3.3. Маълумотлар базалари ва уларни бошқариш тизимлари
Маълумотлар базалари ва уларни бошқариш тизимлари маълумотлар базаси асосий тушунчалари, маълумотлар базаси турлари ва ахборот тизимларини қуришдаги роли, маълумотлар базасининг асосий объектлари, сўровлар ва сқл – сўровлар тили, маълумотлар базасини бошқариш тизимлари.
IV. Компютер тармоқлари
Компютер тармоқлари ва уларнинг турлари, компютер тармоқлари архитектураси, тармоқ ресруслари ва улардан умумий фойдаланиш, интернет ва интранет технологиялари, интернет ва интранет тармоғи ва унинг ташкил этилиши, интернетга боғланиш усуллари, интернетда адрес тушунчаси ва унинг турлари, веб сайтлар ва веб броузер дастурлари билан ишлаш имкониятлари.
Компютер тармоқлари ва уларнинг моҳияти. Компютер тармоқларининг асосий тушунча ва атамалари.Компютерларни бир-бири билан боғлаш. Локал, корпоратив ва глобал тармоқлар. Тармоқ қурилиши ва структураси. Симли ва симсиз тармоқлар (WIFI, WIМАХ). Компютер тармоқлари архитектураси. Очиқ тизим. Очиқ тизимлар ўзаро мулоқотининг эталон моделлари. Компютер тармоғи протоколлари. Компютер тармоқларида манзил тушунчаси. Маълумотларни узатиш ва қабул қилиш. Компютер тармоқларининг аппарат ва дастурий таъминоти. Сервер ва клиентлар. Тармоқ ресруслари ва улардан умумий фойдаланиш.
Интернет тармоғи ва унинг ташкил этилиши. Интернетга боғланиш усуллари. Интернетда адрес тушунчаси ва унинг турлари, Wеб-сайтлар ва уларнинг турлари. Wеб-саҳифа ва унинг тузилиши. Wеб броузер дастурлари ва уларнинг имкониятлари. Интернет тармоғи қидирув тизимлари. Ахборотларни қидириш усуллари. Интернет ахборот ресурслари. Гипербоғланиш. Домен тушунчаси. Интернет хизматлари: WWW, FTP, хостинг, конференсия ва прокси. IP технологиялар (телефония ва TV). Мобил иентернет технологиялари. Электрон почта хизмати.Почта серверлари ва мижозлар, қайд ёзуви ва электрон почта манзили. Хабарларни қабул қилиш ва ўқиш. Янги хабарни яратиш ва жўнатиш. Хабарларга жавоб бериш, қайта жўнатиш, ўчириш. Хабарларга файлларни боғлаш.Интернет электрон тўлов ва тижорат тизимлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |