Бундан ташқари, тинглаш техникаси ҳақида гап кетганда, унинг икки босқичи фарқланади: қўллаб-қувватлаш босқичи ва шарҳлаш босқичи. Биринчи бочқичнинг моҳияти асосан ташаббусни суҳбатдошга топшириш ва унинг фикрларини охиригача баён этишга имконият бериш бўлиб, бунда қуйидаги воситалар қўлланилади: - Бундан ташқари, тинглаш техникаси ҳақида гап кетганда, унинг икки босқичи фарқланади: қўллаб-қувватлаш босқичи ва шарҳлаш босқичи. Биринчи бочқичнинг моҳияти асосан ташаббусни суҳбатдошга топшириш ва унинг фикрларини охиригача баён этишга имконият бериш бўлиб, бунда қуйидаги воситалар қўлланилади:
- – “акс садо” – ҳар бир жумла ёки фикр охирида унинг охирги сўзларини қайтариб туриш;
- – маъқулловчи ёки эътироз билдирувчи луқмалар, қайтарилувчи сўзлар билан суҳбатдош фикрларини ҳиссий маъқуллаш. Масалан,
- “Қаранг-а!”, “Қойил!”, “Йўғ-э!” кабилар.
- – “чорлаш ва қувватлаш” воситаси ҳам айрим луқмалардан иборат бўлади, масалан, “Кейин нима бўлди?!”, “Яна-чи?”, “Яшанг!” сингарилар.
- – “аниқлик киритувчи саволлар” – масалан, “Нима демоқчисиз?” ёки “Аниқ мақсадингиз нима экан, ўзи?” ва ҳоказо.
- – “қўшимча луқмалар” – бунда гапнинг мазмунидан келиб чиқиб, айрим аниқликлар киритилади. Масалан, “Мен ҳам эшитганим бор бу ҳақда”, “Қани, қолганини ҳам эшитайлик-чи?”.
Бу воситалардан фарқли ўлароқ, шарҳлаш босқичида тингловчи ўз мавқеи ва муносабатини тўлароқ баён этишга ҳаракат қилади. Бунда тингловчи танқидий мулоҳаза ҳам киритиши мумкин (“Йўғ-э, унчалик эмасдир?”), ёки аниқ фикрни маъқуллайди, эътироз билдиради (“Сизни тушундим, … демоқчисиз-да?” ёки «Албатта, шундай…”). Бундан ташқари, у тинглаш жараёнида суҳбатдошининг фикрларини таҳлил қилиши (“Ҳа, энди Сизни тушундим, чунки...”), масалаҳатларини билдириши (“Сизнинг ўрнингизда мен ҳам…”), суҳбатдош фикрларини ўз сўзлари билан қайтариши ёки айтилганларнинг йўналишини ўзгартириш мақсадида бошқа предметга кўчириши ёки ҳазилга айлантириши мумкин. Юқоридаги ҳолатлар суҳбатнинг жонли, мазмунли ва самарали кечишини табиий равишда таъминлайди. - Бу воситалардан фарқли ўлароқ, шарҳлаш босқичида тингловчи ўз мавқеи ва муносабатини тўлароқ баён этишга ҳаракат қилади. Бунда тингловчи танқидий мулоҳаза ҳам киритиши мумкин (“Йўғ-э, унчалик эмасдир?”), ёки аниқ фикрни маъқуллайди, эътироз билдиради (“Сизни тушундим, … демоқчисиз-да?” ёки «Албатта, шундай…”). Бундан ташқари, у тинглаш жараёнида суҳбатдошининг фикрларини таҳлил қилиши (“Ҳа, энди Сизни тушундим, чунки...”), масалаҳатларини билдириши (“Сизнинг ўрнингизда мен ҳам…”), суҳбатдош фикрларини ўз сўзлари билан қайтариши ёки айтилганларнинг йўналишини ўзгартириш мақсадида бошқа предметга кўчириши ёки ҳазилга айлантириши мумкин. Юқоридаги ҳолатлар суҳбатнинг жонли, мазмунли ва самарали кечишини табиий равишда таъминлайди.
- Педагогик жараённинг самарадорлиги нафақат педагогнинг билими, малакалари ва кўникмаси савиясига боғлиқ бўлади. Бунда мулоқотнинг қай даражада ташкил этиши ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |