5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

 
 



КИРИШ 
Замонавий жаҳон иқтисодиѐтининг глобаллашуви шароитида 
мамлакатимизнинг 
муваффақиятли 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишини таъминлашда миллий иқтисодиѐтимизнинг, хусусан 
саноат тармоқларининг рақобатбардошлиги даражасини ошириш 
муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Кўплаб ривожланган ва жаҳон 
иқтисодиѐтида етакчи ўрин тутадиган мамлакатлар тажрибаси 
кўрсатишича, рақобатдошликка эришиш ва дунѐ бозорларига чиқиш, 
биринчи навбатда иқтисодиѐтни изчил ислоҳ этиш, таркибий 
жиҳатдан ўзгартириш ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш, 
юқори технологияларга асосланган янги корхона ва ишлаб чиқариш 
тармоқларининг жадал ривожланишини таъминлаш, фаолият 
кўрсатаѐтган қувватларни модернизация қилиш ва техник янгилаш 
жараѐнларини тезлаштириш ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Президентимиз таъкидлаганидек, ―Юртимизда қабул қилинган 
2011-2015-йилларда саноатни устувор даражада ривожлантириш 
дастури ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва 
технологик янгилашга доир тармоқ дастурларининг изчил амалга 
оширилиши натижасида саноат таркибида юқори қўшимча қийматга 
эга бўлган, рақобатдош маҳсулотлар тайѐрлаѐтган қайта ишлаш 
тармоқларининг ўрни тобора ортиб бормоқда. Бугунги кунда 
мамлакатимизда ишлаб чиқарилаѐтган саноат маҳсулотларининг 78 
фоиздан ортиғи айнан ана шу тармоқлар ҳиссасига тўғри келмоқда‖.
1
Бу соҳани янада ривожлантиришда инновацион технологияларни, 
замонавий илмий ютуқларни саноат тармоқларига жадал жорий 
қилиш орқали жаҳон хўжалиги тизимида миллий иқтисодиѐтнинг 
ихтисослашувини кенгайтириш ва саноат ишлаб чиқариши 
таркибини диверсификация қилиш имконини берадиган янги рақобат 
устунликларини яратиш зарур.
Шу 
билан бирга 
компьютер 
техникаси 
ва электрон 
телекоммуникациялар тез ривожланган, халқаро товар айирбошлаш 
1
Каримов И.А. 2014-йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар 
этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. //«Халқ сўзи», 2013 йил, 18 
январь.



ҳажми кескин ўсиб бораѐтган жаҳон товарлар бозоридаги рақобат 
муҳитининг янада кучайиши товар ишлаб чиқарувчилардан ўзининг 
маркетинг фаолиятини доимий равишда такомиллаштириб боришни 
талаб қилмоқда.
Сўнгги йилларда тобора кўпроқ саноат компаниялари маркетинг 
фаоллигига рақобатбардошликни оширишга кўмаклашувчи восита 
сифатида қарамоқдалар. 1950-йилларда пайдо бўлган бошқарув 
фалсафаси – маркетинг концепциясига қизиқишнинг ортиши 
иқтисодий ва сиѐсий тенденцияларнинг глобаллашуви ва ноаниқлиги 
шароитида В2В соҳасида хорижий компаниялар томонидан 
рақобатнинг кучайиши, секин ривожланаѐтган бозорларда фаолият 
кўрсатиш зарурияти, шунингдек мижозларнинг ўзгариб бораѐтган 
талабларига жавоб беришга интилиш билан тушунтирилади. Шу 
сабабли саноат ва институционал мижозларга товарлар ва хизматлар 
сотиш тўғрисидаги фан сифатида саноат маркетингини ўрганиш 
зарурати туғилади. 
―Саноат маркетинги‖ ўқув фани саноат бозорларида нарх 
шакллантириш, маҳсулотларни ишлаб чиқиш, тарқатиш ва сотиш 
билан боғлиқ кенг доирадаги масалаларни ўрганади. Мазкур фан 
юқори 
малакали 
маркетолог 
мутахассисларни 
тайѐрлашда, 
Ўзбекистон 
Республикасида 
иқтисодий 
ислоҳотларни 
чуқурлаштириш, иқтисодиѐтни эркинлаштириш ва модернизациялаш 
жараѐнида мамлакатнинг саноат ишлаб чиқариш тармоқларининг 
жаҳон хўжалигига самарали интеграциялашувини таъминлашда 
муҳим ўрин тутади.

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling