6-мавзу: “Ҳарбий мулоқот тўғрисида тушунча” 1-Машғулот: Ҳарбий жамоа тизими


Download 0.59 Mb.
bet14/17
Sana08.05.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1444683
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
6-мавзу 1-машғулот маъруза

Қадриятлар – борлиқ, жамият, нарсалар, воқеалар, ҳодисалар, инсон ҳаёти, моддий ва маънавий бойликларнинг аҳамиятини кўрсатиш учун қўлланиладиган тушунча. Жамиятда, кишилар ўртасида обрўга, эътиборга, ҳурматга, нуфузга, аҳамиятга эга кишилар, муносабатлар, ҳолатлар, моддий нарсалар ва маънавий бойликлар мажмуаси. Ўзбек халқининг қадриятлари – андишалилик, қийинчилик пайтида сабр-тоқат, маромлилик ва вазминлик, мулозаматда сертакаллуфлилик, кексаларга муносабатда ҳурмат-иззат, ижтимоий-сиёсий ҳаётда босиқлик, сиполик ва ҳоказолар.

  • Қадриятлар – борлиқ, жамият, нарсалар, воқеалар, ҳодисалар, инсон ҳаёти, моддий ва маънавий бойликларнинг аҳамиятини кўрсатиш учун қўлланиладиган тушунча. Жамиятда, кишилар ўртасида обрўга, эътиборга, ҳурматга, нуфузга, аҳамиятга эга кишилар, муносабатлар, ҳолатлар, моддий нарсалар ва маънавий бойликлар мажмуаси. Ўзбек халқининг қадриятлари – андишалилик, қийинчилик пайтида сабр-тоқат, маромлилик ва вазминлик, мулозаматда сертакаллуфлилик, кексаларга муносабатда ҳурмат-иззат, ижтимоий-сиёсий ҳаётда босиқлик, сиполик ва ҳоказолар.
  • Педагогик жараён иштирокчилари, у педагог, командир (бошлиқ) бўладими, ёки бўйсунувчи, тарбияланувчи, таълим олувчи бўладими, ёши, унвони, лавозим мавқеи, жинси, билими даражасидан қатъи назар, ўз ҳаёти давомида ўз миллатининг, халқининг анъаналари, урф-одатлари, хусусиятлари билан танишиб, тарбияланиб, у ёки бу даражада амал қилиб келади. Унинг онгига таъсир этиб, турмуш тарзига айланиб боради. Шунинг учун таълим-тарбия жараёнида уларни ҳисобга олмаслик жуда катта педагогик хато бўлади. Умумҳарбий низомлар, буйруқлар, йўриқномалар талабларининг халқимиз миллий хусусиятлари билан уйғун ҳолда бажарилиши педагогик жараённинг самарадорлигини янада оширишга ёрдам беради.

Таълим-тарбия жараёни самарадорлигини таъминлашда ҳам, кундалик ҳаётда ҳам командир (бошлиқ) ўз бўйсунувчилари билан бўладиган муносабатларда мулоқотнинг психологик ва миллий хусусиятларини ёдда сақлаши лозим. Офицер-педагог ўз бўйсунувчиларига таълим ва тарбия берар экан, албатта у раҳбар, бошлиқ вазифасини бажаради. Раҳбарлик вазифасини бажаришда унда педагогик маҳорат, муомала малакалари ва ўз касбига хос билим, кўникма ва малакалар шаклланган бўлиши керак.

  • Таълим-тарбия жараёни самарадорлигини таъминлашда ҳам, кундалик ҳаётда ҳам командир (бошлиқ) ўз бўйсунувчилари билан бўладиган муносабатларда мулоқотнинг психологик ва миллий хусусиятларини ёдда сақлаши лозим. Офицер-педагог ўз бўйсунувчиларига таълим ва тарбия берар экан, албатта у раҳбар, бошлиқ вазифасини бажаради. Раҳбарлик вазифасини бажаришда унда педагогик маҳорат, муомала малакалари ва ўз касбига хос билим, кўникма ва малакалар шаклланган бўлиши керак.
  • Сир эмаски, ҳозирги кунда ўтмиш авлодларнинг кўп асрлар давомида таълим ва тарбия соҳасида орттирган бой ижобий тажрибасини ўзлаштириш ёш авлодни янада камол топтиришга ёрдам беради.
  • Маълумки, маънавий-ахлоқий негизлар замирида умуминсоний ва миллий қадриятлар муштараклиги, кишиларнинг маънавий маданиятини шакллантиришга эришиш мақсади ётади. Зеро, шахс тафаккурини ўстирмай, унинг маънавий дунёсини бойитмай туриб, ижтимоий, иқтисодий ва маданий жабҳалардаги вазифаларни бажариш мумкин эмас.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling