6-мавзу: “Ҳарбий мулоқот тўғрисида тушунча” 1-Машғулот: Ҳарбий жамоа тизими


Миллий анъаналар – миллат ҳаётининг турли соҳаларида намоён бўладиган тушунчалар, белгилар, хусусиятлар, фаолият турлари, одатлар ва хислатларнинг авлоддан-авлодга ўтиш ҳамда мерос бўлиб қолиш тарзи


Download 0.59 Mb.
bet13/17
Sana08.05.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1444683
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
6-мавзу 1-машғулот маъруза

Миллий анъаналар – миллат ҳаётининг турли соҳаларида намоён бўладиган тушунчалар, белгилар, хусусиятлар, фаолият турлари, одатлар ва хислатларнинг авлоддан-авлодга ўтиш ҳамда мерос бўлиб қолиш тарзи.

  • Миллий анъаналар – миллат ҳаётининг турли соҳаларида намоён бўладиган тушунчалар, белгилар, хусусиятлар, фаолият турлари, одатлар ва хислатларнинг авлоддан-авлодга ўтиш ҳамда мерос бўлиб қолиш тарзи.
  • Миллий анъаналар умуинсоний анъаналарнинг бир миллат даражасида намоён бўлишидир. Улар орқали ҳар бир миллат бир даврдаги ўзига хос хусусият, ҳаёт тарзи, маданияти, фани, адабиёти ва бошқа соҳалардаги эришилган натижалар ва ютуқларини бошқа даврда яшаётган авлодларга етказади.

Миллий қадриятлар – миллат учун муҳим ва жиддий аҳамиятга эга бўлган жиҳатлар, хусусиятлар, моддий ва маънавий бойликлар.

  • Миллий қадриятлар – миллат учун муҳим ва жиддий аҳамиятга эга бўлган жиҳатлар, хусусиятлар, моддий ва маънавий бойликлар.
  • Ўз миллий қадрияти бўлмаган миллат ёки элат йўқ. Миллат – миллий қадриятнинг соҳиби; миллатнинг таназзули – миллий қадриятларнинг таназзулидир. Миллий қадриятлар миллатнинг тарихи, яшаш тарзи, келажаги, уни ташкил этган авлодлар, ижтимоий қатламлар, миллий онг, тил, маънавият ҳамда маданият билан узвий боғлиқ ҳолда намоён бўлади.
  • Халқимизнинг асрлардан-асрларга мерос қолиб келаётган миллий қадриятлари узоқ тарихий жараёнда шаклланган. Уларни ўтмиши уч минг йилдан ортиқ даврни ўзида мужассамлаштирган Марказий Осиё цивилизацияси яратди. Бизнинг миллий қадриятларимиз ана шу цивилизацияга хос жиҳатлар: туғилган макон ва она юртга эҳтиром, авлодлар хотирасига садоқат, катталарга ҳурмат, муомалада мулозамат, ҳаё, андиша кабиларнинг устуворлиги билан ҳам характерланади.

Миллий қадриятларимизнинг жаҳоннинг бошқа халқларига ўхшамайдиган урф-одатлар, расм-русумлар, маросимлар ва анъаналардаги ўзига хослиги ҳам бор. Маълумки, қадриятлар муайян шароитда шаклланади. Шу сабабли улар маҳаллий, миллий, минтақавий шакллар ва умуминсоний мазмунда мавжуд бўлади. Маҳаллий қадриятларнинг энг етуклари ва умуммиллий манфаатларга мослари аста-секин сараланиб умуммиллий даражага кўтариладилар. Миллий муҳит қадриятларни яратиш ва саралашнинг асосий манбасидир: у маҳаллий қадриятларнинг энг яхшиларини ўз даражасига кўтаради ва уларни вояга етказиб, жаҳон миқёсига олиб чиқади ва аксинча умуминсоний қадриятларни ўзидаги ҳар бир кишининг бойлигига айлантиради. Қадриятларни тушуниш ва уларга муносабат, ўз миллатига, юртига, элига, уларнинг аҳолисига тегишли қадриятларни жамлаш, авайлаш, уларнинг аҳамиятини асослаш, ўз юртининг миллий қадриятларини ўз онгининг таркибий қисмига айлантириш кишиларда ўзига ишонч ва ҳурматни мустаҳкамлайди. Ўз Ватанининг истиқболига катта умид билан қарашга ундайди.

  • Миллий қадриятларимизнинг жаҳоннинг бошқа халқларига ўхшамайдиган урф-одатлар, расм-русумлар, маросимлар ва анъаналардаги ўзига хослиги ҳам бор. Маълумки, қадриятлар муайян шароитда шаклланади. Шу сабабли улар маҳаллий, миллий, минтақавий шакллар ва умуминсоний мазмунда мавжуд бўлади. Маҳаллий қадриятларнинг энг етуклари ва умуммиллий манфаатларга мослари аста-секин сараланиб умуммиллий даражага кўтариладилар. Миллий муҳит қадриятларни яратиш ва саралашнинг асосий манбасидир: у маҳаллий қадриятларнинг энг яхшиларини ўз даражасига кўтаради ва уларни вояга етказиб, жаҳон миқёсига олиб чиқади ва аксинча умуминсоний қадриятларни ўзидаги ҳар бир кишининг бойлигига айлантиради. Қадриятларни тушуниш ва уларга муносабат, ўз миллатига, юртига, элига, уларнинг аҳолисига тегишли қадриятларни жамлаш, авайлаш, уларнинг аҳамиятини асослаш, ўз юртининг миллий қадриятларини ўз онгининг таркибий қисмига айлантириш кишиларда ўзига ишонч ва ҳурматни мустаҳкамлайди. Ўз Ватанининг истиқболига катта умид билан қарашга ундайди.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling