11-модда. Ташкилотларнинг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ваколатлари
Ташкилотлар ўз ваколатлари доирасида:
фуқаро муҳофазаси тадбирларини режалаштирадилар ва амалга оширадилар;
уруш даврида барқарор ишлашни таъминлаш тадбирларини амалга оширадилар;
ўз ходимларини ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида вужудга келадиган хавфлардан ҳимояланиш усулларига ўргатишни амалга оширадилар;
хабар бериш маҳаллий тизимларини яратадилар ва уларни фойдаланишга доимо шай ҳолатда сақлаб турадилар;
ходимларга фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ўз мажбуриятларини бажаришлари учун зарур шароит яратадилар;
моддий-техника, тиббий ва бошқа хил воситаларнинг захираларини яратадилар.
Потенциал хавфли ишлаб чиқариш объектларига эга бўлган, шунингдек муҳим мудофаа ва иқтисодий аҳамиятга молик ташкилотлар фуқаро муҳофазаси тузилмаларини яратадилар ва уларни доимо шай ҳолатда сақлаб турадилар. Бундай ташкилотларни белгилаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий этилади.
12-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги иштироки
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
фуқароларнинг замонавий қирғин воситалари қўлланилган пайтдаги ҳимояланиш усулларига ўргатилишига кўмаклашадилар;
ҳарбий ҳаракатлар олиб борилиши билан боғлиқ ёки шу ҳаракатлар оқибатида хавфларнинг юзага келиши таҳдид этган тақдирда тегишли ҳудуддаги фуқаролар хабардор қилинишини ташкил этадилар;
аҳолининг ҳаёт фаолияти таъминланиши соҳасида тадбирлар тайёрланиши ва бажарилишини амалга оширадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа тадбирларни амалга оширадилар.
(12-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
III. ФУҚАРОЛАРНИНГ ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
13-модда. Фуқароларнинг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги ҳуқуқлари
Фуқаролар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки ҳарбий ҳаракатлардан муҳофазаланиши;
умумий ва якка муҳофазаланиш воситаларидан текин фойдаланиш;
ҳарбий ҳаракатлар кечаётган жойларда ўзлари йўлиқишлари мумкин бўлган хавф даражаси ва зарур хавфсизлик чоралари тўғрисида ахборот олиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар фуқаро муҳофазаси соҳасида қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ҳарбий ҳаракатлардан жабрланганларга уларнинг ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун зарур шароитлар яратилади, тиббий, моддий-молиявий ва бошқа хил ёрдам кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |