221
Стратегия
–
кучли
рақобат
шароитларида
чекланган
ресурслардан фойдаланиш йўли билан мақсадларга эришиш
режасидир.
Стратегик режалаштириш – компаниянинг потенциал
имкониятларини аниқлаш ва компания имкониятларининг ўзгарувчан
ташқи муҳит шароитларига стратегик мувофиқлигини қўллаб-
қувватлаш жараѐнидир.
Таргетинг – асосий аудиториядан, сизнинг мижозингизга энг кўп
айланиши мумкин бўлган гуруҳни ажратиш.
Улгуржи савдогар – товарга жисмоний эгалик қилиш ва эгалик
ҳуқуқини қўлга киритадиган ҳамда каналнинг бошқа
функциялари
катта қисмини амалга оширадиган канал аъзоси.
Улгуржи савдогар-ташкилотчи – сотиш,
кредитлаш, бозор
ҳақида ахборот тўплаш ва бошқа функцияларни амалга оширадиган,
лекин маҳсулотга
жисмоний эгаликка киришмай, бунинг ўрнига
ишлаб чиқарувчидан мижозга тўғридан-тўғри етказиб беришни
ташкил қиладиган сотувчи.
Хизматлар - табиий (жисмоний) маҳсулотлар
билан биргаликда
харид қилиш мумкин бўлган барча номоддий маҳсулотлар.
Шет модели - профессор Шет (Sheth) томонидан саноат
харидорининг
муайян
турига
мослаштирилган
Говард-Шет
харидорлар хулқ-атвори модели.
Do'stlaringiz bilan baham: