5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.
2.1. Харидларни амалга ошириш
Иқтисодий шароитларнинг ўзгариши саноат бозорида харидлар стратегияси ва харидорлар хулқ-атвори характерига жиддий таъсир кўрсатди. Мижозлар ўз эҳтиѐжларини тўлароқ қондиришга интилади ва кўпинча кам сонли таъминотчилар билан ишлайди, уларга сифат ва етказиб бериш борасида қаттиқроқ талаблар қўяди, шунингдек, буюртмачилар сотувчиларнинг уларга рақобатбардош нархлар таклиф этишини кутади. Таъминотчилар билан муносабатлар табиати стратегик таҳлил предметига айланади ва харидлар алоҳида битим натижаси бўлиши ѐки харидор ва сотувчи ўртасида узоқ муддатли муносабатлар натижаси бўлиши ѐки расмий стратегик иттифоқ – масалан, ҳамкорлик натижаси бўлиши лозимлигини ҳал этишни талаб қилади. Ишлаб чиқаришни моддий ресурслар билан «аниқ муддатида» таъминлаш ва буюртмалар билан тезлаштирилган тарзда ишлаш каби такомиллашган тизимларни жорий қилиш шароитларида харидларни ягона манбадан амалга ошириш амалиѐти тобора кенг тарқалмоқда. Бундай иқтисодий вазиятда асосий ҳаракатлантирувчи кучлар – халқаро компаниялар томонидан рақобат, харажатларни пасайтириш зарурати, сифат ҳақида кенг маънода қайғуриш (бошқарув жараѐни нуқтаи-назаридан) ва саноат мижозларига уларнинг ўз мижозлари қўядиган талаблардир. Харидлар – саноат маркетингининг тескари томонидир. Маркетологлар мижозларни излагани каби, харидорлар ҳам сотувчиларни излайди. Харидлар бўлими – ташкилотни унинг атроф- муҳит билан боғлайдиган муҳим бўғинлардан биридир. Компания, ҳукумат муассасаси ѐки хусусий ташкилотнинг мавжудлиги тўлалигича товарлар ва хизматлар таъминотчиларининг фаолиятига боғлиқ бўлади. Фаолиятни амалга оширишга етарли бўлган товарлар ва хизматларнинг етарли оқимини таъминлаш учун компания ва 30 муассасалар харидларни юритиш стратегиясини ишлаб чиқиши ва ушбу стратегияни ҳаѐтга татбиқ этадиган ва харид функциясини бажарадиган структурани яратишлари лозим. Харид жараѐнининг вазифаси одатда «зарур товарларни керакли миқдорда керакли нархда керакли вақтда ва керакли жойга етказиб бериш шарти билан харид қилиш» сифатида таърифланади. Бир неча йил олдин ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатадики, АҚШ 100 та энг йирик ишлаб чиқарувчи фирмалари сотувдан оладиган даромаднинг ўртача 52,3%ини харидларга сарфлайди. Харидлар бўлимининг биринчи галдаги вазифаси ташкилот фаолияти узлуксизлигини таъминлаш ҳисобланади. Шу сабабли таъминотчини баҳолашда буюртмачи учун энг муҳим мезон таъминотчининг ишончлилиги саналади. Иккинчи вазифа – маҳсулот сифатининг кафолатланишидир. Сифат харидларни режалаштириш араѐнида пухталик билан ишлаб чиқилган техник талабларга жавоб бериши лозим. Нарх ташкилотнинг харид фаолиятида аҳамияти бўйича учинчи ўринда турадиган омилдир. Харид қилинаѐтган товарлар ва хизматлар баҳосининг кичик ўзгариши ҳам компаниянинг фойда ва зарар ҳақидаги ҳисоботига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Харидларни бошқаришнинг тўртинчи вазифаси товар харидига ҳамроҳлик қиладиган зарурий хизматларни (техник қўллаб- қувватлаш, дастурий таъминот, асбоб-ускуналарга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш каби) ишлаб чиқиш ва олиш ҳисобланади. Бешинчи вазифа – таъминотчи билан узоқ муддатли мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш ҳамда товар ва хизматларнинг қулай шароитларда доимо мавжуд бўлишини таъминлаш учун янги таъминот манбаларини излашдан иборат. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling