5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

 
Қисқа хулосалар 
Харидлар бу – саноат маркетингининг тескари томонидир. 
Маркетологлар мижозларни излагани каби, харидорлар ҳам 
сотувчиларни излайди. Харидлар бўлими бу – ташкилотни унинг 
атроф-муҳит билан боғлайдиган муҳим бўғинлардан биридир. 
Компания, ҳукумат муассасаси ѐки хусусий ташкилот мавжудлиги 
тўлалигича товарлар ва хизматлар таъминотчиларининг фаолиятига 
боғлиқ бўлади. Фаолиятни амалга оширишга етарли бўлган товарлар 
ва хизматлар етарли оқимини таъминлаш учун компания ва 
муассасалар харидларни юритиш стратегияси ишлаб чиқиши ва ушбу 
стратегияни ҳаѐтга татбиқ этадиган ва харид функциясини 
бажарадиган структура яратишлари лозим. 
Харид жараѐнини бошқариш вазифалари ташкилот фаолиятининг 
узлуксизлигини таъминлаш; маҳсулот сифатини кафолатлаш; нарх 
белгилаш; товар харидига ҳамроҳлик қиладиган зарурий хизматларни 
ишлаб чиқиш ва олиш; таъминотчи билан узоқ муддатли мустаҳкам 
алоқалар ўрнатиш ҳамда янги таъминот манбалари излашдан иборат. 
Моддий оқимларни бошқариш харидларни амалга ошириш
захиралар даражасини назорат қилиш, ташувлар, маҳсулот сифатини 
назорат қилишни ўз ичига олади; харидлар бўлими раҳбарининг 


43 
асосий вазифаси эса материалларни фирма учун энг кам харажатлар 
билан харид қилиш ҳисобланади.
Харид вазиятларининг уч хил тури ажратиб кўрсатилади: 
ўзгаришларсиз такрорий харид, ўзгаришлар билан такрорий харид ва 
янги вазифаларни ҳал қилиш учун харид. 
 
Назорат ва муҳокама учун саволлар 
1. Саноат маркетингида харидларни бошқариш қандай ўринга 
эга? 
2. Саноат 
харидлари 
жараѐнини 
бошқаришнинг 
асосий 
вазифалари нимадан иборат? 
3. Моддий оқимларни бошқариш концепциясининг моҳияти 
нимада? 
4. Харид стратегиясини ишлаб чиқиш қандай босқичларни ўз 
ичига олади? 
5. Харид ҳақида қарор қабул қилиш жараѐнининг босқичларини 
тушунтиринг. 
6. Харид вазиятларининг уч хил турини ажратиб кўрсатинг. 
7. Функционал-қиймат таҳлилнинг моҳиятини тушунтиринг. 
Адабиѐтлар 
1. Каримов И.А. 2014-йил юқори ўсиш суръатлари билан 
ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини 
оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. 
www.gov.uz
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 
декабрдаги 
ПҚ-1442-сонли 
―2011-2015 
йилларда 
саноатни 
ривожлантириш устуворликлари тўғрисида‖ги Қарори 
3. И.А.Каримов. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни 
янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш 
концепцияси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик 
палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси. Т.: 
Ўзбекистон, 2010. – 56 б. 


44 
4. Основы промышленного маркетинга /Фредерик Уэбстер. – М.: 
Издательский Дом Гребенникова, 2005. – 416 с. 
5. Майкл Трейси, Фред Вирсема. Маркетинг ведущих компаний. 
– М.: ООО «И.Д.Вильямс», 2007. – 304 с. 
6. Дадабаев Қ.А. Корхонада маркетинг. Маърузалар матни. Т.: 
ТДИУ, 2005. 226 б. 


45 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling