5-Тажриба иши. Дастурий таъминотни тестлаш усул ва йўлларини тадқиқ қилиш Ишдан мақсад


Download 150.95 Kb.
bet1/7
Sana03.06.2024
Hajmi150.95 Kb.
#1842235
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5amaliy ish


5-Тажриба иши. Дастурий таъминотни тестлаш усул ва йўлларини тадқиқ қилиш


Ишдан мақсад: Дастурий таъминотни тестлаш учун учун техник вазифаларни ишлаб чиқишни ўрганиш.
Иш тартиби:

  • Тажриба иши тавсифини ўрганиш;

  • Берилган топшириқни алгоритмини ишлаб чиқиш;

  • Дастурни ишлатиш;

  • Техник топшириқларни шакллантириш;

  • Ҳисоботни тайёрлаш.



Хатоликларни ҳужжатлаштириш ва таҳлил қилиш


Бу мавзунинг вазифаси
Хатоликларни тузатиш эҳтимоллиги уни қандай ҳужжатлаштирилишига боғлиқ. Бу мавзуда сиз лойиҳа раҳбари ва дастурчи билан энг самарали ўзаро таъсирлашишга имкон берадиган ҳисоботларни тузишни ўрганасиз.
Изоҳ
Бу мавзуда келтирилган ҳисоботнинг шакли қоғозда энг функционал (ишлатиладиган) ҳисобланади. Қўлда ёзиладиган ҳисоботлар қабул қилинадиган компанияларда ҳисоботлар кейин маълумотлар омборига киритилада ва уларнинг кейинги қайта ишлаш ва таҳлил қилиш жараёни автоматлаштирилган.
Хатоликлар ва муаммолар ҳақидаги ҳисоботлар ҳар доим ҳам тестловчилар томонидан тузилмайди. Баъзан бундай ҳисоботлар техник таъминлаш гуруҳи, ҳужжатлаштириш гуруҳи ходимларидан, шунингдек сотувчилар, бета-тестловчилар ва фойдаланувчилардан берилади. Шунинг учун умумлаштирилган тушунча ҳисобот тузувчи ишлатилади
Таҳлил
Бу ва кейинги мавзуларда самарадор ва вақт орқали синалган ҳужжатлаштириш тизими ва дастурий таъминотни тестлаш гуруҳи аниқлайдиган муаммоларни ва хатоликларни кейинги кузатиб бориш тасифланади.
Бу мавзуда бу тизимнинг доирасида тузиладиган ҳисоботнинг ҳар бир майдони ҳақида атрофлича сўзланади. Кейинги бўлим бутун тизимга ва уни аниқ бир компания талабларига мувофиқ қандай модификациялашга (ўзгартиришга) бағишланган. Шунинг учун ҳисоботнинг ҳар бир майдонинг вазифаси ва кейинги тақдирини яхши тушуниш учун 6-мавзуга қараш мумкин.
Демак, сизнинг олдингизда қуйидагилар турибди:

  • хатолик ҳақидаги намунавий ҳисоботнинг тузилмаси билан танишиш;

  • хатолик ҳақидаги ҳисоботни тузишнинг энг самарали услубини ўзлаштириш;

  • тикланган хатоликни таҳлил қилишни ўрганиш;

  • хатоликни тиклаш усулини қидириш стратегияси билан таниш.

Агар хатолик ҳақидаги ҳисобот етарли аниқ эмас ва тушунарсиз бўлса, дастурчи уни тузата олмайди. Шунинг учун хатоликларни ҳужжатлаштиришга энг жиддий эътиборни қаратиш зарур: ҳисобот тез тузилиши керак, лекин бунда унинг тони ва таркиби аниқланган муаммони ечишга максимал кўмаклашиши керак.
Хатолик ҳақидаги ҳисоботни тузишдан мақсада унитузатиш ҳисобланади.
Агар сиз топилган хатолик тез ва ишончли тузатилишини истасангиз, аввало қуйидагиларни амалга оширинг:

  • Хатоликни қандай тиклаш ёки муаммоли вазиятни тушунтиринг. Дастурчилар ўз кўзлари билан кўра олмойдиган хатоликлар ҳақидаги ҳисоботларни инкор қилади.

  • Хатоликни имкони борича қисқа тавсифлаш учун хатоликни синчиклаб таҳлил қилинг. Муаммонинг ҳаддан ташқари тўлиқ тавсифлаш унинг мазмунини тушунишни қийинлаштиради. Бундан ташқари, узун ҳисоботни учратган дастурчи гап мураккаб нимадир ҳақида бораяпди деб ўйлайди ва катта эҳтимолликда уни кўриб чиқишни қолдиради.

  • Тўлиқ, тушунарли ва зид бўлмаган ҳисоботни тузинг. Агар ҳисобот дастурчини адаштираётга бўлса ёки етарлича аниқ ва равшан тузилган бўлмаса ва у хатоликларни тузатиш учун яхши сабаб бўлиб хизмат қилиши даргумон.


Download 150.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling