6- маъруза Электр занжирларни ҳисоблаш усуллари
-маъруза. Суперпозиция, контур токлар ва тугун потенциаллари усуллари 6.1. Суперпозиция (устлаш ёки жамлаш) усули
Download 57.73 Kb.
|
6- маъруза Электр занжирларни ҳисоблаш усуллари-fayllar.org
6-маъруза. Суперпозиция, контур токлар ва тугун потенциаллари усуллари 6.1. Суперпозиция (устлаш ёки жамлаш) усули Ушбу принцип чизиқли занжирлар учун қўлланганда шундай таъриф-ланади: занжирнинг ихтиёрий шохобчасидаги токнинг миқдори, хар бир манбанинг алоҳида таъсири натижасида (бир манба таъсири кўри-лаётганда қолгаларини йўқ деб ҳисоб) ушбу шохобчада ҳосил қилган токларнинг йиғиндисига тенг. Келтирилган таърифдан шуни кўриш мумкинки, кўрилаётган усулни мустақил амал қилувчи усул (ёки уст-лаш ёки жамлаш) усули деб аташ мумкин. Э.ю.к. Манбаларидан фақат биттаси таъсир этаётганда, барча бошқа манбаларнинг э.ю.к. лари ва ток манбаларининг токлари нолга тенг деб фараз қилинади. Кучланиш манбаларининг қисқичларида кучланиш-нинг йўқлиги улар клеммалари қисқа туташганлигига мос келади: ток манбалари бўлган шохобчаларда токнинг йўқлиги, ушбу шохобча узилганидан дарак беради.Агар манба ички қаршилик ва э.ю.к. эга бўлса, у ҳолда э.ю.к. нолга тенг деб фараз қилиб, унинг шохобчасида ички қаршиликни қолдириш зарур. Шунга ўхшаш, манба – ток манбаси ва унга уланган параллел ички қаршилиги бўлган шохобча сифатида берилган бўлса, ток манба-си шохобчасини узиб ички қаршиликли параллел шохобча қолдириш зарур. Суперпозиция принципига асосан икки (ёки бир неча) режим учун ҳисобни олиб бориш мумкин; бунда бир марта параметрлари бўлган манбалар таъсир этади; иккинчи марта эса параметр-ли манбалар таъсир этади. Агар ва ва - токлар шу икки режимнинг токлари бўл-са, у холда хақиқий режимнинг токларини аниқлаш учун ушбу икки режим токларини ; ; . . . (6.1) устлаш (жамлаш) ёрдамида аниқлаш мумкин (агар қуйидагиларни қабул қилиш мумкин бўлса): ; . (6.2)Ҳисоблаш ва таҳлил қилишнинг қулайлигига эришиш учун хар хил режимларда занжирнинг ихтиёрий қисмига, аслида мавжуд бўлмаган, шартли ( сохта ) манбаларни киритиш мумкин, бунда, фақат устлаш натижасида шартли манбаларнинг ЭЮК йиғиндиси ва токлар йиғин-диси нолга тенг бўлиши зарур. Умумий ҳолда суперпозиция усулини қувватлар учун татбиқ этиб бўлмайди (6.3) чунки қувватлар токларнинг квадратик (ночизиқли) функцияларидир. Аввалги маърузада пропорционал қийматлар усули кўрилган эди. Суперпозиция усули билан биргаликда ушбу усул мураккаб занжир-лар учун қўлланилиши мумкин. Занжирда ягона манба бўлса, хеч бўл-маганда битта тугунга учтадан кўп бўлмаган шохобча уланган, ҳамда иккитагина шохобча берилиб, улар ёрдамида барча тугунлар потен-циалларини ва барча шохобчалар токини аниқлаш мумкин бўлган ҳолатларда ушбу усулни қўллаш қулайликка олиб келади. Бу талаб-ларни, масалан, 6.1-расмдаги занжир J =0 бўлганда қониқтиради.Download 57.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling