5-Тажриба иши. Дастурий таъминотни тестлаш усул ва йўлларини тадқиқ қилиш Ишдан мақсад


Download 150.95 Kb.
bet4/7
Sana03.06.2024
Hajmi150.95 Kb.
#1842235
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5amaliy ish

Муҳимлик даражаси
Бу устунда тестловчи унинг фикрича аниқланган муаммо жиддийлигини кўрсатади.
Афсуски, муҳимлик даражасини аниқлаш учун қатъий мезон мавжуд эмас. Бейзер (Beizer, 1984, 20-бет), масалан, 1 дан (сезиларсиз хатолик, масалан, грамматик) 10 гача (бўладиган, яъни бошқа тизимларда узилишларни келтириб чиқарадиган ва ҳ.к..).шкалани таклиф этади. Лекин бунда Бейзер фойдаланувчидан аачиқланишни келтириб чиқарадиган ёки уни вақтни йўқотишга мажбурлайдиган камчиликларни сезиларли ҳисобламайди. Нарсаларга бундай қараш кплаб дастурчилар учун характерли ҳисобланади. Амалда эса бундай субъектив характеристикалар фойдаланувчида дастур ҳақида таасуротга таъсир қилади. Матбуотда пайдо бўлган билдирилган таҳлиллар ҳақида фойдаланувчиларнинг аччиқланиши сизнингча қанчага тушади? Фақа битта нарсани айтиш мумкин, ҳар бир аниқ компанияда ўз хатоликлари муҳимлиги мезонлари бўлиши мумкин.
Тестловчи аниқлаган хатоликларнинг кейинги тақдирида битта аниқ анъана мавжуд: улардан энг сезиларлиси тузатилмайди. Лекин шундай бўлиши керак. грамматик хатоликлар дастурнинг ишлашига таъсир қилмасада, улар дастурий маҳсулотга фойдаланувчининг ишончини йўқотади. Ҳисобга олингки, фойдаланувчи бундай хатоликларни кўради. Бизга яхши ва ишончли маҳсулотларнинг энг сезиларсиз камчиликларини танқид қилган сотувчилар билан тўқнашишга тўғри келган. Шунинг учун, агар дастурда кўплаб майда ва сезиларсиз хатоликлар бўлса, улар ҳақида уларнинг миқдорига ишлаб чиқувчилаврнинг эътиборини тортадиган ягона ҳисоботни тузинг, Муҳимлик даражаси муаммони тавсифлаш устунида эса Жиддий ёзинг.
Илова
Топилган хатолик ҳақидаги ҳисоботга тестли маълумотларли ёки бу хатолик пайдо бўладиган фойдаланувчининг ҳаракатини эмуляциялайдиган дастурли дискни илова қилиш мумкин. босма маълумотларни, экран нусхаларини ёки ўз қўшимча тушунтиришларни илова қилиш мумкин. Оддийроқ айтганда, дастурчига вазиятни аниқлаштиришга ва сизнинг нуқтаи назарингизни тушунишга ёрдам берадиган барча нарсаларни унга ҳисобот билан бериш ва бу материаллар тасодифан йўқолмаслиги учун Илова устунида санаб ўтиш керак.
Муаммо
Бу устунда муаммонинг мазмуни жуда қисқа, бир ёки иккита сатрларда ифодаланади. Лекин бунда тавсиф уни ўқиган ходим ўзида муаммо ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилиш учун етарлича маълумотларли бўлиши керак. Айнан у бўйича ходим, агар у муаммога такроран қайтмоқчи бўлса, керакли ҳисоботни қидиради. Бундан ташқари, келтирилган хатоликлар рўйхатида атиги бир неча Ҳисоботнинг тартиб рақами, Муҳимлик даражаси майдонлари бўлади, Ҳисобот тури ва Муаммо майдонлари бўлиши ҳам мумкин.
Агар бу қисқа тавсиф бўйича муаммо аслидагидан камроқ жиддий кўринса, эҳтимоллик мавжудки, раҳбар ҳисоботни инкор қилади. Лекин жуда кучайтириб юбориш мумкин эмас, акс ҳолда сиз ваҳимачи бўлиб қоласиз.

Download 150.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling