5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


 Саноат маркетингининг функциялари ва вазифалари


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

 
1.6. Саноат маркетингининг функциялари ва вазифалари 
 
Саноат маркетинги деб саноат корхонасида бозорни ўрганиш ва 
маҳсулотни тўлиқ сотиш шартида рақобатбардош маҳсулот яратиш 
асосида максимал фойда олишга йўналтирилган ишлаб чиқариш ва 
тижорат сиѐсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тизимига 
айтилади. 
Саноат маркетинги концепцияси корхонанинг ишлаб чиқариш ва 
тижорат сиѐсатини белгилаб берадиган дастурни ишлаб чиқиш 
туфайли эришиладиган мақсадларни белилаш ҳисобланади. 
Саноат маркетингининг мақсади қуйидагилар ҳисобланади: 


24 
− фойда олиш; 
− корхонанинг барқарор ривожланишини таъминлаш; 
− саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигига 
эришиш; 
− давлат структуралари ва иқтисодиѐт муҳитида корхона нуфузи 
ва обрў-эътиборини қўллаб-қувватлаш; 
− корхонада самарали ижтимоий-иқтисодий сиѐсат ва унинг 
персонали барқарорлигига эришиш. 
Қўйилган 
мақсадга 
эришишда 
қуйидаги 
омилларни 
мувофиқлаштириш талаб этилади: 
− мустаҳкамлик; 
− корхона ривожланишининг барқарорлиги; 
− истеъмолчилар эҳтиѐжлари; 
− давлат манфаатлари. 
Тўғри ташкил қилинган ва самарали фаолият кўрсатаѐтган 
маркетинг тизими туфайли жамиятни қондиришнинг мос келувчи 
даражаси, 
корхона 
хизматлари 
ва 
маҳсулотларининг 
рақобатбардошлик даражасини ошириш таъминланади. 
Қўйилган мақсадларга эришиш учун маркетинг қуйидаги 
вазифалар бажарилишини таъминлаши лозим: 
− корхона учун имкон қадар максимал фойда олиш; 
− шахсий ва жамият эҳтиѐжларининг максимал даражада 
қондирилишини таъминлаш; 
− маҳсулот билан биргаликда кенг хизматлар танловини тақдим 
этиш (техник таъминот, маҳсулотни ўзлаштиришда маслаҳатлар ва 
ишдан чиққан маҳсулотларни утилизация қилишга қадар бўлган 
муайян ѐрдамлар); 
− маҳсулот сифатининг юқори бўлишини таъминлаш, унинг 
рақобатбардош даражада бўлишига эришиш, жумладан, маҳсулотга 
истеъмолчи учун мақбул келадиган нарх белгилаш ва унга сервис 
хизматини ташкил қилиш;
− жамият фаровонлигига эришиш ва турмуш сифатини максимал 
даражада ошириш.


25 
Бу вазифаларнинг бажарилиши бозор конъюнктураси ўзгариши 
ва маҳсулотга талаб динамикасини узлуксиз ўрганиш, нархлар 
ўзгаришини доимий таҳлил қилиш, истеъмолчиларнинг харид 
лаѐқатини ўрганиш ва башорат қилиш, истеъмолчиларни жалб 
қилишнинг самарали усулларидан, жумладан, махсус реклама 
кампаниялари ва жамоатчилик билан ишлашдан (public relation) кенг 
фойдаланиш, корхонада махсус структуралар ташкил қилиш ва 
маркетинг тизимида банд бўлган персонални самарали бошқариш 
билан таъминланади. 
Саноат маркетингини қўллаш тажрибаси ва унинг самарадорлиги 
энг сермаҳсул мисолларини умумлаштириш ушбу соҳада амалий 
фаолиятнинг қуйидаги асосий тамойилларини ифодалашга имкон 
беради. 
1. 
Бозорни, 
унинг 
конъюнктураси 
ва 
ривожланиш 
тенденцияларини узлуксиз комплексли ўрганиш. Бу биринчи 
навбатда, истеъмолчиларни (уларнинг манфаатлари, молиявий ва 
харид лаѐқатини), ушбу бозордаги нархлар ва нарх сиѐсатини 
ўрганиш, рақобатчиларни, таъминот шартлари ва ҳ.к.ни таҳлил 
қилишга тааллуқлидир. 
2. Бозорни сегментлаш, бу маҳсулот энг самарали эгаллаб турган 
бозор «ниша»си ва сизнинг маҳсулот белгилаб берадиган қисмга 
йўналишлар белгилашга имкон яратади. 
3. Ўз мижозларига ҳурмат ва янги мижозларни доимий излаш. 
Истеъмолчиларни эҳтиѐт қилиш, уларнинг доимий буюртмачига 
айланиши учун қўлдан келган барча нарсани қилган ҳолда ҳамма 
билан бир хил муносабатда бўлишга ҳаракат қилиш керак. Шуни 
эсдан чиқармаслик керакки, ишлаб чиқарувчи истеъмолчига боғлиқ 
бўлади, шунинг учун доимо унинг реакцияси ва сизнинг 
маҳсулотлардан қониққанлик даражаси билан қизиқиб туриш лозим. 
4. 
Бозорга 
мослашиш, 
яъни 
корхонанинг 
бозор 
конъюнктурасининг барча ўзгаришларига мослашувчан жавоб 
қайтариши.
5. Маҳсулотни доимий янгилаб туриш ва бу билан боғлиқ ҳолда 
саноат ишлаб чиқариши, товарни илгари суриш сиѐсати, сотув 


26 
усулларини янгилаш (инновациялар тамойили). Маҳсулотдан 
қониққанлик даражасини, унга эҳтиѐжларнинг ўзгаришини доимий 
таҳлил қилиш ва уни янгилаш бўйича тезкорлик билан чоралар 
кўриш зарур. 
6. Маҳсулотни силжитиш сотув тизимини такомиллаштириш, бу 
қаторга биринчи навбатда, самарали реклама ва паблик рилейшнз 
(public relations), ўйлаб чиқилган таъминот ва сотув усуллари, тезкор 
ва очиқ сотувдан кейинги сервис киради. 
7. Маркетинг фаолиятига режалар тузиш амалиѐтини жорий 
қилиш: қисқа муддатли (1–1,5 йил), ўрта муддатли (2–5 йил) ва узоқ 
муддатли башоратлар (10–15 йил). Корхонанинг узоқ муддатли 
ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган муайян маркетинг 
тадбирларини 
кўзда 
тутадиган 
стратегик 
маркетингни 
режалаштиришга, 
алоҳида 
бўлинмалар 
раҳбарларининг 
жавобгарлиги, режаларнинг қаерда ва қандай амалга оширилиши, 
шунингдек, қандай якун топишига алоҳида эътибор қаратиш керак. 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling