6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси
Download 1.27 Mb. Pdf ko'rish
|
6-Маъруза
6-МАВЗУ. ДИН МАДАНИЯТ ФЕНОМЕНИ. БУДДАВИЙЛИК ВА ХРИСТИАН ДИНИ ТАРИХИ ВА ФАЛСАФАСИ Режа 1. Дин, диншунослик, дин фалсафаси, теология, теософия, тақводорлик. тушунчаларининг моҳияти. 2. Қадимги ва миллий динларнинг таснифи. 3. Диний толерантлик ва плюрализм. 4. Секулиризация назарияси ва постсекуляр концепциялар. 5. Буддавийлик динининг пайдо бўлиши тарихи, асосий таълимотлари, оқимлари ва манбалари. 6. Христианликнинг пайдо бўлиши, асосий йўналишлари, таълимоти ва манбалари. Дин – табиат, жамият инсон ва унинг онги, яшашдан мақсади ҳамда тақдири инсониятнинг бевосита қуршаб олган атроф-муҳитдан ташқарида бўлган, уни яратган айни замонда инсонларга тўғри, ҳақиқий, одил ҳаѐт йўлини кўрсатадиган илоҳий қудратга ишонч ва ишонишни ифода этадиган маслак, қараш таълимотдир. Диннинг моҳияти турлича изоҳланса-да, унинг асосида ишонч, эътиқод туйғуси ѐтади. Дарҳақиқат, дин ишонмоқ туйғусидир. Ишонмоқ туйғуси инсониятнинг энг теран ва руҳий-маънавий эҳтиѐжларидандир. Дин арабча сўз экани барчага маълум. Лекин дин тушунчасини тўлиқ англаб олиш учун, унинг ҳам луғавий, ҳам истилоҳий маъноларини алоҳида-алоҳида олиб танишиб, таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир. Араб тилидаги манбаларда қайд этилишича, дин сўзи‖дана―( ‖ناد) - бўйин эгмоқ, итоат этмоқ, кимдандир қарздор бўлмоқ, эътиқод қилмоқ, қилган ишига яраша мукофотламоқ‖; ―дийнун‖ сўзи эса, ―дин, имон, ажр–мукофот, қилинган ишга яраша берилган ҳақ‖ каби маъноларни билдиради. Ўзбек тили луғат адабиѐтларида ―дин‖ – ишонч, ишонмоқ, эътиқод, мулк, ҳукм, ҳисоб, жазо, тадбир, бўйсуниш, итоат қилиш, ибодат, парҳез, йўл тутиш, одат қилиш, эътиқод қилиш маъноларини билдириши келтириб ўтилади. Ўзбек тилидаги ―дин‖ маъносини берувчи атамалар барча тилларда мавжуд. Жумладан, зардуштийларнинг манбаси ―Авесто‖да ―дин‖ сифатида ―daena‖, қадимги форс паҳлавий тилида ―den‖, ―din‖, ―dena‖, ―daena‖ сўзи ишлатилиб, «йўл», «мазҳаб», «маросим», «услуб», «тарз» каби маъноларни билдирган. Иброний тилида истифода қилинадиган «dath» сўзи «дин» тушунчасини ифодалаш учун умумий термин бўлиб, «ҳукм», «амр» ва «қонун» маъноларини англатган. Рус тилида дин маъносини англатадиган «религия» сўзи лотинча «religio» сўзидан келиб чиқиб, «диѐнат, диндорлик, тақводорлик, художўйлик, мўминлик, тақво, муқаддас нарса ѐки жой, қадамжо, зиѐратгоҳ, ибодат– топиниш–сиғиниш ва у билан боғлиқ диний маросимлар» деган маъноларни англатади. Муайян эътиқод дин деб аталиши учун уч асосий хусусиятга эга бўлиши лозим. Булардан биринчиси, ғайритабиий илоҳ (ѐки илоҳлар) ҳақидаги тасаввурнинг мавжудлиги. Ҳар бир динда топиниш объекти – Худо бўлиши шарт ҳисобланади. Мавжуд динлардаги Худо ҳақидаги тасаввурларни шартли равишда иккига – трансцендент ва имманент илоҳларга бўлиш мумкин. Трансцендент илоҳларга инсонлар оламидан ташқарида, инсонларга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган, қусур ва нуқсонлардан холи Худолар киради. Бунга мисол сифатида том маънода ислом динидаги Аллоҳ таоло ва қисман христианликдаги Ота Худо, яҳудийликдаги Яхвеларни келтириш мумкин. Имманент илоҳлар деганда эса табиатнинг бир бўлаги сифатида тасаввур қилинган, инсонларга ўхшаб кетадиган, бироқ ғайриоддий яратувчилик, бузғунчилик, ризқлантирувчилик каби кучларга эга бўлган Худолар киради. Бундай турдаги илоҳлар кўпинча ѐ антропоморф (инсон қиѐфасида) ѐ зооантропоморф (ярим одам ярим ҳайвон) ѐки зооморф (ҳайвон) шаклда тасаввур қилинади. Бунга мисол сифатида Қадимги Миср, Юнон, Рим цивилизациялари, замонавий Ҳиндистон, Хитой, Япония динларини санаш мумкин. Иккинчиси, Худо билан инсонларни боғлаб турадиган ибодат ва маросимлар мажмуининг мавжудлиги. Улар кундалик ѐки мавсумий, якка тартибдаги ѐки жамоавий каби кўринишларда бўлиши мумкин. Жумладан, ислом динида ―Намоз мўминнинг меърожи‖ (яъни Аллоҳ таолонинг хузурига кўтарилиши) ҳисобланса христианликдаги ―сирли маросимлар‖да Муқаддас Руҳнинг ўзи иштирок этади деб ҳисобланади. Шу тариқа, мавжуд барча динларда ибодатлар воситасида эътиқодчилар ўз илоҳлари билан боғланадилар. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling