5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.1. Маҳсулотнинг ҳаѐтийлик даври
81 5-БОБ. МАҲСУЛОТ СТРАТЕГИЯСИ ВА ЯНГИ МАҲСУЛОТ ИШЛАБ ЧИҚИШ 5.1. Маҳсулотнинг ҳаѐтийлик даври Янги маҳсулотлар бу ҳар қандай бизнесни ривожлантириш манбасидир. Улар компания маркетингини, унинг сотувларини, дистрибуциясини «жонлантиради» ва мавжуд маҳсулотларни сотиш бозорининг торайишига қарамай, янги имкониятлар тақдим этади. Шу билан бир пайтда тан олиш керакки, тижоратда ишлаб чиқаришга киритилган барча янги маҳсулотларнинг учдан бир қисми кўплаб сабабларга кўра бозорда муваффақиятсизликка учрайди. Янги маҳсулотларни бошқариш – маркетингда энг қийин вазифалардан бири саналади, янги маҳсулот ишлаб чиқиш ва сотиш эса жуда қалтис иш бўлиб чиқиши мумкин. Янги маҳсулотлар ҳисобига компаниянинг ассортименти узлуксиз равишда янгиланиб туриши, фойда ҳажмини сақлаши ва ошириши лозим. Янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш фирма ўзининг маркетинг самарадорлигини сақлаш ниятида бўлса, бозордаги вазият ва мижозларнинг афзал кўришлари ўзгаришига табиий ва зарурий реакциядир. Маҳсулот стратегияси – бу стратегик режалаштиришнинг мослашувчан ва динамик соҳасидир. Бозорни сегментлаш янги маҳсулот ишлаб чиқишдан олдин келиши лозим, макро- ва микросегментлар тавсифномалари ҳақида ахборот эса жуда муҳим ҳисобланади. Маҳсулотнинг ҳаѐтийлик даври – вақт ўтиши билан стандарт маҳсулот фойдаси ва сотув ҳажмининг қандай ўзгаришини тавсифлайдиган концепция. Тадқиқотчилар ҳаѐтийлик даври босқичларини турлича тавсифлайдилар, айрим олимлар тўрт босқичли моделларни таклиф этади. Беш босқичли модель қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: маҳсулотни жорий қилиш; сотувнинг ўсиши; бозор етуклиги; бозор тўйиниши; пасайиш. 82 Ушбу моделда сотув ҳажми эгри чизиғида – ўсиш ва етуклик босқичлари ўртасидаги ажратувчи чизиқда букилиш нуқтаси мавжуд. Бу нуқтада фойда ҳажми эгри чизиғи энг юқори чўққига эришади. Етуклик босқичида сотув ҳажми, гарчи пасаядиган суръатда бўлса ҳам, ўсишда давом этади, фойда ҳажми эса пасаяди. Маҳсулотнинг ҳаѐтийлик даврига раҳбарият амалда уларни назорат қилиш имконига эга бўлмайдиган учта омил таъсир кўрсатади: 1) мижозларнинг эҳтиѐжлари ва афзал кўришлари ўзгариши; 2) янги технологиялар ривожланиши; 3) рақобатчилар ҳаракатлари. Маҳсулотнинг ҳаѐтийлик даври концепциясини асосий маркетинг ҳақиқатларини қайд қилиш эмас, балки стратегик режалаштиришнинг назарий воситаси сифатида кўриб чиқиш лозим. Бу концепция фойда ва сотув ҳажмига таъсир этувчи бозор омилларини тавсифлайди. Бу маркетинг фаолиятига боғлиқ бўлган натижаларни башорат қилиш эмас, норматив моделдир. Бу жиҳатдан маҳсулотнинг ҳаѐтийлик даври концепцияси режалаштиришнинг муҳим воситаси ҳисобланади ва маркетологлар учун катта аҳамият касб этади. Биринчидан, у янги маҳсулотларнинг тўхтовсиз оқими зарурлигини яққол намойиш этади. Иккинчидан, ушбу концепцияга кўра, ҳаѐтийлик даврининг турли босқичларида турли маркетинг стратегиялари талаб этилади. Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир босқичда рақобат вазиятига мос келиш учун маркетинг дастури маҳсулот сифати, нарх, сотувни рағбатлантириш ва дистрибуция тизими каби жиҳатларни қамраб олиши лозим. Учинчидан, маҳсулотнинг ҳаѐтийлик даври концепцияси маҳсулот ҳали ишлаб чиқилаѐтган ва бозорга чиқаришга тайѐрланаѐтган пайтдаѐқ янги маҳсулот «бутун ҳаѐтини» режалаштириш зарурлигини кўрсатади. Маҳсулотнинг ҳаѐтийлик даври кейинги сўнгги босқичларида фойда ҳажмининг етарли эмаслиги ва рақобат вазиятини ҳисобга оладиган узоқ муддатли ҳиссиѐтларсиз келажакда кутиладиган фойдалиликни ва инвестициялар қайтимини баҳолаш ўта оптимистик бўлган бўларди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling