6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика)
Ўрта асрларда ахлоқ ҳақидаги қарашлар тарихи
Download 334.19 Kb. Pdf ko'rish
|
6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика).
- Bu sahifa navigatsiya:
- Абу Бакр Ар-Розий
Ўрта асрларда ахлоқ ҳақидаги қарашлар тарихи. Қуръони Каримдаги бош ғоя Аллоҳ ўз
бандаларининг комилликка эришуви билан боғлиқ. Зотан Аллоҳ инсонни комил бўла олиш имкониятлари билан бирга яратади. Умуман олганда, комиллик имкониятларининг барчаси инсонда гўзал ахлоқ воситасида намоён бўлади. Зеро Ислом динининг асосий мазмун–моҳияти гўзал ахлоқдан иборатдир. «Нисо» сурасининг 149–ояти каримасида шундай марҳамат қилинади: «(Эй мўминлар), хоҳ ошкора, хоҳ яширинча бирон яхшилик қилсангиз ёки бирон ёмонликни авф қилиб юборсангиз (Оллоҳ суйган бандалардан бўлурсиз)». Ҳадиси Шариф. Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаёти ва фаолиятларидан сўз юритувчи, у кишининг диний–ахлоқий кўрсатмаларидан ташкил топган манбалар ҳадислардир. Улар одатда ҳадиси шариф ёхуд суннат деб аталади ҳамда Қуръондан кейинги энг улуғ китоб ҳисобланади. Ҳадислар ёзма эмас; оғзаки манбалар бўлгани учун, улар машҳур муҳаддис–ҳадисшунос олимлар томонидан йиғилиб, қиёсий тарзда ўрганилган ва ишончли ҳисобланганлари, ҳаққонийлик даражаларига кўра, китоб ҳолига келтирилиб, тақдим этилган. Бутун Ислом оламида энг нуфузли манбалар ҳисобланган олтита «Ал–жомеъ ас–саҳиҳ» муаллифлари айнан бизнинг ватанимиздан чиққан уламолардир. Улар орасида Имом Исмоил ал–Бухорий (810 869) ва унинг шогирди Абу Исо Муҳаммад ат–Термизий тўплаган ҳадислар бизда кенг оммалашган.Ҳадисларда намунавий ёки бошқача қилиб айтганда, ахлоқий–эътиқодий идеал масаласи бўртиб кўзга ташланади. Абу Наср ал-Форобий(870 – 950) Арасту изидан бориб, фалсафани иккига – назарий ва амалийга бўлади ҳамда ахлоқшуносликни амалий фалсафа таркибига киритади. Ахлоқий муаммолар унинг «Бахтга эришув йўлини кўрсатувчи китоб», «Бахтга эришув ҳақида», «Давлат арбобининг ҳикматлари», «Фозил одамлар шаҳри» сингари асарларида кўтарилган. Уларда инсон бахти энг асосий муаммо сифатида ўртага ташланади. «Бахт – ҳар бир инсон интиладиган мақсад, зеро, у муайян комиллик ҳисобланади», – дейди Форобий. Айни пайтда аллома ўз қарашларида фазилатга ҳам жуда катта ўрин беради. Ўрта асрлар ахлоқшунослигида райлик (эронлик) мутафаккир Абу Бакр Ар-Розий (865 – 925) таълимоти ўзига хос ўрин эгаллайди. Унинг ахлоқий қарашлари «Лаззат», «Фалсафий ҳаёт тарзи», «Руҳий табобат», «Бахт ва фаровонлик белгилари» сингари китобларида акс этган. Ар–Розий ахлоқшуносликни инсонда хушхулқликни тарбиялаш ва бадхулқликни йўқотиш йўллари ҳамда усуллари ҳақидаги фан деб билади; у кишини ақл билан иш кўришга, меъёрида лаззатланишга, ўз эҳтиросларини жиловлаб, лаҳзалик лаззатга умрини бахш этмасликка ўргатади. Темурийлар даври ахлоқшунослигида Ҳусайн воиз Кошифийнинг (1440 – 1505) сиймоси алоҳида диққатга сазовор. Кошифийнинг ахлоқшуносликка доир энг машҳур асари «Ахлоқи Муҳсиний»дир. Ҳусайн Бойқаронинг ўғли, марв ҳокими шаҳзода Муҳсин мирзога бағишланган бу китобда Кошифий ахлоқшуносликнинг жуда кўп тушунчаларига шарҳ беради, уларни жонли, ҳаётий мисоллар, шунингдек, қадимги ҳикоятлар асосида талқин этади. Download 334.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling