6. Инсон ва цивилизациянинг кейинги истиқболлари. Инсон ҳаёти маъноси муамолари


Ш.М. Мирзиёев: «Адолат бўлмаса, дунё зимистон бўлади,ҳаётда ҳеч қандай маъно-


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/45
Sana31.01.2024
Hajmi0.57 Mb.
#1831514
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   45
Bog'liq
axloqiy

Ш.М. Мирзиёев: «Адолат бўлмаса, дунё зимистон бўлади,ҳаётда ҳеч қандай маъно-
мазмун бўлмайди. Биз халқимиз учун озод ва обод,фаровон ҳаёт барпо этмоқчи
эканмиз,менинг давлат раҳбари сифатида сизлардан талабим шу:фақат адолат яна
бир бор адолат ҳаётимизда ҳукмрон бўлиши керак. »
2
,– деган илмий-амалий аҳамиятга
молик фалсафий тафаккур ҳосиласи бўлган адолат ва унинг тантана қилиш қоидасини
илгари сурмоқда.
Шунга кўра,адолатсизликка қарши курашиш борасидаги тактик ва стратегик
йўналишларни белгилаш ва уларни амалга ошириш чора- тадбирларни сифатида қуйидаги
вазифаларни бажариш белгиланди.
1. Жамият томонидан яратилган моддий ва маънавий неъматларни тақсимлашда,ҳар бир
инсоннинг қўшиган ҳисса ва улушларга қараб тақсимот ишларини амалга
ошириш,пировардида аҳолининг кескин тарзда табақаланиб кэтишига,яъни бир томонда ўта
бойлар,иккинчи томонда эса ўта қашшоқ- камбағалларга бўлиниб кэтишига йўл қўймаслик.
Пировардида ўз мулкига эга бўлган ўрта мулкдорлар синфини шакллантириш ва
ривожлантириш. Уларни жамиятимизнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айлантириш.
2. Аҳолининг саломатлигини сақлаш борасида ҳар бир фуқаронинг малакали тиббий
ёрдам олишлари учун дори-дармон ва бошқа ихтисослашган шифо муолажаларининг
хизматлар кўрсатиш қийматларини орзонлаштириш ҳамда айни вақтда беморларни
даволаш ишида учраётган порахўрлик, юлғичлик, бюрократия, протексионизм каби
иллатларига қарши кескин чоралар кўришни мунтазам тарзда йўлга қўйиш. 
3. Касб соҳаси тизимининг барча бўғинларида адолат кузгуси ва ҳаками бўлган адолатли
халқчил қонунлар талабларини сўзсиз бажаришга эришиш.Қилинган ишлар ҳақида халқ
олдида мунтазам равишда ҳисобот бериб бориш. Халқнинг фикрини – адолат кузгуси ва
ҳаками деб тушуниш.
4. Адолатли ҳукм чиқарувчи мутасаддилар сафини маънавиятисиз, порахўр,
тамагир,калондимоғ,оддий жабр-дийда халқнинг арз-додини эшитмайдиган
корчалонлардан тозалаш. Бу ишга юксак маънавиятли кишиларни масъул этиб тайинлаш.
Чунки, «адолат ва маънавият – ўзаро чамбарчас боғлиқ тушунчалар бўлиб,маънавият

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling