5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

 
4.4. Бозорни вертикал сегментлаш 
 
Вертикал бозор структуралари маҳсулот ишлаб чиқарилган 
жойидан якуний фойдаланувчи томон борадиган йўлни белгилаб 
беради. Агар маҳсулот бу хомашѐ, унинг якуний шакли эса – 
истеъмол товарининг бир қисми бўлса, вертикал бозор структураси 
жуда мураккаб бўлиши мумкин. Бутун йўл давомида кўп сонли 
«харидор-сотувчи» муносабатлари битимлар занжирини ташкил 
қилади. Маҳсулот сотувчи учун бу занжирнинг бирон-бир нуқтасида 
бозорга чиқиш стратегик имконият ҳисобланади. Бозорга чиқиш учун 


75 
бундай нуқтани танлаш – саноат бозорини сегментлашнинг муҳим 
элементидир. Тезкор бошқарув нуқтаи-назаридан, масала битим 
тузишдан олдин маҳсулотга унинг «хом» кўринишига қандай қиймат 
қўшиш кераклигидан иборат. 
Бозорни вертикал сегментлаш, ѐки бозорга чиқиш нуқтасини 
танлашнинг маҳсулот стратегиясига тўғридан-тўғри алоқаси бор. 
Маркетолог маҳсулотга қиймат қўшганда у мазкур бозорда воситачи 
функцияларини бажаради. Бу ҳолатда у ўзининг потенциал 
мижозлари билан рақобат қилади – одатда салбий оқибатларга эга 
бўлган 
вазият 
кузатилади. 
Бунда 
мавжуд 
мижозларнинг 
манфаатларига дахл қилинадиган бўлса, вазият янада чигаллашади. 
Материаллар ѐки таркибий қисмлар ишлаб чиқарувчи бу 
муаммоларга қарамай занжир бўйлаб юқори томон ҳаракатланишга 
қарор қилиши мумкин бўлган бир нечта сабабларни қайд этиш 
мумкин. Масалан, маҳсулот сифати устидан назоратни сақлаш 
истаги, кўпроқ фойда олиш, якуний истеъмолчилар билан узоқ 
муддатли муносабатларни мустаҳкамлаш истаги, шунингдек, 
воситачининг янги маҳсулотни шиддат билан илгари сура олмаслиги 
ѐки буни истамаслиги. Материаллар ѐки таркибий қисмлар ишлаб 
чиқарувчилар бозор воситачиларида мавжуд бўлмаган ишлаб 
чиқариш ускуналарига инвестициялаш учун имкониятлар ѐки 
мотивларга эга бўлиши мумкин. Бошқа ҳолатларда материаллар ѐки 
таркибий қисмлар таъминотчиси воситачилар якуний фойдаланувчи 
талабларига самаралироқ жавоб қайтара олишлари учун улар билан 
ишлаб, сотувни рағбатлантириш ва бозорни ўзлаштириш учун 
жавобгарликни ўз зиммасига олиши мумкин. Масалан, Owens Coming 
компанияси узоқ йиллар давомида автомобиль саноатида сотувни 
рағбатлантириш ва техник ишланмаларга йирик инвестициялар 
киритиб келган. Компания автомобиль деталларини ишлаб 
чиқаришда 
шиша-пластик 
материаллар 
қўллаш 
соҳасини 
кенгайтиришга ҳаракат қилган, бироқ асосан индивидуал буюртмалар 
бўйича ишлайдиган қолипловчиларга таркибий қисмлар етказиб 
беришни давом эттирган. Owens Coming автомобиль компаниялари 
эмас, балки айнан уларни ўзининг мижозлари деб ҳисоблаган. 


76 
Автомобиль ишлаб чиқарувчилардан бири ўз таъминотчиси билан 
деталлар сифатини назорат қилиш муаммосини ҳал қила олмагани 
туфайли ўзига пресс сотиб олишга қарор қилганда у Owens Coming 
компаниясидан ўз маҳсулотини тўғридан-тўғри етказиб беришни 
сўрайди. Натижада Owens Corning ўзининг мижозлари рақобатчисига 
айланди – саноат бозорларидаги одатий вазият юзага келди. 
Демак, бозорни вертикал сегментлаш рақобат ва стратегия ишлаб 
чиқиш билан боғлиқ қатор ўзига хос муаммоларни юзага келтиради, 
бироқ сегментлашнинг асосий вазифаси ўша-ўша – компаниянинг 
ўзига хос имкониятлари мижознинг эҳтиѐжлари билан энг яхши 
«уйғунлашадиган», фойда келтирадиган бозор «ниша»сини аниқлаш 
бўлиб қолавермоқда. Бошқа барча шартлар бир хиллигида бу «ниша» 
компания учун бозор воситачилари билан таққослаганда маҳсулотга 
кўпроқ қиймат қўшиш ѐки камроқ харажатлар билан қиймат қўшиш 
имконияти билан тавсифланади, бу эса, ўз навбатида, компаниянинг 
техник, молиявий ва маркетинг имкниятларига боғлиқ бўлади. 
Бошқача қилиб айтганда, бозорга чиқишнинг оптимал нуқтаси – 
компания таклифи мижозлар учун энг катта фойда ва қийматга эга 
бўладиган, мижозлар эса фаолроқ ва маркетинг тадбирларига 
таъсирчанроқ бўладиган нуқтадир. Бунда бозор воситачилари 
ўртасидаги муносабатлар ва рақобат шароитларини ҳам ҳисобга олиш 
лозим. 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling