5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


 Саноат компаниясида маркетинг бошқарувининг роли


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

 
1.2. Саноат компаниясида маркетинг бошқарувининг роли 
 
Саноат корхоналарида маркетинг бошқарувининг муайян роли 
стратегик 
таҳлил 
даражасига 
боғлиқ 
бўлади. 
Маркетинг 
стратегиясининг уч хил даражаси – корпоратив, бизнес-бирлик,
алоҳида маҳсулот ѐки бренд даражаси мавжуд. Раҳбарият «Қайси 
бизнес билан шуғулланиш» масаласи борасида ташвишга тушган 
корпоратив даражада маркетинг бошқаруви бозор имкониятларини 
баҳолашда, шунингдек, бозор тенденциялари ва талабни таҳлил 
қилишда ўта муҳим роль ўйнайди. Бундай таҳлилнинг асосий 
жиҳатлари муваффақият омилларини тушуниш ҳамда бозор 
талабларига мувофиқ ташкилотнинг кучли ва кучсиз томонларини 
баҳолаш ҳисобланади. Бу билимлар компаниянинг етакчи, барқарор 
рақобат позициясини эгаллаш қобилияти ҳақида хулоса чиқаришга 
имкон беради. Бундай таҳлил натижаси компаниянинг бизнес-
портфелини ташкил қиладиган турли фаолият турлари бўйича 
ресурсларни тақсимлаш схемаси ҳисобланади. 
Бизнес-бирлик даражасида маркетинг стратегияси доирасида 
раҳбарият «Биз рақобат шароитларида қай тарзда ҳаракат қиламиз?» 
деган саволга жавоб топишга ҳаракат қилади. Бизнес-бирлик 
даражасида маркетинг таҳлили мижозларни, рақобатчиларни ва 
компания позициясини диққат билан баҳолашни назарда тутади. 
Натижада бозорнинг турли сегментлари ҳақида аниқ тасаввурга эга 
бўлиш, уларнинг қайсилари мақсадли эканлигини аниқлаш ва ушбу 
бозор «ниша»ларида рақобатчилар билан рақобат курашиш 
воситасига айланадиган позициялаштириш стратегиясини ишлаб 
чиқиш мумкин бўлади. 
Позициялаштириш стратегиясида асосий жиҳат қиймат таклифи 
ҳисобланади. Бу тушунча компания ўзининг мақсадли мижозларига 
қиймат етказиб берадиган усулни тавсифлайди. Бироқ қиймат 


12 
мижозлар томонидан белгиланади, шу сабабли унинг улар томонидан 
қабул қилиниши уларнинг эҳтиѐжларига, харид ҳақида қарор қабул 
қилиш жараѐни характерига (муҳими, харид жараѐни қатнашчилари 
таркибига мувофиқ) ва рақобатчиларнинг таклифларига мувофиқ 
ўзгаради. 
Ниҳоят, алоҳида маҳсулот ѐки бренд даражасида маркетологлар 
қабул қиладиган муҳим қарорлар қаторига мижозлар танлаш, янги 
маҳсулотлар ва умумий товар сиѐсати ишлаб чиқиш, нарх 
шакллантириш стратегияси, сотувни рағбатлантириш воситаларидан 
фойдаланиш ва дистрибуция каналлари танлаш, жумладан, савдо 
вакиллари, реклама ва савдо кўргазмаларидан фойдаланиш киради. 
Бунда маркетолог корпоратив ва бизнес даражада стратегияни амалга 
ошириш учун жавоб беради. Бундай қарорлар қабул қилиш 
жараѐнида маркетолог мижозлар ўртасида сўров ўтказиш, реклама 
самарадорлигини таҳлил қилиш, маҳсулотларни синаб кўриш, 
тақсимот каналлари аудити каби қатор таҳлилий воситалардан 
фойдаланади. 
Бу таҳлилий воситаларни қўллаш борасида тажрибанинг 
зарурлиги – саноат компаниясида алоҳида маркетинг хизмати ташкил 
этишнинг асосий сабабларидан биридир. Маркетинг бошқаруви 
самарадорлиги биринчи галда мижозлар, рақобатчилар ва бозор 
шароитлари ҳақида ахборот келиб тушишининг барқарорлигига 
боғлиқ бўлади.
Саноат маркетинги – бу товарлар ва хизматларни саноат 
мижозлари ва институционал мижозларга сотишдир. Улар қаторига 
ишлаб чиқарувчи компаниялар, ҳукумат муассасалари, коммунал 
корхоналар, таълим ва тиббиѐт муассасалари, улгуржи ва чакана 
савдогарлар, шунингдек, бошқа ташкилотлар киради. Истеъмол 
маркетинги, саноат маркетингидан фарқли ўлароқ, товарлар ва 
хизматларни ўз истеъмоли учун харид қиладиган алоҳида кишилар, 
оилалар ва уй хўжаликлари билан боғлиқ бўлади. Саноат мижозлари 
ва институционал мижозларни ажратиб турадиган хусусият шуки, 
улар харид қилинган товарлар ва хизматларни ўз товар ва 
хизматларини ишлаб чиқариш учун фойдаланадилар. Харид қилинган 


13 
маҳсулотлар – масалан, хомашѐ, деталлар ва бутловчи қисмлар – 
мижознинг якуний маҳсулотининг бир қисмига айланиши, 
қурилишда ва ишлаб чиқаришда фойдаланилиши мумкин. Бу ишлаб 
чиқариш, 
таъмирлаш 
ва 
техник 
хизмат 
кўрсатиш 
учун 
фойдаланиладиган товарлар ҳам бўлиши мумкин. Бундай 
маҳсулотлар қаторига ѐқилғи, идора моллари ва қурилиш 
материаллари киради.
7
2-расм. Саноат маркетинги тизими
8
 
7
Основы промышленного маркетинга /Фредерик Уэбстер. – М.: Издательский Дом Гребенникова, 2005. – 416 с. 
8
Основы промышленного маркетинга /Фредерик Уэбстер. – М.: Издательский Дом Гребенникова, 2005. – 416 с. 
чиқиндилар 
саноат 
дистрибьютор
лари 
чиқиндилар 
чиқиндиларни 
утилизациялаш 
уй 
хўжаликлари 
ритейлорлар 
ҳукумат 
ишлаб 
чиқарувчилар 
ва қайта 
ишловчилар 
океанлар, 
кўллар ва 
дарѐлар 
фермалар 
ўрмонлар 
шахталар ва 
қудуқлар 
тўғридан тўғри 
сотувлар билан 
шуғулланувчи 
ташкилотлар 
улгуржи 
сотувчилар 
коммунал 
корхоналар 
сервис 
ташкилотлар 
муассасалар 
(тиббиѐт, 
таълим) 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling