5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

Қисқа хулосалар
Саноат маркетинги – бу товарлар ва хизматларни саноат 
мижозлари ва институционал мижозларга сотишдир. Улар қаторига 
ишлаб чиқарувчи компаниялар, ҳукумат муассасалари, коммунал 
корхоналар, таълим ва тиббиѐт муассасалари, улгуржи ва чакана 
савдогарлар, шунингдек, бошқа ташкилотлар киради. Истеъмол 
маркетинги, саноат маркетингидан фарқли ўлароқ, товарлар ва 
хизматларни ўз истеъмоли учун харид қиладиган алоҳида кишилар, 
оилалар ва уй хўжаликлари билан боғлиқ бўлади. Саноат мижозлари 
ва институционал мижозларни ажратиб турадиган хусусият шуки
улар харид қилинган товарлар ва хизматларни ўз товар ва хизматлари 
ишлаб чиқариш учун фойдаланадилар.
Саноат маркетинги заводлар, офислар, ҳукумат муассасалари, 
касалхоналар, университетлар ва бошқа товар ва хизматлар етказиб 
берувчиларга маҳсулот ва хизматлар етказиб берган ҳолда 
иқтисодиѐтнинг фаолият кўрсатишини қўллаб-қувватлайди.


27 
Саноат маркетингининг тўртта ўзига хос тавсифномасига 
функционал ўзаро боғлиқлик, маҳсулотнинг мураккаблиги, харидор 
ва сотувчининг ўзаро боғлиқлиги, харид жараѐнининг мураккаблиги 
киради. 
Саноат 
маркетингининг 
асосий 
тамойилларига 
бозор 
конъюнктураси 
ва 
ривожланиш 
тенденцияларини 
узлуксиз 
комплексли ўрганиш; бозорни сегментлаш; ўз мижозларига ҳурмат ва 
янги мижозларни доимий излаш; бозорга мослашиш; маҳсулотни 
доимий янгилаб туриш (инновациялар тамойили); маҳсулотни 
силжитиш сотув тизимини такомиллаштириш; маркетинг фаолиятини 
режалаштириш киради. 
Назорат ва муҳокама учун саволлар 
1. Саноат корхонасида маркетинг бошқаруви қандай аҳамиятга 
эга? 
2. Саноат товарлари ва хизматлари қандай таснифланади? 
3. Саноат маркетингининг истеъмол маркетингидан қандай 
фарқланишини тушунтиринг 
4. B2B бозорида маркетинг концепциясини қўллашнинг тўртта 
асосий жиҳати нимадан иборат? 
5. Саноат маркетингининг тўртта ўзига хос тавсифномасини 
тушунтиринг. 
6. Саноат корхонасида маркетингнинг мақсади, вазифалари ва 
тамойилларига нима киради? 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling