинг турлари. - Ижтимоий иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг ҳажми, сони, миқдори ва даражасини таърифловчи кўрсаткичлар мутлоқ (абсолют) миқдорлар деб аталади.
- Масалан. ўтган йили юзага келган мураккаб иқлим шароитига қарамай, мамлакатимизда илк бор 7,3 миллион тоннадан ортиқ дон, шу жумладан, 6 миллион 600 минг тонна буғдой етиштирилди, 3,4 миллион тонна пахта хомашёси тайёрланди.
- Ифодаланишига қараб мутлоқ миқдорлар якка ва умумий миқдорларга бўлинади.
- Якка мутлоқ миқдорлар кузатилаётган тўпламнинг алоҳида бирликларини ифодалайди, умумий мутлоқ миқдорлар эса кузатилаётган тўпламни таърифлайди. Мутлоқ миқдорлар натурада, шартли натурада, пул ва комплекс ўлчов бирликларида ифодаланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |