6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика)


Қуйидаги ҳолатларда никоҳ тузишга йўл қўйилмайди


Download 334.19 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/22
Sana18.06.2023
Hajmi334.19 Kb.
#1594750
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22
Bog'liq
6- мавзу. Ахлоқ ва қадриятлар фалсафаси (Этика).

Қуйидаги ҳолатларда никоҳ тузишга йўл қўйилмайди: 
1. Никоҳга кирувчиларнинг лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда бўлса; 
2. Насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида; 
3. Никоҳга кирувчиларнинг лоақал биттаси руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли 
заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса. 
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги қўшхотинликни тақиқлайди. Республикамизнинг 
Жиноят Кодекси 126-моддасида кўп хотинлилик, яъни икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-
хотин бўлиб яшаш жиноят ҳисобланади. 
Ўзбекистонда оилавий муносабатлар инсонпарварлик билан суғорилган исломий ва 
миллий қадриятларнинг чуқур тарихий илдизларига бориб тақалади. Қуръони Карим ва 
Ҳадисларда таълим-тарбия, оила қуриш ҳақида кўплаб фикрлар илгари сурилган. Шу билан 


67 
бирга исломда оила муносабатларида руҳсат этилган ва таъқиқланган хатти-ҳаракатлар, яъни, 
фақат ҳалол ишлар билан шуғулланишга, ҳаром ишлардан қочишга даъват этилади. 
Маълумки, оила никоҳ тузилишидан бошланади. “Никоҳ” тушунчаси шариатда 
шундай шартнома-битим сифатида таърифланадики, унга мувофиқ никоҳга кирган хотин эркак 
учун бегона, “тақиқланган” бўлмайди. Никоҳ тузиш учун аёл ёки эркакнинг хоҳиши кифоя 
қилмайди. Доимий никоҳ учун ҳам, вақтинчалик никоҳ учун ҳам никоҳ дуосини ўқиш ва никоҳ 
битимини тузиш талаб этилади. “Унинг аломатларидан (яна бири) - сизлар таскин 
топишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда иноқлик ва 
меҳрибонлик пайдо қилишидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун аломатлар 
бордир”. (Қуръони карим, «Рум» сураси, 21-оят). 
Ислом ҳуқуқига кўра никоҳнинг ҳақиқийлиги қуйидаги тўрт шартнинг уйғунлиги, 
чунончи: 
1) бевосита монелик қилувчи ҳолатларнинг йўқлиги; 
2) муайян шахсларнинг розилиги; 
3) маҳрнинг белгиланиши; 
4) расмий қоидаларга риоя этилиши билан белгиланади 
Шариатдаги оила ва никоҳ бўлимларининг фалсафий мазмунича, оила жамиятнинг бир 
кичик бўғини, ажралмас қисмидир. Шунинг учун шариатда оила билан боғлиқ масалалар: оила 
қуриш тартиби, никоҳлаш қоидалари, балоғатга етганлигини аниқлаш, эркак ва аёл розилиги, 
мол-мулкка эгалиги, эр-хотин, ота-она ва болалар одоби, таомларда ҳалол ва ҳаромни ажрата 
олиш каби кўпгина масалалар ўз ифодасини топган.  

Download 334.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling