5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

 
Қисқа хулосалар 
Дистрибуция саноат бозорида товар таклифининг муҳим 
элементи бўлиб, унинг асосий вазифаси саноат харидори учун 
таъминот узлуксизлиги ва маҳсулот очиқлигини таъминлаш 
ҳисобланади. «Дистрибуция» атамаси иккита ўзаро боғлиқ, лекин 
бир-биридан фарқ қиладиган маънога эга. Биринчидан, дистрибуция 
маҳсулот тақсимот канали бўйлаб ҳаракатланишида уни сотиб 
оладиган ва қайта сотадиган савдо воситачилари мавжудлигини 
назарда тутади. Иккинчидан, дистрибуция жисмоний дистрибуцияни 
– маҳсулот ишлаб чиқарувчидан якуний истеъмолчи томон илгари 
сурилишида унинг ҳаракатланиши ва сақланишини назарда тутади. 
Дастлабки ҳолатда одатда «маркетинг канали» атамаси, иккинчи 
ҳолатда эса - «логистика» атамаси қўлланади. 
Маркетинг стратегиясининг иккита тури –push-стратегия ва pull-
стратегия ўртасидаги асосий фарқ – савдо воситачисининг ролидадир. 
Push-стратегияда савдо воситачиси жуда муҳим роль ўйнайди, pull-
стратегияда унинг роли пассив бўлади. Push-стратегияда савдо 
воситачиси талаб яратиш учун, pull-стратегида эса – талабга хизмат 
кўрсатиш учун жавоб беради. 
Маркетинг канали қатнашчиларининг функцияларига 1)харид; 
2)сотув; 3)ассортимент юритиш; 4)молиялаштириш; 5)товарларни 
сақлаш; 6)саралаш; 7)нави ва сифати бўйича таснифлаш; 8)транспорт 
воситасида ташиш; 9)бозор ҳақида ахборот тўплаш; 10) рискни қабул 
қилиш киради. 


141 
Савдо воситачиларини улар бажарадиган функциялар ва 
уларнинг у ѐки бу соҳага ихтисослашуви бўйича таснифлаш мумкин.
 
Назорат ва муҳокама учун саволлар 
1. Саноат дистрибуциясининг моҳияти нимадан иборат? 
2. Push- ва pull-стратегиялар қандай фарқли ва ўхшаш томонларга 
эга?  
3. Савдо воситачиси қандай функцияларни бажаради? 
4. Саноат савдо воситачиларининг турларини тавсифланг 
5. Жисмоний дистрибуция маркетинг стратегиясини амалга 
оширишда қандай ўринга эга? 
Адабиѐтлар 
1. Каримов И.А. 2014-йил юқори ўсиш суръатлари билан 
ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини 
оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. 
www.gov.uz
2. Каримов И.А. «Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва 
модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш.» //«Халқ сўзи», 
2013 йил, 19 январь. 
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 
декабрдаги 
ПҚ-1442-сонли 
―2011-2015 
йилларда 
саноатни 
ривожлантириш устуворликлари тўғрисида‖ги Қарори 
4. И.А.Каримов. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни 
янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш 
концепцияси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик 
палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси. Т.: 
Ўзбекистон, 2010. – 56 б. 
5. Основы промышленного маркетинга /Фредерик Уэбстер. – М.: 
Издательский Дом Гребенникова, 2005. – 416 с. 
6. Майкл Трейси, Фред Вирсема. Маркетинг ведущих компаний. 
– М.: ООО «И.Д.Вильямс», 2007. – 304 с. 
7. Dadabayev Q.А. Logistika. O’quv qo’llanma. Т.: ―Iqtisodiyot-
moliya‖, 2007. 228 b. 


142 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling