5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган
Моддий оқимларни бошқариш концепцияси
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.
2.2. Моддий оқимларни бошқариш концепцияси Моддий оқимларни бошқариш харидларни амалга ошириш, захиралар даражасини назорат қилиш, ташувлар, маҳсулот сифатини назорат қилишни ўз ичига олади; харидлар бўлими раҳбарининг 31 асосий вазифаси эса материалларни фирма учун энг кам харажатлар билан харид қилиш ҳисобланади. Моддий оқимларни бошқариш концепцияси – тизимли концепциядир. Айнан у моддий оқимларни бошқариш функцияларининг ҳар бирини ўзаро алоқаларнинг мураккаб кетма- кетлигида бошқа функциялар билан боғлайди. Тизимли таҳлилни соддалаштирган тарзда қуйидагича акс эттириш мумкин: 1) барча тизимлар уларнинг ўзаро алоқалари синергетик самара томонидан таъминланадиган ўзаро боғлиқ қуйитизимлардан иборат бўлади; 2) қуйитизимлардан биронтасининг маҳсулдорлигини оширишга интилиш бутун тизимни оптималлаштиришга тўсқинлик қилиши мумкин; 3) тизимли менежернинг вазифаси – бутун тизим фаолиятини оптималлаштириш ҳисобланади. Шундай қилиб, моддий оқимларни бошқариш концепциясига кўра, харид мақсадларига мужассамланганлик материалларнинг умумий оқимини максимал даражада самарали бошқаришга тўсқинлик қилиши мумкин. Харидлар бўйича менежернинг иш самарадорлиги унинг ташкилотдаги бошқа бўлинмалар, айниқса, ишлаб чиқариш бўлими, ташувларни ва маҳсулот сифатини назорат қилиш бўлими билан ҳамкорликдаги муваффақиятларига боғлиқ бўлади. Бироқ шуни таъкидлаш жоизки, моддий оқимларни бошқариш концепцияси ташкилот товарларни эмас, балки хизматларни харид қилганда тўлиқ куч билан амал қилмайди. Моддий оқимларни бошқариш концепцияси дистрибуция умумий харажатлари концепцияси билан узвий боғлиқ. Компания харажатлари структурасига ва дистрибуцияга бу қараш ҳам тизимли кўришни талаб қилади. Умумий харажатлар қаторига транспорт харажатлари, буюртмалар билан ишлаш харажатлари, мижозларнинг йўқотилиши билан боғлиқ харажатлар, товар захиралари билан боғлиқ харажатлар (биноларни ижарага олиш, инвестициялар, солиқлар, суғурта, асбоб-ускуналар эскириши ва амортизация 32 харажатлари), юклаш-тушириш ишлари харажатлари киради. Дистрибуция умумий харажатлари концепцияси транспорт хизматлари, ўров материаллари ва бошқа логистика хизматлари харидига нисбатан қўлланиши мумкин. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling