5-Тажриба иши. Дастурий таъминотни тестлаш усул ва йўлларини тадқиқ қилиш Ишдан мақсад
Download 150.95 Kb.
|
5amaliy ish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳисобот ходим томонидан берилган
- Функционал соҳа
- Топширилган
Таклиф этиладиган тузатиш
Ҳисоботнинг бу устуни мажбурий ҳисобланмайди. Агар муаммонинг ечими аниқ бўлса ёки сизда аниқ бир таклиф бўлмаса, уни очиқ қолдиринг. Лекин, агар сиз дастурнинг топилган камчилигини қандай тузатишни билсангиз, уни эътиборга олмаслик керак эмас. Айниқса бу фойдаланувчилар интерфейсига тегишли бўлади. Дастурчи буни қандай қилиш кераклигини тез ўйлаб топа олмаслиги сабабли уни оддий тузата олмаслиги мумкин. Шу билан бир вақтда экрандаги муваффақиятсиз матн ёки шакл элементларнинг ноқулай жойлаштирилиши, агар дастурчига тайёр ечим варианти берилса жуд тез тузатилади. Ҳисобот ходим томонидан берилган Бе ерда албатта ўз фамилиянгизни кўрсатинг. Агар дастурчида саволлар туғилса, у кимга мурожжат қилишни билиши керак. Аноним ҳисоботлар эса кўпинча рад этилади. Сана Бу устунда муаммонинг аниқланиши санасини кўрсатиш керак бўлади. Бу ҳисоботнинг ёзилиши ва унинг компьютерга киритилган саналари эмас. Бинобарин, дастурчилар ҳар доим ҳам дастурга навбатдаги ўзгартиришлар киритилганидан кейин дастур версиясининг тартиб рақамини алмаштирмайди (баъзан бни қилишни оддий унутиб қўяди), ҳисоботда кўрсатилган сана дастурнинг у тегишли бўлган дастур версиясини идентификациялашга ёрдам беради. Изоҳ. Ҳисобнинг навбатдаги устунлари ишлаб чиқувчилар гуруҳи учун мўлжалланган. Бета-тестловчилар ва оддий фойдаланувчи каби штатдан ташқари ҳисоботлар тузувчилар уларни тўлдирмаслиги керак. Функционал соҳа Бу устунда аниқланган муаммо қайси тоифага кириши кўрсатилади. Уларнинг тўлиқ рўйхати барча ҳисоботларда функционал соҳаларнинг номлари бир хил бўлиши учун ягона бўлиши керак. Бундан ташқари, улар жуда кўп бўлмаслиги керак ва улар жуда аниқ аниқланган бўлиши керак. ўнта функционал соҳалар кўпинча оптимал миқдор ҳисобланади. Топширилган Бу устунда тавсифланган муаммони ечишга ҳодимлардан қайси бири жавоб бериши кўрсатилиши керак. Буниҳисоботни аниқ бир дастурчига берадиган лойиҳа раҳбари ҳал этади. Тестловчи ёки ҳатто тестлаш гуруҳининг раҳбари ким тузатишни киритиши кераклигини ҳал этмаслиги керак. Шарҳлар Агар хатоликларни кзатиш ва уларни тузатиш автоматлаштирилган бўлмаса, балки қоғозда юритилса, бу устун дастурчи томонидан ишлатилади. У нима учун ҳисобот қолдирилганлигини ёки муаммо ечилганлигини қисқача ёзиши мумкин. Хатоликларни кузатишнинг кўп фойдаланувчили тизимларида бу майдон анча самарали ишлатилади. Аввало, у исталган узунликда бўлиши мумкин ва ким бу ҳисобга мумкин бўлса, ўз шарҳларини киритиши мумкин. мураккаб хатоликларни тузатиш ёки баҳсли муаммоларни ечиш учун баъзан бир неча қатнашувчилар билан бутун мулоқот талаб қилиниши мумкин. ўз фикрларини дастурчи, бир ёки бир неча тестловчилар, техник таъминлаш гуруҳининг аъзолари, ҳужжатлар муаллифлари, маркетинг бўйича менежер, лойиҳанинг раҳбари ва бошқалар билдириши мумкин. Бу маълумотлар ва фикрларни алмаштиришнинг тез ва самарали усули, электрон почтага қараганда анча самарали усул ҳисобланади. Тестлаш гуруҳининг айрим тажрибали ходимлари бу маълумотлар омбори майдонининг энг муҳимлардан бири деб ҳисоблашади. Download 150.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling