IV. ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ ХИЗМАТЛАРИ ВА КУЧЛАРИ
17-модда. Фуқаро муҳофазаси хизматлари
Фуқаро муҳофазаси махсус тадбирлари бажарилишини таъминлаш ҳамда ушбу мақсадларда куч ва воситаларни тайёрлаш учун республика, вилоят, туман, шаҳар, шунингдек объект фуқаро муҳофазаси хизматлари ташкил этилади.
Фуқаро муҳофазаси хизматларининг рўйхати, шунингдек улар тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
18-модда. Фуқаро муҳофазаси кучларининг таркиби
Фуқаро муҳофазаси кучлари фуқаро муҳофазаси қўшинлари тузилмаларидан таркиб топади.
Фуқаро муҳофазаси кучлари ва воситалари таркиби, унинг таркибий тузилиши, шунингдек, фуқаро муҳофазаси тузилмалари фаолиятининг бошқа масалалари Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан белгилаб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаро муҳофазаси вазифаларини ҳал этиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг қутқарув тузилмалари, қисмлари ва бўлинмалари ҳам жалб этилиши мумкин.
(18-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
19-модда. Фуқаро муҳофазаси қўшинлари
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фуқаро муҳофазаси қўшинлари Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси кучларининг асосини ташкил этади.
Фуқаро муҳофазаси қўшинларининг уруш давридаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
зарарланиш ўчоқларида ва заҳарланиш зоналарида муҳандислик, радиацион, кимёвий ва бошқа қидирув турларини олиб бориш;
қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш;
аҳолини ва халқ хўжалиги объектларини эвакуация қилишда иштирок этиш;
аҳоли ҳаёт фаолиятини таъминлаш объектларини тиклаш ишларини амалга оширишда иштирок этиш ҳамда фуқаро муҳофазасининг бошқа вазифаларини бажариш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаро муҳофазаси қўшинларининг фаолияти, уларни бутлаш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(19-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |