6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика)


Download 334.19 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/22
Sana18.06.2023
Hajmi334.19 Kb.
#1594750
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22
Bog'liq
6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика).

Ихтиёр эркинлиги тўғрисида фикр юритишдан олдин эркинликнинг ўзи ҳақида мулоҳаза 
қилиб кўриш лозим бўлади. Чунки «эркинлик» атамаси бир томондан, содда, аниқ ҳаммага 
тушунарли сўз, иккинчи томондан эса ўта мураккаб, туманли, ўзгариб турувчи тушунча; у 
ҳаммани, айниқса ёшларни оҳанг рабодек ўзига тортади. «аслида эса тарихда эркинлик номи 
остида кўп улуғ ишлар амалга оширилган, лекин айнан шу ном билан қанчадан–қанчадан 
гуноҳлар қилинган.
Гедонизм ва эвдемонизм тушунчаларининг ахлоқий аҳамияти. Гедонизм (греч. 
hendone — лаззатланиш) — қадимги давр фалсафий тушунчаларидан бири сифатида 
кўнгилочарлик, ҳузурланиш маъноларини беради. Қадимги давр ахлоқшунослигида гедонизм 
(ҳузурбахшлик таълимоти) ҳаётнинг маъносини нафақат жисмоний, балки руҳий 
ҳузурбахшликдан ҳам иборат деган таълимотни илгари сурар эди. Ҳозирги даврга келиб эса бу 
тушунча акасарият ҳолда ўзида худбинлик, «нафс қулига айланиш», «бойлик, шухрат кетидан 
қувиш» каби маъноларини ҳам англатмоқда.
Гедонизм (ҳузурбахшлик таълимоти)— бу ўзига хос ҳаётга бўлган ёндошув бўлиб, ҳаётда 
асосий мақсаднинг биринчи поғонасига лаззатланиш ва ҳузурбаҳшлик қўйилади. Гедонизмнинг 
қайсидир маънода давомчиси саналган яна бир йўналишлардан бири эвдемонизмдир. 
Эвдемонизм (греч. ευδαιμονία — барқарорлик, ҳузурбахшлик, бахт) — инсон асосий
фаолиятининг бахтга эришувга интилиши билан боғлиқ бўлган ахлоқшунослик йўналишлардан 
бири саналади. 
Эвдемонизм йўналиши намоёндалари қарашларида инсон учун энг буюк неъмат бахт 
саналади.
3. Ахлоқий тушунчалар ва ахлоқий маданият. 
Этика фанининг асосий категориялари. Муҳаббат бош мезоний тушунча сифатида 
деярли барча асосий тушунчаларда ва тамойилларда ўз «ҳисса»сига эга. Шу жиҳатдан атоқли 
тасаввуфшунос Нажмиддин комилов: «жуда кўп ирфоний тушунча–истилоҳларнинг шарҳи 
муҳаббатга бориб тақалади», – дер экан, айни ҳақиқатни айтади. на эзгуликни, на яхшиликни, 
на ватанпарварликни, на инсонпарварликни муҳаббатсиз тасаввур этиб бўлмайди.
Нафрат тушунчаси, албатта, муҳаббат сингари кенг қамровли эмас. У аксил муҳаббат 
тарзида намоён бўлади, объектдан четлашишни, ундан бегоналашишни тақозо этади. Ҳазар, 
жирканч ҳисси нафратнинг кундалик турмушдаги тор, «майда» кўринишидир. Нафратнинг 
уларга нисбатан «йириклиги» унинг ижтимоий ҳодиса сифатида мавжудлигидир. 

Download 334.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling