27
Саноат маркетингининг тўртта ўзига хос тавсифномасига
функционал ўзаро боғлиқлик, маҳсулотнинг мураккаблиги,
харидор
ва сотувчининг ўзаро боғлиқлиги, харид жараѐнининг мураккаблиги
киради.
Саноат
маркетингининг
асосий
тамойилларига
бозор
конъюнктураси
ва
ривожланиш
тенденцияларини
узлуксиз
комплексли ўрганиш; бозорни сегментлаш; ўз мижозларига ҳурмат ва
янги мижозларни доимий излаш;
бозорга мослашиш; маҳсулотни
доимий янгилаб туриш (инновациялар тамойили); маҳсулотни
силжитиш сотув тизимини такомиллаштириш; маркетинг фаолиятини
режалаштириш киради.
Назорат ва муҳокама учун саволлар
1. Саноат корхонасида маркетинг бошқаруви қандай аҳамиятга
эга?
2. Саноат товарлари ва хизматлари қандай таснифланади?
3. Саноат маркетингининг истеъмол маркетингидан қандай
фарқланишини тушунтиринг
4. B2B бозорида маркетинг концепциясини қўллашнинг тўртта
асосий жиҳати нимадан иборат?
5. Саноат маркетингининг тўртта ўзига хос тавсифномасини
тушунтиринг.
6. Саноат корхонасида маркетингнинг мақсади,
вазифалари ва
тамойилларига нима киради?
Do'stlaringiz bilan baham: