5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


 Харид ҳақида қарор қабул қилиш жараѐни


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

 
2.4. Харид ҳақида қарор қабул қилиш жараѐни 
 
Харид ҳақида қарор қабул қилиш харидор ташкилотнинг кўплаб 
ходимлари иштирок этадиган ҳамда сотувчидан товарлар ва 
хизматлар харид қилиш ҳақида шартнома тузишга олиб келадиган 
хилма-хил ҳаракатларни ўз ичига олади. Харид – оддий бир марталик 
ҳаракат эмас. Бу шартнома мажбурияти унинг натижасига 
айланадиган қарор қабул қилиш жараѐнидир. Бундай жараѐн 
давомида қатнашчиларнинг ҳар бири битим тузиш борасида мустақил 
қарор қабул қилиши лозим. 


34 
Харид муаммоси ташкилот ходимларидан биронтаси бирон-бир 
муаммони товар ѐки хизматлар харид қилиш воситасида ҳал этиш 
мумкинлигини кўрган ҳолатда юзага келади. Харид жуда кўплаб 
муаммоларнинг ечимларидан бирига айланиши мумкин. Мисол учун, 
иш юритиш самарасизлиги бошқарув назоратининг сустлиги
персоналнинг тажрибасизлиги, офис ҳажми ва жойлашувининг мос 
келмаслиги ѐки компания сиѐсатининг самарасизлиги туфайли юзага 
келиши мумкин. Бу сабаблардан биронтаси харид муаммосини 
ифодаламайди. Бироқ офис ускуналарининг тиришқоқ ва билимдон 
сотувчиси офис-менежер билан биргаликда вазиятни таҳлил қилиши 
ва янги асбоб-ускуна, мебель ва аксессуарлар харид қилган ҳолда 
офиснинг иш самарадорлигини ошириш мумкинлигини кўрсатиши 
мумкин. Бу ҳолатда муаммо бирон нарсани харид қилиб ҳал этилиши 
мумкин бўлган муаммо сифатида тавсифланади. 
Саноат компанияларида харид ҳақида қарор қабул қилиш 
жараѐни саккиз босқичдан иборат: 
1) харид заруратини англаб етиш 
2) зарурий маҳсулот тавсифномаси ва миқдорини аниқлаш 
3) маҳсулот спецификацияси тузиш 
4) потенциал манбалар излаб топиш ва баҳолаш 
5) таклифлар олиш ва таҳлил қилиш 
6) таклифларни баҳолаш ва таъминотчиларни танлаш 
7) буюртмаларни расмийлаштириш жараѐнини танлаш 
8) натижаларни кузатиш ва баҳолаш. 
Харид ҳақида қарор қабул қилиш жараѐни мураккаблиги тахмин 
қилинаѐтган харид миқѐси ва муҳимлигига боғлиқ бўлади. Хариднинг 
мураккаблиги ортиши билан қарор қабул қилиш учун зарур бўлган 
вақт ва бу жараѐнга жалб этилган одамлар сони одатда – худди қарор 
қабул қилувчи мутахассислар учун зарур ахборот миқдори ва 
харидорлар мезонлари сони каби ортади.
Харид вазиятларининг уч хил тури ажратиб кўрсатилади: 
ўзгаришларсиз такрорий харид, ўзгаришлар билан такрорий харид ва 
янги вазифаларни ҳал қилиш учун харид. Бу «харид синфлари» харид 
ҳақидаги қарорларнинг уч хил турига ўхшаб кетади – муаммонинг 


35 
такрорий ҳал қилиниши, муаммонинг қисман ҳал қилиниши ва 
муаммонинг кенгайтирилган ҳал қилиниши. 
Ўзгаришларсиз такрорий харид – илгари харид қилинган нарсани 
худди ўша таъминотчидан харид қилиш, гарчи харид шартлари бироз 
ўзгариши мумкин бўлсада. Бундай харидлар компьютерлаштирилиши 
ва одатий тарзда – захира белгиланган минимал даражага етганда ѐки 
ойнинг белгиланган бир кунида амалга оширилиши мумкин. 
Ўзгаришлар билан такрорий харид – илгари харид қилинган 
бирон нарсани, бироқ муқобил етказиб бериш манбалари ва шартлари 
ҳақида ахборот қидиришни ўз ичига олган ҳолдаги хариддир. Яъни 
хомашѐ харид қилувчи компания мунтазам равишда турли 
сотувчиларнинг нарх таклифларидан хабардор бўлиши, ѐхуд 
уларнинг таклифлари ҳақида ахборот олиш учун бир нечта потенциал 
таъминотчига қўнғироқ қилиши мумкин. 
Янги вазифаларни ҳал қилиш учун харидлар илгари харид 
қилинмаган бирон нарсани харид қилишни кўзда тутади, яъни 
компаниянинг харид ҳақида қарор қабул қилишнинг барча 
босқичлари – харид заруратини англаб етишдан тортиб зарур товар 
тавсифномаси ва миқдорини аниқлаш, спецификация ишлаб чиқиш ва 
ҳ.к. орқали ўтишини назарда тутади. Бундай мураккаброқ қарорларда 
харид жараѐнининг бошланғич босқичлари муҳимроқ аҳамиятга эга, 
охирги босқичлардаги ҳаракатлар эса ўзгаришларсиз такрорий 
харидлар ва ўзгаришлар билан такрорий харидларда муҳим аҳамият 
касб этади. 
Янги вазифаларни ҳал қилиш учун харид қилиш вазиятларида 
харидорнинг олдинги тажрибалари катта аҳамиятга эга эмас
буюртмачи яна харид мақсадларини белгилаши, таъминот 
манбаларини аниқлаши, муқобил манбаларни баҳолаш мезонларини 
ишлаб чиқиши лозим бўлади. 
Харид вазиятларини тавсифлашда харидор ва сотувчи ўртасидаги 
муносабатларнинг хусусиятлари ҳам иштирок этади ва бунда вақт 
муҳим аҳамият касб этувчи омил ҳисобланади, чунки ушбу 
муносабатлар қисқа ѐки узоқ муддатли бўлиши мумкин (3-расм). 
Шкаланинг бир томонида оддий битимлар, яъни қатъиян ―бир 


36 
марталик‖ харидлар жойлашган. Бу юқори стандартлаштирилган ва 
бир-бирини осон тўлдирувчи маҳсулотларнинг такрорланувчи 
харидларига хос ҳолатдир. Бу ҳолатда харидор, битта мол етказиб 
берувчидан бошқасига ўтиш билан боғлиқ бўлган деярли хеч қандай 
таваккалчиликка дуч келмайди. Ягона аниқловчи омил бўлиб баҳо 
ҳисобланади. Харидор ва сотувчи ўртасидаги муносабатлар 
рақобатчилик тавсифига эга: биттаси энг паст баҳога, иккинчиси эса 
энг юқори баҳога эришишга интилади. Муносабатлар маркетинги 
концепциясида ушбу охирги нуқта келтирилган шартли шкалада 
муносабатларнинг йўқлигини аниқлайди. 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling