5-Тажриба иши. Дастурий таъминотни тестлаш усул ва йўлларини тадқиқ қилиш Ишдан мақсад


Ҳолат Ҳозирнинг ўзида ёзилган ҳисоботнинг Ҳолат


Download 150.95 Kb.
bet7/7
Sana03.06.2024
Hajmi150.95 Kb.
#1842235
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5amaliy ish

Ҳолат
Ҳозирнинг ўзида ёзилган ҳисоботнинг Ҳолат майдонида Очиқ ёзилади. Ҳиобот билан кейинги ишлашни талаб қилмайдиган хатолиу тузатилганидан ёки ечим қабу қилинганидан кейин бу майдоннинг қиймати Ёпиққа ўзгаради.
Айрим компаниялардасавол ҳолатининг учта Очиқ, Ёпиқ ва Ҳал этилган вариантлари ишлатилади. Дастурчилар маълумотлар омборидан Очиқ ҳолат бўйича ҳисоботларни, тестловчилар эса Ҳал этилган ҳолати бўйича ҳисоботларни қидиришади. Бизнинг тизимимизда дастурчилар Кўриб чиқилмоқда ҳолати бўйича, тестловчилар эса Ҳал этилган ҳолатдан ташқари исталган ҳолатли Очиқ ҳаолати бўйича ҳисоботларни қидиришади. Бу ҳар иккала тизимлар мантиқий эквивалент ва улардан ҳар бирида чинакам тарафдорлар мавжуд.
Устиворлик
Масаланинг устиворлиги лойиҳанинг раҳбари томонидан одатда 5 ёки 10 балли шкалада аниқланади. Хатоликлар устиворлиги бўйича тузатилади.
Турли компанияларда устиворликларнинг аниқланиши турлича. Мана яхши мисол.
(1) Дарҳол тузатиш — хатолик бошқа ходимларнинг ишлашини ушлаб турибди.
(2) Иложи борича тезроқ тузатиш.
(3) Жорий версияда тузатиш (альфа, бета ва ҳ.к.).
(4) Якуний версия чиққунча тузатиш.
(5) Агар мумкин бўлса, тузатиш.
(6) Шарт эмас — қадай керак ҳисобласангиз қилинг.
Амалди айрим лойиҳа раҳбарлари 3-балли устиворликлар шкалаларидан, бошқалари эса 15-балли устиворликлар шкалаларидан фойдаланишлари мумкин. Биз ҳар бир лойиҳа раҳбарига ишларнинг устиворликларини баҳолаш усулларини ўзлари танлашини тавсия этамиз.
Устиворлик усутунини фақат лойиҳанинг раҳбари, Муҳимлик даражаси устунини эса фақат ҳисоботни тузувчи ёки тестлаш гуруҳаининг раҳбари тўлдириш ҳуқуқига эга. Лойиҳанинг раҳбари ва ҳисоботни тузувчи унда тавсифланган муаммонинг муҳимлиги ҳақидаги фикрларда тубдан мос келмаслиги мумкин, лекин улардан ҳеч бири бошқасининг баҳосини тузатиши керак эмас. Тестловчи хатоликни фатал сифатида баҳолайди, лойиҳанинг раҳбари эса унга нисбатан паст устиворликни тайинлайдиган ҳолатлар бўлб туради. Ва бинобарин, бу ходимларнинг ҳар бирида ҳисобда ўз устуни мавжуд, уларнинг ҳар иккаласи ҳужжатда ўз фикрини қайд этиши мумкин.
Download 150.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling