5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


  1.5. Самарали маркетинг стратегияси концепцияси


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

 


22 
1.5. Самарали маркетинг стратегияси концепцияси 
 
Стратегия бу – кучли рақобат шароитларида чекланган 
ресурслардан фойдаланиш йўли билан мақсадларга эришиш 
режасидир. Маркетинг стратегияси ўзгарувчан ташқи муҳитни, 
айниқса, унинг потенциал мижозлар ва рақобатчилардан иборат 
бўлган қисмини таҳлил қилишга асосланади. Саноат маркетингида 
муваффақиятли режалаштиришнинг бошланғич нуқтаси ва натижаси 
мижоз ва унинг эҳтиѐжлари ҳисобланади, маҳсулот эса ўзгарувчан 
кўрсаткич саналади. Бўлғуси мижозлар ва мақсадли бозорларни 
танлаш – ҳар қандай тижорат компанияси ѐки бошқа иқтисодий 
ташкилот томонидан қабул қилинадиган энг муҳим қарор бўлиб, у 
бизнесда муваффақиятга эришиш омили ҳисобланади. 
Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқишда ташкилотнинг кучли 
ва кучсиз томонларини баҳолаш ва уларни бозордаги мижозларнинг 
қондирилмаган эҳтиѐжлари билан таққослаш энг катта аҳамиятга эга. 
Шунинг учун маркетинг стратегияси самарадорлиги компаниянинг 
кучли ва кучсиз томонларини баҳолашга ҳам, мижозларнинг 
эҳтиѐжларидан хабардорликка ва бу эҳтиѐжларнинг мавжуд 
таъминотчилар томонидан қондирилиш даражасига ҳам боғлиқ 
бўлади.
Самарали 
маркетинг 
стратегияси 
бир-бири 
билан 
мувофиқлашадиган ва синергетик самарани таъминлайдиган 
дистрибуция, сотувни рағбатлантириш, нарх ва маҳсулотга нисбатан 
субстратегиялардан юзага келади – яъни бутун бир яхлитлик 
салоҳияти қисмлар умумий салоҳиятидан ортиқ бўлади. Масалан, 
нарх шакллантириш стратегияси ва сиѐсати маҳсулот имиджи ва 
сифати билан мувофиқлашади, бу эса шахсий сотувлар, реклама, 
сотувни 
рағбатлантириш 
бўйича 
тадбирлар 
ва 
танланган 
воситачиларни қўллаб-қувватлашга зарур харажатларни қоплаш учун 
етарли бўлган фойда келтиради. Маҳсулотга нисбатан стратегия 
компаниянинг кучли томонларини, жумладан, дистрибуция ва 
сотувни рағбатлантириш бўйича имкониятларни, шунингдек, техник 
имкониятларни акс эттириши лозим. Бундай стратегия кўнгилдаги 


23 
нарсани ҳақиқатда бор бўлган нарса деб қабул қилиш имкониятига 
йўл қўймаслиги лозим. Сотувни рағбатлантириш стратегияси 
маҳсулот сифатининг асл даражасини акс эттириши ва дистрибьютор 
компаниянинг имкониятларига мос келиши лозим. Маркетинг 
стратегияси ҳар бир элементининг самарадорлиги унинг қолган барча 
элементлари мувофиқлашганлиги ва қўллаб-қувватланишига боғлиқ 
бўлади. 
Маркетинг 
стратегияси 
самарадорлигини 
унинг 
дифференциацияга 
олиб 
келиши, 
у 
туфайли 
мижозларда 
рақобатчилар билан эмас, балки айнан муайян маркетолог 
(таъминотчи) билан ишлаш учун муҳим сабаб пайдо бўладиган ўзига 
хос рақобатли устунлик беришини аниқлаган ҳолда баҳолаш мумкин. 
Бу жиҳатларнинг барчаси позициялаштириш ҳақида баѐнотда 
(аризада) тўғри акс эттирилган бўлиши лозим. Позициялаштириш 
ўзига хослигини маркетинг стратегияси алоҳида элементларининг 
исталган бири – бозорни сегментлаш, нарх шакллантириш ва 
маҳсулотга нисбатан стратегия ва сиѐсат, дистрибуция ѐки сотувни 
рағбатлантириш вужудга келтириши мумкин. Бозорни сегментлаш 
одатда дифференциация стратегиясининг энг муҳим элементи 
ҳисобланади. Маркетинг таклифининг ўзига хосликларини аниқлаб 
олмасдан, саноат компанияси бозорда сезиларли муваффақиятга 
эришиши амримаҳол. 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling