5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

Қисқа хулосалар
Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ҳақида исталган 
қарорнинг негизида бозорни сегментлаш, яъни мижозларни 
самаралироқ таргетлаш учун бозорни кичик ва бир хил субъектларга 
тақсимлаш ѐтади. Мижозларни танлаш бу – исталган саноат 
компанияси томонидан қабул қилинадиган энг муҳим қарор саналади, 
чунки у билан иш шароитлари ва унга нисбатан белгиланган 
мажбуриятларни бажариш зарурати маблағлар сарфланиши
компания бизнес-стратегияси ва ташкилий структурасини белгилаб 
беради.
Бозорни сегментлаш бу – компанияга мижозлар доирасини 
белгилаш ва уларни маркетинг фаолиятига жавоби бўйича 
дифференциациялаш имконини берадиган стратегия. Сегментлаш 
ташкилотга бозорда мавжуд бўлган муқобил имкониятлар орасида 
тўғри танловни амалга ошириш ва уларга маркетинг стратегиясини 
мослаштириш учун имкон яратади. Бозорни сегментлашнинг асосида 
компания 
имкониятларини 
мижозларнинг 
қониқтирилмаган 
эҳтиѐжлари билан таққослаш ѐтади. Бунда маркетолог бозорлар 
структурасини, потенциал мижозлар характери ва компанияни 
ажратиб турадиган хусусиятларни мавҳум атамалар билан 
тавсифлаши лозим.
Сегментлашнинг 
уч 
хил 
стратегияси 
мавжуд: 
Концентрацияланган маркетинг бутун маркетинг фаолиятини 
алоҳида, диққат билан танлаб олинган сегментга қаратишни назарда 
тутади. Дифференциацияланган маркетинг бу – эҳтимол, сегментлаш 


79 
стратегияларининг энг тарқалган тури бўлиб, унда икки (ѐки ундан 
ортиқ) пухта танланган сегментларга турли маркетинг ѐндашувлари 
қўлланади. Дифференциацияланмаган маркетинг бу – самарали 
сегментлашнинг йўқлигидир. Бундай вазият ташкилий фаолиятни 
режалаштириш ва таҳлил қилишнинг камчиликларини акс эттириши, 
ѐхуд уларнинг компания маркетинг ҳаракатларига жавоби нуқтаи-
назаридан онгли равишдаги стратегик танлов натижаси бўлиши 
мумкин. 
Позициялаштириш учта жиҳат – мақсадли бозор, ажратиб 
турувчи компетенция, ноѐб фойда билан боғлиқ. 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling