6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика)
Ахлоқнинг келиб чиқиши ва ахлоқий фикрлар тараққиёти
Download 334.19 Kb. Pdf ko'rish
|
6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика).
2. Ахлоқнинг келиб чиқиши ва ахлоқий фикрлар тараққиёти
Ахлоқнинг келиб чиқиши. Инсон пайдо бўлибдики, у билан бирга ахлоқ вужудга келиб, равнақ топиб келмоқда. Аввало, шуни айтиш керакки, инсон ва унинг ахлоқи пайдо бўлиши энг баҳсли муаммолардан бири ҳисобланади. Бу борада бир–бирига қарама–қарши икки қараш мавжуд: диний ва дунёвий. Диний қарашга кўра инсонни Оллоҳ яратган ва унинг ахлоқи ҳам унинг неъматидир. Дунёвий қарашга кўра эса ахлоқ инсоният тарихий тараққиётининг маълум бир даврида юзага келган. Амалий ахлоқнинг дастлабки намуналари бундан уч ярим минг йил аввал дунёдаги биринчи ёзув бўлмиш мих хатда сомир (Шумер) гилтахталарига ёзилган матнларда акс этган. Уларга кўра сомирликлар ҳақиқат ва адолатни, қонун ва тартибни адолат ва эркинликни, шафқат ва мурувватни юксак баҳолаганлар ҳамда қадрлаганлар. 59 Ахлоқ фалсафаси нуқтаи назаридан қадимги миср «маййитлар китоби» катта аҳамиятга эга. Мисрликлар наздида ҳар бир инсон ўлгандан сўнг, охиратда ҳисоб беради. «Пхатотеп ўгитлари»даги баъзи насиҳатлар юксак бадиияти билангина эмас, балки қулдорлик даври талабларини четлаб ўта олган умуминсоний демократик фикрлар тарзида, ҳақиқий Донишмандлик ва инсонпарварлик намунаси сифатида ҳам ҳанузгача кишини ҳайратга солади: «Қимматбаҳо тошдек яшириндир оқилона сўз, ҳолбуки уни дон туяётган чўридан топиш мумкин». «Авесто». Қадимги туронзамин ва эронзаминдаги ахлоқий тафаккур тараққиёти зардуштийлик динининг вужудга келиши билан боғлиқ. Тахминан бундан 40 – 30 аср муқаддам ёйила бошлаган бу диннинг қадимги Хоразмда яратилган «Авесто» деб аталган муқаддас китобида асосий ахлоқий фазилатлар ва иллатлар санаб ўтилади, талқин этилади. Унда зардуштийлик илоҳи Аҳурамазда – эзгулик, Аҳриман эса ёвузлик тимсоли сифатида намоён бўлади; эзгулик ва ёвузлик, ёруғлик ва зулмат, ҳаёт ва мамот ўртасидаги абадий курашнинг ибтидоси акс этади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «Авесто»да инсон олий жонзот тарзида талқин этилади. Айни пайтда еру кўкдаги барча неъматларни севиш, ардоқлаш инсоннинг муқаддас бурчи ҳисобланади. Озодалик, тозалик гигиеник тушунчадан ахлоқий ва илоҳий тушунча даражасига кўтарилади: сувни, атроф–муҳитни тоза тутиш, жониворларга, хусусан, итга учи ўткир суяк ёки қайноқ овқат бермаслик – уларга нисбатан шафқатни англатади; инсон шафқатли бўлиши керак. Буларнинг ҳаммаси «Авесто»да экологик ахлоқшуносликнинг дастлабки куртаклари ҳам мавжудлигини кўрсатади. Хуллас, «Авесто» юқорида айтганимиздек, аждодларимизнинг ахлоқий–эстетик қомуси, қадимий урф–одатларимизнинг ўзига хос, абадиятга дахлдор мажмуи сифатида қимматлидир. Download 334.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling