5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган
Янги маҳсулот тарқалишига таъсир этувчи омиллар
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.
6.2. Янги маҳсулот тарқалишига таъсир этувчи омиллар Маркетолог томонидан кўриладиган чоралар ва бошқа сотувчилар томонидан рақобат маҳсулотни тарқатиш жараѐнига жиддий таъсир кўрсатади. Инновацион маҳсулотни тарқатиш тезлиги ва даражаси таъминотчига алоқадор бўлган қуйидаги омилларга тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади: ■ таъминотчилар ўртасида рақобат қизғинлиги; ■ таъминотчилар нуфузи; ■ стандартлаштириш; ■ таъминотчилар ва мижозлар ўртасида вертикал мувофиқлаштириш; ■ таъминотчиларнинг илмий-тадқиқотчилик ишларига харажатлари; ■ таъминотчиларнинг маркетинг харажатлари. Инновацион маҳсулотни тарқатиш тезлиги ва даражаси буюртмачи тармоқ структураси ва коммуникациялар хусусиятлари каби омилларга боғлиқ бўлади. Буюртмачининг тармоқ структурасига алоқадор омиллар: — тармоқнинг бир хил эмаслиги, яъни компаниялар бир-биридан фарқ қиладиган даража; бунда бир хил эмаслик ўртача даражаси энг оптимал ва мақбул келадиган ҳисобланади деб тахмин қилинади (агар компаниялар жуда ўхшаш бўлса, янги технологиянинг ахборот салоҳияти паст бўлади; агар улар бир-биридан кучли фарқ қилса, 102 коммуникациялар бир хилликнинг йўқлиги, тушунмовчиликлар туфайли бузилади); — рақобат қизғинлиги: рақобатнинг ўртача даражаси энг мақбул вариант ҳисобланади, чунки ўта кучли рақобат мижоз учун потенциал фойдани пасайтириб юборади, рақобат сустлигида эса компаниялар янгиликлар киритиш учун стимулга эга бўлмайди; худди шу тарзда, рақобат юқори ва фойда меъѐри паст бўлган тармоқлар инновацион маҳсулот қабул қилиш учун етарли молиявий ресурсларга эга бўлмаслиги мумкин; — талабнинг ноаниқлиги, бу маҳсулот тавсифномаси ва харажатларга, жумладан, нарх пасайишига тааллуқли дифференциация учун имконият беради ва компаниянинг инновацияларга мойиллигини оширади. Коммуникацияларга алоқадор омиллар: — сигналлар тезлиги ва аниқлиги (инновацион маҳсулот тарқалиш тезлиги ва даражасига бевосита таъсир этади); — ходимларнинг профессионаллик даражаси – тармоқда ижтимоий таъсир калити; — «космополитизм» - ушбу тармоқ компанияларининг ташқи йўналганлиги – бошқа тармоқларда ишлаган ходимлар фоизи ва хорижий бозорларга сотиш фоизи каби ўлчанадиган тавсифномалар бўйича баҳоланади; тармоқ доирасида инновацияларни қабул қилишга ижобий таъсир этади. Бир қатор кузатувлар шуни эслатадики, технологик инновациялар қабул қилиш рискли ташаббус ҳисобланади. Издошлар учун рақобатбардошлик ортиши инновацион маҳсулот харид қилишнинг асосий стимули эмас. Уларга таъминотчилар гуруҳи – зарур техник ва маркетинг ресурсларини сарфлаш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига оладиган, янги маҳсулот муваффақиятли ишлаб чиқилиши, маҳсулот очиқлиги, оқилона нарх шакллантириш ва ушбу технологияни доимий такомиллаштиришни кафолатлайдиган, «хизмат рўйхати» текширилган сотувчиларнинг кафолатлари зарур. Маркетинг бўйича адабиѐтларда маркетингни суст ва уюшмаган тарзда қўллаб-қувватлаганлик учун, хусусан, бозор сегментларини 103 аниқ белгилашга қодир эмаслик ва бозорнинг диққат билан таҳлил қилинмаганлиги туфайли муваффақиятсизликка учраган янги саноат маҳсулотларига кўплаб мисоллар келтирилади. Инновациялар тарқатиш ҳақида анъанавий ишларда таъкидланишича, бозор қатнашчиларининг янги маҳсулотни ўзлаштириш тезлиги қуйидаги омилларга боғлиқ бўлади: ■ инновациянинг у алмаштираѐтган бошқа маҳсулот (ғоя, технология) билан таққослаганда нисбий афзалликлари; ■ биргаликда бўла олиш (инновациянинг мавжуд қадриятлар ва амалиѐт билан қанчалик мос келиши); ■ мураккаблик (инновацион маҳсулотни тушуниш ва фойдаланиш қанчалик мураккаб); ■ ишлаб чиқариш омиллари бўлиниши (инновацион маҳсулотни чегараланган ишлаб чиқариш участкасида синаб кўриш имконияти); ■ кўргазмалилик (инновацион маҳсулот натижалари қанчалик яққол бўлади, улар қанчалик тавсифланиши мумкин). Саноат инновацияларининг нисбий устунлиги унинг муқобил технологиялар билан таққослаганда мижоз томонидан киритилган инвестициялар қайтими ва фойдалилик кўрсаткичига таъсири билан ўлчанади. Янги маҳсулот мижознинг эҳтиѐжларини қондириши ҳамда мижоз дуч келадиган техник ва иқтисодий чекловларни ҳисобга олиши лозим. Янги бозорни шакллантириш бўйича вазифани тўғри ҳал қилиш учун маркетолог инновацион маҳсулотни оддийгина техник ютуқ эмас, балки мижоз компаниянинг тавсифномалари билан динамик алоқага эга бўлган маҳсулот, яъни мижознинг муаммосини ҳал қилиш усули сифатида кўриб чиқиши лозим. Янги саноат маҳсулоти омадсизлиги потенциал издошлар билан муносабатлар муҳимлигини аниқ тушунмаслик ва бу муносабатларни нотўғри бошқариш натижаси бўлиши мумкин. Сотувчи ташкилот ҳам, харидор ташкилот ҳам қарор қабул қилиш жараѐни орқали ўтиб, бу сотувчи учун ишлаб чиқиш, харидор учун эса – қабул қилиш ҳисобланади. Инновацион маҳсулотни ишлаб чиқиш жараѐни ҳам, қабул қилиш жараѐни ҳам бир хил босқичлардан иборат бўлади. Янги 104 маҳсулот ишлаб чиқиш интерактив жараѐни концепцияси қўшилган қийматли ҳамкорлик моделига «янги ҳаѐт бахш этди» ва уни янги саноат маҳсулотлари учун бозорлар шакллантириш масалалари билан мантиқан боғлади. Ушбу концепцияга кўра, саноат маркетологлари турли вазиятларда янги маҳсулот ишлаб чиқишнинг барча босқичларида потенциал издошлар билан қалин ўзаро алоқада бўлишга интилади. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling