6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика)
Хушфеъллилик, ширинсуханлилик, камтаринлик, босиқлик
Download 334.19 Kb. Pdf ko'rish
|
6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика).
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шухратпарастлик.
- Ахлоқий маданият
Хушфеъллилик, ширинсуханлилик, камтаринлик, босиқлик сингари ахлоқий ҳатти–
ҳаракатлар меъёрийлик нуқтаи назаридан ғоят муҳим. Чунки ҳар бир жамият даражаси маълум маънода ундаги фуқаролар муомала маданиятининг юксаклиги билан ҳам белгиланади. Худбинлик. У ўз индивидуал эҳтиёжларини ҳамма нарсадан юқори қўядиган ахлоқий сифат, иллатни англатувчи тушунча; бирор – бир инсоннинг моддий–маиший манфаатларининг бошқаларникидан устун қўйилишини билдирувчи манфаатпарастликдан ва ўз шахсини мутлақлаштиришига қаратилган шахсиятпарастликнинг баъзи унсурларидан иборат салбий ҳатти–ҳаракатлар мажмуъидир. Шухратпарастлик. Шухратпарастлик – шон–шуҳрат кетидан қувадиган ва бу йўлда ҳар қандай ахлоқсизликдан қайтмайдиган инсонлар тоифасининг хусусияти. Шухратпараст одам ўз номининг доимо атрофдагилар ва жамият диқкат Марказида туришига машҳурликка, шов– шувга, мақтовга ички бир тийиқсиз эҳтиёж сезади. Ахлоқий маданиятнинг энг муҳим унсурларидан бири – муомала одоби. У, моҳиятан, ўзаро ҳамкорликнинг шаклларидан бири. Инсон зоти бир–бири билан ҳамкорлик қилмасдан, ўзаро тажриба алмашмасдан, бир–бирига таъсир кўрсатмасдан расмана яшаши мумкин эмас. Муомала одам учун эҳтиёж, зарурат, соғлом киши усиз руҳан қийналади, кайфияти тушиб боради. Муомала одоби бошқа кишилар қадр–қимматини, иззатини жойига қўйишни, анъанавий ахлоқий–меъёрий талабларни бажаришни тақозо этади. Сўзлаш ва тинглай билиш, суҳбатлашиш маданияти муомаланинг муҳим жиҳатларини ташкил этади. Шу боис муомала одоби ўзини, энг аввало, ширинсуханлилик, камсуқумлик, босиқлик, хушфеъллилик сингари ахлоқий меъёрларда намоён қилади. Ҳамма даврларда суҳбат, мулоқот инсониятнинг муомаласининг асосини ташкил қилган. Суҳбат – бу инсонлар ўртасидаги фикрлар алманишуви бўлиб, у ақллилик ва чиройли сўзлашнинг белгиси бўлиб ҳисобланмайди. Баъзи инсонлар қандай қилиб гап бошлашни билишмайди, гапирганда ўзларини йўқотиб қўядилар. Жуда кўп кераксиз сўзларни, ишлатадилар. Бугунги кунда баъзи ёшларимиз нутқидан мамнун эмасмиз. Чунки уларнинг нутқи умуман йўқ ҳисоб, гаплари фақат жаргон ва вульгар сўзлардан иборат. 65 Ўз она тилини ҳурмат қилган инсон уни бузилишига йўл қўймайди. Ажнабий сўзларнинг аниқ маъносини билган ва уларни тўғри талаффуз эта оладиган киши, зарурат бўлса, уларни ўз нутқида ишлатиши мумкин. Иш, мартаба, кечинмалар ва кайфиятнинг ёмонлиги ҳам, бетоблик ҳам, атрофдагилар билан қўпол муомалада бўлиш ҳуқуқини бермайди. Ҳатто буйруқни ҳам мулойимлик, майин овоз билан ва шу қатори бир вақтда ишга доир қатъийятлик билан бериш мумкин. Суҳбат пайтида тинимсиз ҳаракатда бўлиб туриш, қўлни пахса қилиб гапириш ёки сухбатдошининг ёшини назарга олмай, уни оёқни чалкаштириб ўтирган ҳолда тинглаш, биров жон куйдириб сўзлаётганда эснаш в.б. Шунга ўхшаш ҳолатлар ҳам муомаладаги одобсизликни билдиради. Download 334.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling