5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


 Жисмоний дистрибуция – логистика


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

 
8.4. Жисмоний дистрибуция – логистика 
 
Ишлаб чиқарувчи дистрибьюторлар хизматидан фойдаланадими 
ѐки мижозларга мустақил, тўғридан-тўғри чиқадими – у маълум 
даражада маҳсулотни жисмоний дистрибуция қилиш ва эҳтиѐт 
қисмларни якуний харидорга етказиб бериш учун жавобгар бўлади. 
Ишончли дистрибуция схемаларисиз товар таклифи тўлиқ 
ҳисобланиши мумкин эмас. Мижозларга хизмат кўрсатиш кўпинча 
айнан жисмоний дистрибуция сифати бўйича баҳоланади. 
Жисмоний дистрибуция маркетинг стратегиясининг бир қисми 
бўлиши лозим. Мижоз учун асосий омил маҳсулотнинг очиқлиги 


138 
ҳисобланиши шартида ишлаб чиқарувчи буюртма келиб тушганидан 
сўнг белгиланган давр давомида бажариладиган барча буюртмалар 
фоизи (масалан, буюртмаларнинг 95 % 24 соат ичида бажарилади) 
ѐки буюртма келиб тушиши ва мижознинг товарни олиши ўртасидаги 
вақт узунлиги каби аниқ хизмат кўрсатиш стандартлари белгилаши 
лозим.
Маркетинг комплексининг бир қисми сифатида логистика 
функцияларини 
самарали 
бошқаришга 
кўплаб 
саноат 
компанияларида путур етказилган. Саноат бозорининг кўплаб 
қатнашчилари логистикани ишлаб чиқариш жараѐнининг таркибий 
қисми сифатида кўриб чиққанлар. Натижада мижозларга хизмат 
кўрсатишга 
асосий 
эътибор 
қаратиш 
ўрнига 
логистика 
функцияларини 
харажатлар 
тури 
сифатида, 
харажатларни 
пасайтириш ва уларнинг даражаси устидан назоратни эса – 
самарадорлиликнинг асосий кўрсаткичи сифатида кўриб чиқиш 
тенденцияси намоѐн бўлди. Кўпинча мижозларга хизмат кўрсатиш 
сифатини максимал даражада яхшилаш мақсади ва дистрибуция 
харажатларини минималлаштириш мақсади бир-бирига яққол зид 
келади. Бу эса ишлаб чиқариш ва маркетинг бўлимлари орасида 
уларнинг дистрибуция функциясига қарашлари борасида ҳақиқий 
низо мавжуд бўлиши мумкинлигини англатади. 
Бу низони ҳал қилишда тизимли ѐндашувни ривожлантириш ва 
дистрибуция умумий харажатлари концепцияси ишлаб чиқиш муҳим 
қадам бўлди. Дистрибуция умумий харажатлари концепцияси шуни 
кўрсатадики, дистрибуция умумий харажатлари бутун харажатлар 
комплексининг бир нечта таркибий қисмлари мураккаб ўзаро алоқаси 
билан белгиланади ва ҳар бир алоҳида таркибий қисмнинг таъсирини 
минимал қилишга интилиш умумий харажатлар ортишига олиб 
келиши мумкин. Харажатлар комплексининг таркибий қисмлари 
сифатида товар захираларига инвестициялар, транспорт воситасида 
ташиш, омборларга жойлаштириш, ўраб-қадоқлаш, буюртмалар 
билан ишлаш харажатлари, маҳсулот эскириши ва бузилиши билан 
боғлиқ харажатлар, шунингдек, мижозларнинг йўқотилиши билан 
боғлиқ харажатлар кўриб чиқилиши мумкин. яна бир таркибий қисм 


139 
– фойдаланилмаган имкониятлар харажатлари бўлиб, мижозларга 
ѐмон 
хизмат 
кўрсатилиши 
натижасида 
сотув 
ҳажмидаги 
йўқотишларни акс эттиради. Харажатлар комплекси ҳар бир 
таркибий қисмини мутлақ минимумга яқинлаштириш бошқа 
харажатлар элементларининг ортишига олиб келиши эҳтимоли бор.
Айрим саноат компанияларида дистрибуция харажатларига бу 
янгича ѐндашувни қабул қилиш дистрибуция тизими учун 
жавобгарликни ўз зиммасига оладиган янги бошқарув шахси пайдо 
бўлишига олиб келди. Мақоми бўйича бу лавозим маркетинг бўлими 
ѐки ишлаб чиқариш бўлими раҳбари лавозими билан таққосланиши 
мумкин. Ушбу лавозим «мижозларга хизмат кўрсатиш бўлими 
бошлиғи» ѐки «жисмоний дистрибуция масалалари бўйича вице-
президент» деб аталиши мумкин. Бошқа компаниялар дистрибуция 
бўйича махсус қўмиталарни ташкил қилиш йўлидан бориб, бу қўмита 
таркибига маркетинг, ишлаб чиқариш ва молия бўлими ва эҳтимол, 
дистрибуция 
сиѐсатини 
ишлаб 
чиқадиган 
ва 
логистика 
функцияларини 
мувофиқлаштирадиган 
харид 
департаменти 
вакиллари киради. 
Машҳур 
консалтинг 
компанияси 
умумий 
харажатлар 
концепцияси ва унинг маркетинг комплексига интеграциясига мос 
келадиган мижозларга хизмат кўрсатини бошқаришга олти босқичли 
ѐндашувни ишлаб чиқди. Бу босқичларни санаб ўтамиз. 
1)Буюртмалар билан ишлаш вақти, буюртмаларни тайѐрлаш 
вақти, етказиб бериш вақти, товар захираларининг ишончлилик 
даражаси, буюртма ҳажмидаги чекловлар, бир нечта манбадан йиғиш, 
шунингдек, бу кўрсаткичлар барқарорлиги каби мижозларга хизмат 
кўрсатиш стандартларини белгилаш. 
2)Мижозларга хизмат кўрсатиш қарашларини белгилаш. 
3) 
Дистрибуцияни мижозлар эҳтиѐжлари ва кутаѐтган 
натижаларига жавоб берадиган товар таклифи таркибий қисми 
сифатида киритган ҳолда хизматлар пакетини ишлаб чиқиш.
4)Хизматлар сотиш дастурини ишлаб чиқиш. 
5)Хизматлар пакети борасида бозор тадқиқотлари ўтказиш, 
мижозлар реакциясини ўрганиш. 


140 
6)Мавжуд тизим самарадорлигини баҳолаш ва зарур тузатишлар 
киритишга имкон берадиган назорат ва унумдорлик стандартларини 
ишлаб чиқиш. 
Логистикани узоқ муддатли стратегия сифатида кўриб чиқиш 
зарур. Сотувчи билан узоқ муддатли мустаҳкам муносабатларни 
ривожлантириш манфаатларида мижоз таъминотчига иккала томон 
фойдасига хизмат қиладиган тежамкорликка эришишга ѐрдам бериш 
учун хизматларга қўядиган ўз талабларига ўзгартириш киритишга 
рози бўлиши мумкин. 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling