51-mavzu tabiat – onamiz!
Download 0.5 Mb. Pdf ko'rish
|
1 2
Bog'liq51 - мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 51-мавзу ТАБИАТ – ОНАМИЗ! Ўтган асрларда ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, янги ерлар
Foziljon MAMASHARIPOV, «Postda» muxbiri. https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi 51-мавзу ТАБИАТ – ОНАМИЗ! Ўтган асрларда ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, янги ерлар ўзлаштирилиши, замонавий қуроллар яратилиши билан бошланган экологик муаммо ХХИ асрда янада авж олди. Она замин ўйламасдан ва тартибга солинмаган техноген таъсирлардан жуда қаттиқ азият чекяпти. Экологик муаммоларнинг аччиқ оқибатлари ҳақида гапирганда, узоққа бориш шарт эмас. Биргина Орол денгизининг қуриб қолиши қанчалик талафот ва инқирозларни келтириб чиқарганига бугун ҳар биримиз гувоҳмиз. Одамзод табиатан ғалати мавжудот. Сув – обиҳаёт дейдию, лекин тонна- тонна чиқиндини денгизу дарёларга оқизиб уни ифлослантиради. Яшилликни, фусункор табиатни хуш кўрадию, аммо ўйлаб ҳам ўтирмай, яшнаб турган дарахтларга қирон келтиради. Атом урушидан қўрқишади, бироқ минглаб гектар жойда синов тариқасида бомба портлатиб, экологияга, ўз тамаддунига жиддий зарар етказади. Аслида дарёларни қуритган, унумли ерларни, ўрмонларни чўлларга айлантирган, портлатган, заҳарлаган, хуллас, она заминни оғир асоратлар билан жароҳатлаётган ягона тирик мавжудот инсондир. Аслида экологик муаммо, атроф-муҳит муҳофазаси масаласи бирданига пайдо бўлиб қолмаган. Йиллар, асрлар давомида етилиб келган муаммо илк маротаба 1972 йилда Стокголмда ўтказилган БМТ конференциясида муҳокама қилинган. Мазкур конференцияда «Инсон фаровон ва юқори қадр-қимматга эга ҳаётни тақозо этадиган муҳитда яшамоғи лозим» ғояси илгари сурилган. БМТ томонидан 1992 йил Рио-де-Жанейрода ўтказилган конференцияда эса экология муаммоси яна жаҳон афкор оммасининг диққат марказида бўлиб, унда иккита муҳим ҳужжат: «Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенция» ҳамда «Биохилма-хиллик бўйича конвенция» қабул қилинган. Давлатимиз мазкур халқаро ҳужжатларга қўшилган бўлиб, ушбу йўналишда қонунчилик базаси яратилган. Ҳеч кимга сир эмас, экологик муаммога буткул барҳам беришнинг ягона йўли – она табиатни кўз қорачиғидек асрашдир. Лекин ҳар бир одамда экологик маданият бўлмаса, бари бефойда. Мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмаси шаклланмас экан, экологик хавф-хатарлар биз билан ёнма-ён бўлаверади. Сув тошқинлари, ўрмон ёнғинлари, чанг-бўрон ва бошқа табиий офатлар юз бераверади. Шунингдек, экологияни яхшилаш, яшил табиатни асраб қолиш учун у қонунан қатъий ҳимоя қилиниши, қонунбузарликларнинг олдини олиш чоралари кўрилиши лозим. Жазонинг қатъийлиги ва ҳаммага бирдек қўлланиши жиноят содир этиш даражасининг камайишига олиб келиши шубҳасиз. Агар бу қоидалар ишламаса, https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi бундай жиноятлар яна ва яна содир этилаверади, экологияга жиддий зарар етаверади. Негаки, баъзи жиноятлар айнан жазо турининг мукаммал бўлмаганлиги, енгиллиги ва бошқа кўринишлари сабаб тез ва қайта содир бўлаверади. Бундай вазият қасддан ушбу ишга қўл урувчиларнинг жазодан кўра, қилган жиноятларидан кўпроқ манфаатдорлик топишлари ортидан бўлиши мумкин. Масалан, бир тадбиркор муайян жойдан кўп қаватли уй қуришга рухсат олди, лекин ўша ерда юзлаб дарахтлар бор. Агар қонун мукаммал бўлмаса, тадбиркор ўша дарахтларни осонликча кесиб ташлаб, уйини қураверади. Чунки у бу ердан оладиган даромади дарахтларни кесгани учун тўлайдиган жарималардан анча кўплигини яхши билади. Шу ўринда айрим хорижий давлатларда экологияга зарар етказиш қанчага тушишига бир қур назар ташласак. Энг қаттиқ экологик қонунчилик Германияда амал қилади. Қасддан содир этилган жиноятлар – беш йилгача, ўта оғир қилмишлар учун – ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Мабодо эҳтиётсизлик орқасидан экологияга зарар етказиб қўйсангиз, уч йилгача озодликдан маҳрум қилинишингиз мумкин. Бельгияда эса ерга ташланган ҳар қандай чиқинди учун 50 евро, ахлатдон ёнига ташланган чиқинди учун эса 150 евро тўлашингиз керак бўлади. Буюк Британияда бундай қонунбузарлик учун 100, ифлосланишни назорат қилиш қонунини бузганлик учун эса 400 фунт стерлинггача жарима солинади. Францияда 2008 йилда атроф-муҳитга зарар етказувчи транспорт воситалари эгалари учун жарималар тизими жорий этилган. Ҳар бир километр ҳаракатда атмосферага 160 г дан ортиқ карбонат ангидрид чиқарадиган янги автомобиль сотиб олган автоулов эгаси 2600 еврогача жарима тўлаши керак. Электр транспорт воситаларининг эгалари «супер бонус» – 5000 евро олиш ҳуқуқига эга. АҚШда сув, ҳаво сифати ва чиқиндилар тўғрисидаги қонунларни қасддан бузиш 25 минг долларгача жарима ёки 1 йилгача қамоқ жазосига олиб келиши мумкин. Агар қоидабузарлик такрор содир этилса, жарима миқдори 50 минг долларгача, қамоқ муддати эса 2 йилгача кўтарилади. Юртимизда эса табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг қатор моддаларида атроф-муҳитга зарар етказиш билан боғлиқ ғайриқонуний ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик чоралари белгилаб қўйилган. Шунингдек, амалдаги Жиноят кодексининг тўртинчи бўлими «Экология соҳасидаги жиноятлар»ни, ХИВ боби эса «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар»ни ўзига жамлаган. Қонун талабига кўра, атроф-табиий муҳитга зарар етказган корхона, ташкилот ва муассасалар, шунингдек, шахслар етказилган зарарни, шу жумладан, бой берилган фойда ўрнини қоплаши шарт. Бу борада Ички ишлар https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi вазирлиги томонидан қилинаётган ишларни ҳам айтиб ўтиш жоиз. Жойларда тегишли мутасадди идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ишлайдиган «экологик полиция» атамаси вужудга келди. Профилактика инспекторларига ўз ҳудудида атроф-муҳитга зарар етказиш билан боғлиқ ҳолатларга баённома расмийлаштириш ваколати берилди. Хулоса қилиб айтганда, муқаддас тупроқ, тоза ҳаво, зилол сув, ўз нурини сахийлик ила сочаётган қуёш – барча-барчаси табиатнинг бетакрор мўъжизаси. Уларни ўз ҳолича сақлаб, келажак авлодга етказиш сизу бизга боғлиқ. Бунинг учун эса юқорида таъкидланганидек, ҳар биримиз она еримизни, табиатни ардоқлашимиз, экологик маданиятли бўлишимиз талаб қилинади. Президентимиз таъкидлаганидек, «Авлодларимиз биздан кейин ҳам муносиб табиий муҳитда яшашлари учун биз табиатга меҳр ва эътибор беришимиз, у билан уйғун бўлиб яшашимиз керак. Бу нима дегани? Бу – табиатни тоза-озода тутиш, ер ва сув ресурсларини, экологик тизимни асраш, дарахт экиб, боғ яратиш дегани. Энг муҳим масала – аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳақида жиддий бош қотиришимиз зарур». Фозилжон МАМАШАРИПОВ, «Постда» мухбири. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling