5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган
-жадвал Ўзбекистон Республикасида саноат ривожланишининг 2011-2015
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.
2-жадвал
Ўзбекистон Республикасида саноат ривожланишининг 2011-2015 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари 4 2010 2011 2012 2013 2014 2015 Саноатнинг ЯИМ даги салмоғи (фоиз ҳисобида) 23,9 24,1 24,8 25,8 26,8 28,0 Тайѐр маҳсулотнинг саноат маҳсулотлари умумий ҳажмидаги салмоғи, % 50,6 51,7 53,6 56,2 58,7 61,2 Саноатга киритиладиган инвестициялар ҳажми, млн. АҚШ доллари 2668,9 3207,9 3923,9 4891,1 6118,9 7531,6 Саноат маҳсулоти экспортининг саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмидаги салмоғи, % 38,0 42,3 46,1 51,8 58,0 63,2 Умумий экспорт таркибида саноат маҳсулоти экспортининг улуши, % 51,1 61,7 62,5 65,3 69,7 71,8 Ўзбекистоннинг муҳим саноат тармоқларини, шу жумладан ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ҳамда технологик 3 Каримов И.А. 2014-йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. //«Халқ сўзи», 2013 йил, 18 январь. 4 Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ―2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида‖ги №ПҚ-1442 сонли Қарори 8 янгилаш асосида машинасозлик, енгил ва озиқ-овқат саноатини ривожлантириш устувор вазифа бўлиб қолмоқда. Саноатни ривожлантириш дастури доирасида 2016 йилга келиб машинасозликнинг ялпи ҳажмини 20,4% га, озиқ-овқат саноатини - 17,2% га, енгил саноатни - 15,6% гача ошириш кўзда тутилган. Ушбу соҳаларнинг умумий саноат қутисига бўлган ҳиссаси 53,2% гача ошади. Жаҳон тажрибасининг кўрсатишича, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш инвестицияларни, хусусан, турли соҳалардаги инвестиция лойиҳаларини амалиѐтга самарали татбиқ этиш билан таъминланади. Амалга оширилаѐтган инвестиция лойиҳаларининг ҳажмига қараб иқтисодиѐтда юз бераѐтган ўзгаришлар ва силжишлар ҳақида хулоса чиқариш мумкин. Бизга маълумки, Ўзбекистон 2009-2014 йилларда умумий қиймати 55,4 млрд. доллар бўлган 300дан ортиқ инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирган. 2009-2014 йилларда амалга ошириш кўзда тутилган инвестицион лойиҳалар Дастурини тўлиқ амалга ошириш учун барча молиявий манбалар ҳисобидан жами 42,5 млрд. доллар миқдорида маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Хусусан нефт-газ тармоғига 21536 млн. доллар, тоғ-кон ва металлургия саноатига 1876 млн. доллар, машинасозлик саноатига 1176 млн. доллар, энергетикага 4517 млн. доллар, қурилиш молларини ишлаб чиқариш саноатига 983 млн. доллар, кимѐ саноатига 3078 млн. доллар, транспорт ва инфратузилма саноатига 5787 млн. доллар, енгил саноатга 870 млн. доллар, ―Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонаси‖га 596 млн. доллар ва бошқаларга 2101 млн. доллар йўналтирилади. Ушбу маблағларнинг тахминан 50% чет эл инвестициялари, 30% Ўзбекистон корхоналари ва компанияларининг хусусий маблағлари, 20% - Ўзбекистон тижорат банкларини қайта қуриш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларига тўғри келади (1-расм). Хусусан, 2013-йилда Инвестиция дастури доирасида молиялашнинг барча манбалари ҳисобидан умумий қиймати қарийб 2 миллиард 700 миллион доллардан иборат бўлган 150 та ишлаб 9 чиқариш йўналишидаги лойиҳани амалга ошириш ишлари ниҳоясига етказилди. 2014 йилда умумий қиймати 4 миллиард 400 миллион доллар бўлган 150 дан ортиқ йирик ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш кўзда тутилган. Шулар қаторида «Деҳқонобод калийли ўғитлар заводининг ишлаб чиқариш қувватини 200 минг тоннадан 600 минг тоннага ошириш», «Хоразм вилоятида «Дамас» русумидаги енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш», «Жиззах вилоятида 760 минг тонна портландсемент ѐки 350 минг тонна оқ семент ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш», «Ўзбекистон-Хитой газ қувурининг учинчи тармоғини қуришни ниҳоясига етказиш», «Шўртан ва Алан конларини ободонлаштириш ва компрессор станциясини барпо этиш» бўйича ва бошқа муҳим лойиҳаларни ниҳоясига етказиш мўлжалланмоқда. 5 1-расм. 2009-2014 йилларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш 6 5 Каримов И.А. 2014-йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. //«Халқ сўзи», 2013 йил, 18 январь. 6 Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2012 йилнинг асосий якунлари ва 2013 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги ―Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш‖ мавзусидаги маърузасини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. – Т.: “O’qituvchi” НМИУ. 2013. 10 Шу билан бир қаторда бугунги кунда мамлакат иқтисодиѐтининг стратегик тармоқларида янги объектларни қуриш ва модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар давом эттирилмоқда. Улар қуйидагилардан иборат: Устюрт газ-кимѐ мажмуаси ва уни ташқи энергия таъминотини ташкил этиш билан боғлиқ лойиҳалар; ―Шўртан газ кимѐ мажмуаси‖да тозаланган метан асосида синтетик суюқ ѐқилғи ишлаб чиқариш (синтетик суюқ ѐқилғи – суюлтирилган газ, авиакеросин ва ―премиум класс‖ тоифасидаги, яъни евро-4 стандартидан кам бўлмаган дизель ѐқилғиси) бўйича лойиҳалар; ―Таллимаржон иссиқлик электр станцияси‖да умумий қуввати 900 мегавольт бўлган иккита буғ-газ қурилмаси, Тошкент иссиқлик электр станциясида қуввати 370 мегавольтни ташкил этадиган буғ-газ қурилмасини, ―Ангрен иссиқлик электр станцияси‖да қуввати 130- 150 мегавольтдан иборат энергоблокни, Фарғона водийсида янги энергетика қувватларини барпо этиш, Сирдарѐ ва Янги Ангрен иссиқлик электр станцияларини бир-бири билан боғлайдиган юқори вольтли электр узатиш тармоғини қуриш билан боғлиқ лойиҳалар; Қўнғирот сода заводининг иккинчи навбати бўйича лойиҳалар; Қамчиқ довонида автомобиль йўли участкаларида реконструкция ишлари, шунингдек, қатор кўприк ва йўлўтказгичларни барпо этиш билан боғлиқ лойиҳалар; ―Мароқанд – Қарши‖, ―Қарши – Термиз‖ темир йўл участкаларини электрлаштириш ва ҳаракатланадиган таркибни модернизация қилиш билан боғлиқ лойиҳалар; ―Навоий‖ ЭИИЗ, ―Ангрен‖ ва «Жиззах» махсус индустриал зоналар ҳудудларида амалга оширилаѐтган инновацион лойиҳалар ва бошқалар. Ўзбекистон Республикасида иқтисодиѐтнинг устувор тармоқларини ривожлантириш сиѐсати мавжуд маблағлардан, вақт ва имкониятдан самарали фойдаланиш, аҳоли бандлигини ошириш, жаҳон бозорида рақобатбардош саноат маҳсулотларини ишлаб 11 чиқариш, мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш, инновацияларни иқтисодиѐтга жорий қилиш каби муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал қилишга қаратилган. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling