5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

 
2.3. Харид стратегиясини ишлаб чиқиш
 
Харид стратегиясини режалаштиришда дастлабки қадам – 
харидлар миқѐсини, хусусан, харид предметини аниқлашдир. Ушбу 
қадамни қўйиш осон эмас, чунки муаммоларни аниқлаш ва таҳлил 
қилиш бўйича жиддий ишларни бажариш талаб этилади.
Харидлар миқѐси аниқлаб олингач, харид қилинаѐтган маҳсулот 
ѐки хизматга батафсил спецификациялар ишлаб чиқиш зарур. Бу ерда 
иккита муқобил вариант бор – мавжуд стандарт маҳсулотлар асосида 
лойиҳалаш ѐки индивидуал спецификациялар ишлаб чиқиш. Бу 
масаланинг 
ечимига 
мижоз 
ташкилотидаги 
функционал 
мутахассислар, жумладан, ишлаб чиқариш, молиявий, муҳандислик 
ва маркетинг персонали, шунингдек, харидлар бўйича менежерлар 
ўртасидаги қалин ўзаро алоқалар хизмат қилади. Ушбу таҳлилдаги 
муҳим стратегик жиҳатлардан бири – компаниянинг битта ѐки бир 
нечта таъминотчи билан мажбуриятларни ўз зиммасига олишга 
тайѐрлиги ҳисобланади. У зарур маҳсулот ишлаб чиқишни 
таъминлаш учун битта сотувчи билан «харажатлар плюс қатъий 
белгиланган фойда» тамойили бўйича ишлашга тайѐрми ѐки стандарт 
маҳсулот олиш учун бир нечта манбадан харид қилишни афзал 
кўрадими? Компания ишончлироқ етказиб бериш ва фойдалироқ 
нархлар олиш учун ўзини узоқ муддатли мажбуриятлар билан 
боғлашга тайѐрми? Бу харидни амалга ошириш жараѐнининг ўзи 
айнан нимани ва қандай шартларда харид қилиш кераклигини ҳал 
этишни талаб қилишини англатади. 
Харидларни режалаштиришнинг кейинги босқичи – сотувчилар 
ўйнаши лозим бўлган стратегик ролларни асослаб бериш ва бир нечта 
сотувчи аниқ белгиланган ролларни ўйнаши лозим бўлган «манбалар 
тизими»ни яратишдир. Масалан, салқин ичимликлар ишлаб 


33 
чиқарувчи бир нечта манбадан шиша идишлар сотиб олишни 
истайди. Сотувчилардан бири асосий харидлар улушидан умид 
қилиши мумкин, чунки у сифат, ишончли етказиб бериш, техник 
хизмат кўрсатиш ва нархнинг энг яхши уйғунлашувини таъминлайди. 
Кичикроқ сотувчи асосан махсус тажрибага эгалиги ва ўраб-
қадоқлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда новаторлик 
ечимларини таклиф эта олиши туфайли жалб этилиши мумкин. 
Ишлаб чиқариш ҳажми катта бўлган ва арзон нархлар таклиф 
этадиган учинчи сотувчи эса айнан нархларнинг арзонлиги ва бошқа 
сотувчиларга босим кўрсатиш имконияти туфайли танлаб олиниши 
мумкин. Сотувчиларнинг бундай стратегик роллари ва улар 
ўртасидаги 
ўзаро 
алоқалар 
– 
харидлар 
стратегиясини 
режалаштиришнинг энг муҳим элементидир. Нарх шакллантириш 
стратегияси, сотувчилар билан музокараларнинг мақсадлари ва улар 
билан муносабатларнинг кутилаѐтган тури – буларнинг барчаси 
харидларни режалаштиришда ҳисобга олиниши лозим. Бугунги 
глобал рақобатли бозорда бундай пухталик билан ишлаб чиқилган 
харидлар стратегиясини, ѐки сорсингни, рақобат шароитларида 
компаниянинг жон сақлаши учун зарур бўлган энг яхши сифат 
кўрсаткичлари ва энг арзон нархларни уйғунлаштирадиган таклифни 
топиш асосий аҳамиятга эга. Компаниянинг ўз мижозларига энг катта 
қиймат таклиф этиш имконияти сезиларли даражада харид 
стратегияси самарадорлигига боғлиқ бўлади. 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling