6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/59
Sana18.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1555452
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   59
Bog'liq
6-Маъруза

 Жайнизм. Жайнизм (санскритча ―жина- ―музаффар сўзидан олинган). Бугунги 
кунда унинг тарафдорлари 5,6 миллион кишидир. Жайнизмнинг келиб чиқиши ҳақида 
кўплаб афсонавий ривоятлар мавжуд. Ригведа китобида жайнизмнинг икки тиртхакарлари 
(йўл тузувчи, руҳларни озод қилувчи) Ришабха ва Ариштанем ҳақидаги ривоят 
келтирилган. Улардан биринчиси – Ришабха жайнизм таълимотининг асосчиси 
ҳисобланади. Бу ривоятларда Ришабха шахсида илоҳиѐт Нарояна, яъни Вишну мужассам 
бўлган. Бу маълумотлар жайнизмнинг веда динларидан ҳам қадимийроқ эканлигини 
кўрсатади.
Жайнизм дини вакилларининг эътиқод қилишича, бу таълимотга 24 тиртхакар 
(пайғамбар ѐки авлиѐ) асос солган. Уларнинг барчаси кшатрийлар хонадонидан бўлган. 
Ушбу тиртхакарларнинг 22 таси ҳақида маълумот деярли йўқ, 23-си – Вардхамана 
Махавирадан 250 аввал яшаган Паршванадха – Банорас подшоҳи Ашвасаннинг ўғли 
бўлган. Бироқ роҳиблик йўлини ихтиѐр этиб, отасининг саройини тарк этган. У ўзидан 
кейин жуда ҳам чиройли низомга солинган диний кўрсатмалар қолдирган. 
Вардхамананинг ота-онаси, оила аъзолари Паршванадханинг динида бўлганлар. 
Вардхаманада ѐшлигидан жайнизм таълимотига кучли қизиқиш пайдо бўлган. Шундай 
қилиб, Вардхамананинг ўзи жайнизмнинг навбатдаги ва сўнгги тиртхакари бўлиб 
етишган.
Вардхамана мил. ав. VI асрда Ҳиндистоннинг Бихар штатида бой кшатрий оиласида 
туғилди. Отаси Сиддхардха Жнатрик қишлоғининг кшатрийлар сулоласи бошлиғи эди. 
Онаси Трисала Личчхави сулоласидан бўлган машҳур подшоҳ Вайшали ҳукмдори 
Четакининг синглиси эди. Магадхи подшоҳи Бимбисара Четакининг қизи Чилланага 
уйлангач, Вардхамана қудратли Магатхи сулоласи билан қариндош бўлди. Бунинг 
натижасида унинг олдида олий даражада таълим олиш, илм ва санъатнинг барча соҳалари 
билан танишиш имкони пайдо бўлди.
Махавира Яшода исмли қизга уйланди ва ундан қиз фарзанд кўрди. Айнан мана шу 
қизининг эри Жамали Махавиранинг биринчи шогирди, кейинчалик эса жайнизм 
ибодатхонасининг Ҳиндуийликдан ажралиб чиқишининг ташаббускори бўлди. 
Вардхамана ўттиз ѐшигача оддий дунѐвий кишилардек ҳаѐт кечирган. Кейин эса барча 
мулкидан воз кечиб, кўп йиллар саѐҳат қилган. Доимий ўй-фикрга чўмиб, ўзини ички 
изтироблар домига ташлаган. 13 йилдан кейин Паршванадха тепалигида гўѐки, ботиний 
билимга эга бўлади. Бу энг олий билим бўлиб, Вардхаманани 42 ѐшида шодлик ва 
қайғулардан буткул озод қилган ва уни юқори даражадаги диний устозларга бериладиган 
Жина номи билан машҳур қилди. Кейинчалик унга Махавира (улуғ қаҳрамон) унвони 
берилди. Махавира кўп йиллик саѐҳатлари давомида кўплаб инсонларни ўзига 
эргаштирди. Унинг шогирдлари нигрантха (кишандан озод қилинганлар) деб атала 
бошланди.


 Вардхамана Махавира роҳиблар, оддий эркак ва аѐл инсонлар баробар эътиқод қила 
оладиган диний таълимотга асос солди. Махавира мил. ав. 527 йили 73 ѐшида вафот этди. 
Жайнизм адабиѐтида келтирилишича, у нирвана – сўнгги озодлик ҳолатига эришган.
Жайнизм таълимотининг асосий ғояси деярли барча ҳинд динлари учун умумий 
бўлган кармалар ва нирвана ҳақидаги таълимот ҳисобланади. Нирванага эришган инсон 
қайта туғилишдан озод бўлади. Бунга эса фақат таркидунѐ қилганларгина эришиши 
мумкин, холос. Шунинг учун ҳам ушбу таълимотда тарки дунѐчиликка алоҳида эътибор 
берилади. Инсон дунѐда ўзининг барча эҳтиросларидан воз кечгач, ўз нафсини тийиши, 
ўз-ўзини енгиши – янги карма ҳосил бўлишига йўл қўймайди. Натижада карманинг кучи 
емирилиб, унинг руҳи кишанлардан озод бўлади. Кишининг кармаси қанчалар заифлашса, 
унинг ички дунѐси шунча бойиб боради. Бу жараѐн руҳнинг тўла озод бўлгунигача давом 
этади. Ва, ниҳоят, руҳнинг бутунлай озод бўлиши – нирвана ҳолати юз беради.
Дунѐвий кишидан ҳам, таркидунѐ қилган роҳибдан ҳам маълум ахлоқий қоидаларни 
бажариш талаб қилинади. Чунки ҳаѐтнинг мақсади руҳни ѐмон кармадан сақлаш, янги 
карманинг юзага келишига йўл қўймаслик, борини ҳам аста-секин йўқ қилиб юборишдан 
иборат. Бунинг учун дунѐвий одам беш нарсага амал қилиши керак: биринчиси – зарар 
етказмаслик (ахинса), иккинчиси – рост сўзлаш (сатя), учинчиси – ўғирлик қилмаслик 
(астея), тўртинчиси – зино қилмаслик (брахмачаря), бешинчиси – тамагирлик қилмаслик 
(апариграха). Мана шулар инсоннинг ахлоқий мезонини ташкил қилади. Бундан ташқари, 
у яна икки асос – чин эътиқод ва тўғри билим тамойилларига ҳам амал қилиши лозим. 
Уларнинг биринчиси – жайнизм динига эътиқод қилишни билдирса, иккинчиси – руҳнинг 
абадий озодлиги ва ҳаѐтнинг ҳар бир жисмда мавжудлигини билишдир. Роҳиблар учун 
бир мунча мураккаб қоидалар ишлаб чиқилган.
Жайнизм таълимоти борлиқнинг илоҳиѐт томонидан яратилгани ва унинг борлиқ 
устидан назорат қилиб туришини тан олмайди. Унга кўра, руҳ – абадий мавжудот, олам 
эса азалийдир. Руҳ моддий танани енгиб ўтиб, абадий ҳаѐтга етиши мумкин. 
Махавиранинг фикрича, дунѐдаги ҳар бир жисм, унинг жонли ѐки жонсиз бўлишидан 
қатъи назар, қандайдир даражадаги англаш хусусияти билан яратилган. Шунинг учун 
жайнизмда ахинса – зарар етказмаслик қоидасига кўпроқ эътибор берилади, яъни жонли 
ѐки жонсиз нарсаларга озор етказмаслик талаб қилинади.
Махавира ведаларнинг улуғлигини инкор этди ва веда урф-одатларига 
брахманларнинг ҳукмронлигига қарши чиқди. У инсонни маънавий юксакликка олиб 
борувчи ҳаѐт қонунларини, ашаддий роҳибликни, руҳни озодликка олиб чиқувчи деб 
ҳисобланган нафсни тийиш фазилатини кенг тарғиб этди.
Махавиранинг ашаддий роҳиблик тамойиллари ва содда баѐн қилинган таълимоти 
кўпчиликни ўзига жалб қилди. Унинг ганадхара (мактаб бошлиқлари) номи билан машҳур 
бўлган 11 шогирди бўлиб, улар Махавира вафотидан кейин унинг таълимотини давом 
эттирганлар.
Жайнизмнинг асосий қоида-тамойилларини ўз ичига олган 45 та асар мавжуд бўлиб, 
улар Махавира томонидан битилган. Бироқ мил. ав. III асрда оғзаки матнларни китоб 
ҳолатига келтириш мақсадида қилинган ҳаракатлар оқибатида жайнизм икки оқим – 
шветамбарлар ѐки светамбарлар (оқ кийим кийганлар) ва дигамбарлар (мовий кийим 
кийганлар)га бўлиниб кетган. Дигамбарлар жайнизмнинг асл ҳолатини сақлаб қолишга 
кўпроқ аҳамият берганлар. Улар Ришабханинг қадимий қонунини йўқолган деб ҳисоблаб, 
шветамбарлардаги матнларни ҳақиқий эмас деб эълон қилдилар. Жайнизмнинг икки 
оқимга бўлиниши ҳар икки оқимнинг ўзига хос урф-одатлари, кийиниши ва бошқа ҳаѐтий 
қирраларнинг шаклланишига сабаб бўлди. Ваҳоланки, улар асосий диний қоидаларда 
ўзаро фарқланмайдилар.
Ҳозирги кунда жайнизм дини тарафдорлари асосан, Ҳиндистоннинг Ражпутан, 
Гужарот ва бир қатор жанубий минтақалари, Мадхя, Бхарат штатларида истиқомат 
қиладилар. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling